O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.3K photos
6.68K videos
80 files
12.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ун реэкспорти нега камаймоқда?

Товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимига расмийлаштириш ва қайта ишлаш маҳсулотларининг экспорти кўрсаткичларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил қилинмоқда.

Боиси жорий йилда пойтахт миқёсида “қайта ишлаш” режимига расмийлаштирилган товарлар салкам 18 млн АҚШ долларига ёки 25 фоизга камайган. Масалан, буғдой “қайта ишлаш” режимида олиб кирилган товарларнинг 2023 йилда 88,1 фоизини ташкил қилган бўлса, жорий йлида бу кўрсаткич 45,6 фоизга тушган.

Шу боисдан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги “Олий неъмат маҳсулотлари” ун ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Танишув жараёнида маълум бўлишича, корхона омборларидаги катта миқдордаги тайёр ун маҳсулотлари хорижий буюртмаларни кутиб турибди.

Таъкидлаш жоизки, республикамиз ҳудудида қайта ишланган уннинг асосий харидори шу вақтга қадар Афғонистон бўлган. Ҳозирда ушбу мамлакатга айрим хорижий давлатлар томонидан унни тўғрида тўғри етказиш йўлга қўйилган. Мутахасисларнинг таъкидлашича, бунда тайёр уннинг нархи ҳаттоки буғдойнинг таннархидан ҳам арзон нархларда етказилмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали темир йўл транспортида транзит ташувларнинг нархи сезиларли арзонлашган, аммо маҳаллий тадбиркорларимиз учун товарлар экспортида темир йўл харажатлари учун шу вақтга қадар берилган чегирмалар бекор қилинган. Буларнинг барчаси республикамиз ҳудудида четдан келтирилган буғдойни қайта ишлаш кўрсаткичлари камайишига сабаб бўлмоқда.

Бироқ, қайта ишлашга янги турдаги товарларни жалб қилиниши натижасида 2024 йилда буғдойдан ташқари товарлар улуши 54,4 фоизни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан бу кўрсаткич 20,7 млн АҚШ долларига ёки 42,5 фоизга ортган.

Пойтахт божхоначилари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида илгари мазкур режимдан фойдаланмаган 32 та янги ташкилотларга рухсатномалар берилган. Улар томонидан 39,4 млн. долларлик товарлар қайта ишлаш режимига расмийлаштирилиб, 36,7 млн. долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинди.

Натижада, маиший техника товарларини қайта дастурлаш ва қадоқлаш, ПЭТ грануладан ПEТ-преформа ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш, кунгабоқар маҳсулотлари ва қизилмия илдизини қадоқлаш, ёғоч плита товарининг устки қисмини ламинация қилиш, қувур ва темир листлардан дазмол доскалари ва вешилкалар ишлаб чиқариш каби янги турдаги махсулотлар ушбу режимга жойлаштирилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан қайта ишлаш режими кўрсаткичларини ошириш ва товарлар устидан самарали божхона назоратини олиб боришга қаратилган чора-тадбирлар давом этмоқда.
Ҳудудларда инвестицион лойиҳаларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Божхона қўмитасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъуллари ва Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоятда амалга оширилаётган хорижий инвестицион лойиҳаларнинг ҳолати, уларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳамда жорий йилнинг 2-чораги учун белгиланган режа кўрсаткичларини тўлиқ бажаришни таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ишчи гуруҳ Қарши шаҳри ҳамда Косон, Муборак ва Қарши туманларида бўлиб, янги лойиҳаларни кўздан кечиришди. Хусусан, “Mercuriy shifo” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишишди. Умумий қиймати 15 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур лойиҳа бўйича ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Объект ишга туширилиши натижасида йилига 1.2 млн. дона дори воситалари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 50 та янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, масъуллар “Karshi faryob farm” МЧЖда ҳам бўлишиб, у ерда қурилиши белгиланган қиймати 10 млн. АҚШ долларилик тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишишди.

Ўрганишлар давомида лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ташкил этилган Республика штаби орқали масъул вазирлик ва идораларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди. Шу билан бирга, вилоятга белгиланган режа кўрсаткичларини тўлиқ бажариш учун қўшимча захира манбалари ҳам шакллантирилди.
Наманган вилоятида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур очиқ мулоқотда Божхона қўмитасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Пардаев, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров, Давлатобод тумaни ҳокимининг молия-иқтисодиёт вa кaмбaғaлликни қисқaртириш мaсaлaлaри бўйичa ўринбосaри Э.Маматқулов ҳамда экспортёр корхона вакиллари иштирок этишди. Учрашув шунчаки давра суҳбати тарзида эмас, балки ҳар бир тадбиркор билан бевосита мулоқотга киришган ҳолда ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлатимиз томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида тақдим этилаётган қулайлик ва имтиёзлар, "Экспорт уч қадамда" тизими, "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимининг афзалликлари ҳамда Ваколатли иқтисодий операторлар институти билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини яқиндан таништириш, мавжуд муаммоли масалаларга ижобий ечим топишдан иборат бўлди.

Бундан ташқари учрашувда ходимлар томонидан тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги хом ашёларни импорт қилиш, товарларни божхона режимларига расмийлаштириш ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур очиқ мулоқот доирасида тадбиркорлар божхона соҳасига доир сўнгги янгиликлардан хабардор қилиниб, уларнинг ҳуқуқий тушунчалари ва соҳавий билим-кўникмалари оширилди.
Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.

Мазкур қабулда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов бошчилигидаги божхона ходимлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Эшонқулов ҳамда туман ташкилотлари масъуллари, маҳаллалардаги ҳоким ўринбосарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда мутасаддилар томонидан божхона билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида маълумотлар берилди.

Жумладан, экспорт ва импорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга божхона соҳасида яратилаётган шароитлар, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат, техника, технология, тўқимачилик каби кўплаб маҳсулотлар экспорти ва импортида берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, сайёр қабулда тадбиркорларнинг соҳага доир барча саволларига жавоблар қайтарилди. Мавжуд муаммоларга ечим топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О присуждении Государственной премии «Мард ўғлон»"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X