O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по обеспечению экономического роста в регионах, поддержке предприятий, работающих с неполной мощностью.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўз айбини тан олиш – тузалиш белгисидир.

Сенека
Транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган муддатини ўзгартириб олиб кириш билан боғлиқ қонунбузарлик фош этилди.

Жиззах шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига Польша давлатидан 2 дона “MAN” русумли юк автотранспорт воситалари ҳамда 2 дона “KRONE” русумли ярим тиркамалар олиб келиниб, “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган.

Ушбу транспорт воситалари юзасидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш, яъни мутассадди идора ва хорижий давлатларга сўровнома юборилиши натижасида транспорт воситаларининг ишлаб чиқирилган йили декларацияда кўрсатилганидек 4 йил эмас, балки 4 йилдан ошганлиги аниқланиб, 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

Аммо, корхона томонидан ушбу қўшимча ҳисобланган божхона тўловларига эътироз билдирилган. Шундан сўнг, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган ҳамда қарийб 2 йил давом этган суд жараёнлари натижаси юзасидан қабул қилинган суд қарорларига асосан транспорт воситаларининг ишлаб чиқирилган йили 4 йилдан ошганлиги ўз тасдиғини топган.

Натижада ушбу корхонадан давлат бюджетига 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари тўлиқ ундириб олинди.
ФОТОРЕПОРТАЖ

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий маркази мақомига эга бўлган Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида илк бор Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати
ходимлари учун инструкторлик курслари бошланди.
Божхона институтида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Бугун мамлакатимизни тараққий эттириш ва унинг иқтисодий манфаатларини таъминлашда Давлат божхона хизмати органлари зиммаси юкланган улкан масъулиятли вазифаларни сидқидилдан, ҳалоллик билан бажариш мақсадида тизимга малакали кадрларни тайёрлаб бериш Божхона институти олдига қўйилган асосий вазифалардан бири саналади.

Бу жараёнда эса соҳада катта тажрибага эга бўлган нуроний фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўли бўлғуси божхоначиларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Божхона институтида Божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси бошқаруви аъзолари иштирокида маънавият ва маърифат машғулоти ташкил этилди.

Фахрийлар ўз маърузаларида бугунги кунда божхона ходимларининг хизмат олиб боришлари учун яратилган шароитлар ва уларни қадрлаш хусусида тўхталиб, курсантлар келгусида адолат ва ҳалоллик мезонлари асосида иш олиб боришлари лозимлиги таъкидланди.

Айниқса Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган йиғилиш ҳамда 2023 йил 29 август куни Божхона қўмитасининг замонавий Божхона расмийлаштируви маркази билан танишув чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун ҳар бир соҳа ходимидан фидойилик талаб этилиши, "Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак"лиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча турдаги ижтимоий ёрдам учун "ижтимоий карта" жорий қилинади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар божхонада ушлаб қолинди.

@yangidavr_rasmiy