O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.6K subscribers
30.2K photos
5.22K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ривожлантириш Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг истиқболларига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Алоқа тарихи” музейида ўтказилган тадбир Иқтисодий масалалар бўйича Европа-Ўзбекистон Ассоциациясининг соғлиқни сақлаш ва фан қўмитаси томонидан ташкил қилди.

Турли вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро экспертлар, тиббиёт соҳасидаги бизнес вакиллар, тиббий маҳсулотлари ва дори-дармон ишлаб чиқарувчилар учун ташкил этилган тадбирда Божхона қўмитаси вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

Божхона қўмитаси вакиллари тиббий буюмлар ва дори-дармонларни ишлаб чиқаришда, экспорти ва импортида мавжуд божхона тартиботлари, имтиёзлар ва енгилликлар ҳақида батафсил ахборотлар беришди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Қаноатни билмасликдан ортиқ камчилик йўқ.

Лао Цзи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикасининг Божхона инсон ресурсларини ривожлантириш минтақавий институти делегацияси Миллий кинология маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳ ўрганишлари
#6dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз божхоначилари тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги божхона қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйишди.
"8 – декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” байрами муносабати билан ҳудудий бошқармалар томонидан қатор тадбирлар ташкил қилинмоқда. Қуйида мазкур тадбирлар билан яқиндан танишинг!

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Конституциям – қадр қимматим!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун байрам тадбири ташкил қилинди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида Адлия бошқармаси мутахассислари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан Фарғона шаҳридаги 13 сонли умумтаълим мактабида Конституция бўйича билимлар беллашуви ташкил қилинди.

Сирдарё вилоятида ташкил қилинган “Конституция кўчаси” тадбирида божхоначилар фаол иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 31-сонли мактабда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” байрами муносабати билан “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Навоийлик божхоначилар томонидан ўзига хос челленж бўлиб ўтмоқда.

Бухоро вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида 8 синф ўқувчилари ўртасида викторина ташкил этилди.

"Тошкент АЭРО" ИБКда байрам муносабати билан маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта мактабида «Конституция бахтимиз қомуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашишга барчамиз бирдек масъулмиз

9 декабрь – "Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг оила аъзолари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан профилактик тадбир ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, божхона тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Ушбу иллатга қарши курашишда божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзолари ҳам бирдек масъул эканликлари таъкидланди.

Тадбир давомида коррупция ҳолати ва унинг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.