O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.9K photos
5.04K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Нодир Мусамухамедов томонидан Бухоро вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини бартараф этиш мақсадида сайёр тартибда ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Дастлаб, сайёр ўрганиш ишлари Бухоро тумани ҳудудида жойлашган, лойиҳа қиймати 80,2 млн еврони ташкил этувчи «Buxara Varnet» МЧЖ дан бошланди.

Мазкур иссиқхона кластери Туркия Республикасининг хорижий инвестициялари эвазига 120 гектар ер майдонида барпо этилган бўлиб, биргина 2023 йил давомида иссиқхона кластерида етиштирилган 813,8 тонна маҳсулотлар қарийб 400 минг АҚШ доллар қийматда экспортга йўналтирилган.

Учрашув давомида, ушбу кластернинг муаммо ва таклифларини ҳал этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, сайёр ўрганиш ишлари хорижий давлатларга тайёр кийим кечаклар, матолар ҳамда ип-калава маҳсулотларини экспорт қилувчи «Парвоз Хумо Равнақ Транс» МЧЖ ҳамда ПВХ паркетлар ва ламинант листлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ғиждувон машҳураси» МЧЖ ларида ҳам бўлиб ўтди.

Учрашувлар давомида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида маълумотлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
"Сирдарё” чегара божхона постида "Давлат чегара-божхона постларида санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаалари топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этишда ФВДқТ хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотга мутасадди идоралар вакиллари ҳамда махсус техникалар жалб қилинди.

Ўқув машқида божхона постида аниқланган санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва ходимлар ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалий кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Миллий кинология марказида Миллий гвардия ходимлари инструкторлик курсларини якунлади

Аввал хабар берганимиздек, Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг 16 нафар ходимлари Миллий кинология марказида шартнома асосида икки ойлик инструкторлик курсларини бошлаган эди.

Ушбу вақт мобайнида ходимлар ўз хизмат вазифалари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлишди. Уларга энг замонавий услубиёт ҳамда ўқув машғулотлари орқали малакаларини ошириш бўйича назарий ва амалий билим берилди.

Эндиликда ушбу инструкторлар Миллий кинология марказида эгаллаган тажрибаси орқали хизмат жойларида кинология соҳасини мувофиқлаштириб боришга маъсул ходим сифатида хизматни давом эттиришади.

Ўқув курси якуни бўйича Миллий гвардия ходимларига Миллий кинология марказининг тегишли сертификатлари топширилди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Одамга энг ярашиқли либос — одоб либосидир.

Мансурхон Тоиров
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Довуд ота” чегара божхона пости орқали юртимиз ҳудудига ноқонуний товарларни олиб киришга бўлган уриниш бартараф этилди