O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.9K subscribers
30.3K photos
5.24K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Туркия божхона қоидаларига риоя қилиш Бош директоратининг Бошқарув ва назорат маркази бўлинмалари томонидан чегараларни самарали бошқариш ва савдо хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятининг илғор тажриба ҳамда ютуқлари ўрганилди.

Тадбирда БМТнинг Контейнерлар ташувини назорат қилиш дастурининг Божхона хизматларининг минтақалараро тармоқ кординатори М.Дулиев ва Божхона қўмитаси делегацияси иштирок этишди. Учрашув давомида, икки халқаро савдо ва транспорт коридорлари бўйлаб юқори хавфли юклар оқимини тизимли равишда кузатиб бориш ва назорат қилиш, Туркия билан минтақавий амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг умумий устувор йўналишлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

“Контейнерлар ташувини назорат қилиш” дастури доирасида мамлакатлар учун денгиз ва қуруқлик портлари жорий этиш, аэропортларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хавфларни таҳлил килиш, наркотик моддалар, психотроп воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, уларга карши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва шу тариқа қонуний халқаро савдо жараёнларига қулайликлар яратиш бўйича самарали ечимлар таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида Божхона қўмитаси БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан 2014 йилдан буён фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Халқаро журналистика факультети талабалари божхона қўмитасида бўлишиб, Ахборот хизмати фаолияти ҳамда уларга яратилган шароитлар билан танишди.

Талабалар билан мулоқотда Божхона қўмитасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар йўналишида амалга ошириб келинаётган ишлар, замонавий ахборот хизматига қўйилаётган янгича талаблар, ахборот тарқатишнинг таъсирчан ва тезкор усуллари, ички коммуникациялардан самарали фойдаланиш бўйича зарур маълумотлар берилди. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Учрашув доирасида талабаларга “Божхона тарихи” музейи фаолияти ҳам яқиндан таништирилди. Унда божхона соҳасининг ўтмиши, музейдан жой олган кўпгина соҳага оид экспонатлар ва уларнинг аҳамиятли жиҳати ёшларга тушунтириб берилди.
Навбаҳор туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

В Навбахорском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам развития экономики Навоийской области, увеличения доходов населения и улучшения социальной инфраструктуры.

На этом глава государства завершил поездку в Навоийскую область и отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятининг ҳозирги ривожланиши таҳлил қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X