O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.3K subscribers
29.7K photos
5.01K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Бугун, 9 апрель куни буюк давлат арбоби, ўзбек давлатчилиги асосчиси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда турли ташкилот ва идоралар, жамоат ва маданият намояндалари, ўқувчи-талабалар иштирок этди.

Жумладан, Божхона қўмитаси вакиллари ҳам Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
Зарбдор туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

В Зарбдорском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по мерам социально-экономического развития Джизакской области.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах фаоллари билан йиғилишда вилоятни ривожлантириш вазифаларини муҳокама қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳурматли ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган «Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом»нинг 10-бандига кўра, божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реэстрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ТИФ иштирокчилари учун «божхона иши» бўйича белгиланган ўқув дастурини тамомлаган бўлиши лозим.

Мазкур талаб асосида ваколатли иқтисодий операторлар (ВИО) ходимлари учун жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб, Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида ташкил этилади.

ВИО мақомини олган юридик шахслардан ўз масъул ходимларини шартнома асосида ташкил этиладиган мазкур ўқув курсида ўқитишлари учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

- Божхона институти бошлиғи номига ариза;
- юридик шахс масъул ходимининг паспорт/ID карта нусхаси;
- тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;

Ўқитиш шакли – анъанавий (офлайн).

Тошкент регионидан бошқа ҳудудларда жойлашган ВИО ларнинг хоҳишига кўра уларнинг масъул ходимлари масофавий шаклда (Zoom платформаси орқали) ўқитилиши мумкин.

Қўшимча маълумотлар:
- Ўқув гуруҳларида тингловчилар сони – 15-20 кишини ташкил этади.
- Ўқув курси давомийлиги – 2 ҳафта (72 соат);
- Ўқув курси якуни бўйича тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор-5, Қурилиш кўчаси, 5-уй.
- Мурожаат учун телефонлар: (71) 202-99-90, ички –4317, 4309, 4302.
Shartnoma VIO.docx
18.7 KB
Эълон доирасида шартнома ва ариза намунасини шу ердан кўчириб олишингиз мумкин.
Ёш кинологлар бошланғич тайёргарликдан ўтказилди.

Хизматга қабул қилинган кинологлар Миллий кинология марказида “Гиёҳванд моддаларини қидириш” йўналиши бўйича таҳсил олишди.

Уч ой давом этган ўқув курсида кинологларга Миллий кинология марказида етиштирилган зотдор хизмат итлари бириктирилиб, малакали инструкторлар томонидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди.

Ўқув курсини якунлаган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.