O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.7K photos
5.38K videos
78 files
11.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Юртимизда кенг тус олган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит экологиясини дарахтлар экиш орқали яхшилашга ҳисса қўшиш ишларида республикамиз божхоначилари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги “Телеорай” МФЙ ҳудудидаги 3 гектар ер майдонига ишлов бериб, тут, каталпа, қорағач каби жами 3000 туп манзарали дарахтлар кўчатларини экишди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳудуди ҳамда хизмат уйлари атрофига вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Самарқандлик божхоначилар Жомбой тумани “Қорамўйин” маҳалласи ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиб, бу ерни яшил ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссаларини қўшишди. Шунингдек, “Жартепа” чегара божхона пости ва “Улуғбек” ТИФ божхона постларида ҳам лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь давлат божхона қўмитаси раиси Владимир Орловский билан учрашди.

Унда божхона соҳасидаги Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Европа Иттифоқи мамлакатлари билан божхона чегарасини кесиб ўтувчи ташувчилар, ташқи иқтисодий фаолиятдаги мавжуд муаммолар, шунингдек, ушбу жараёнларни барқарорлаштириш бўйича божхона органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга оид қатор масалаларга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, томонлар шу йилнинг 8 февраль куни Тошкентда имзоланган Беларусь ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисидаги битим қоидаларини амалда татбиқ этиш масалаларини кўриб чиқдилар.
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов Жиззах вилоятида озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди

Жорий йилда вилоятда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури доирасида қиймати салкам 188 млрд сўмлик 10 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг учун хориждан 125 млрд сўм инвестициялар жалб этилмоқда.

Лойиҳаларнинг муваффақиятли ишга туширилиши натижасида 700 нафарга яқин юртдошларимиз иш билан таъминланади.

Жумладан, шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада фаолиятни янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида жорий йилнинг ўзида 25 млрд сўм ўзлаштирилади ва натижада корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 минг тоннага етказилади, 60 нафардан зиёд йигит-қизлар эса иш билан банд бўлади.

Шунингдек, А.Мавлонов қандолат маҳсулотлари, писта, ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи бир гуруҳ тадбиркорлар билан ҳам бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг озиқ-овқат ишлаб чиқариш лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Қўмита раиси лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорларга ҳар томонлама амалий кўмак бериш юзасидан божхона ходимларига қатъий кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бугун, 9 апрель куни буюк давлат арбоби, ўзбек давлатчилиги асосчиси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда турли ташкилот ва идоралар, жамоат ва маданият намояндалари, ўқувчи-талабалар иштирок этди.

Жумладан, Божхона қўмитаси вакиллари ҳам Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
Зарбдор туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

В Зарбдорском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по мерам социально-экономического развития Джизакской области.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X