O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.6K subscribers
30.2K photos
5.21K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Марказий Осиё ва Хитой: божхона соҳасидаги мулоқотнинг янги формати

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга бўлган амалий ташрифи доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳам иштирок этди.

Хитойга амалий ташрифнинг энг самарали платформаси бу Марказий Осиё ва Хитой божхона хизматлари раҳбарларининг “С5+1” форматида навбатдан ташқари учрашуви бўлди.

Бундай форматдаги учрашув илк бор ўтказилаётганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Йиғилишда томонлар “Бир макон, бир йўл” ташаббусини самарали амалга оширишда божхона органлари зиммасига юкланадиган вазифалар ва уларни биргаликда амалга оширишнинг механизмларини атрофлича муҳокама қилишди.

Марказий Осиё минтақасининг Хитой билан тобора ривожланиб бораётган савдо-иқтисодий алоқалари божхона тартиботларини ўзаро уйғунлаштириш ва соддалаштиришни тақозо этади.

Шу боисдан ташқи савдо юкларининг трансчегаравий ҳаракатида “Ягона ойна” тамойилини кенг қарор топтириш, хафвларни бошқариш, ноинтрузив ва интеллектуал картогрофик кўрикларни амалга ошириш, ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш йўналишларида ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалалари учрашувда алоҳида ва атрофлича муҳокама қилинди.

Бу форматдаги учрашувларни мунтазам ташкил қилиш таклифи илгари сурилди ва бу ҳамкорликдаги чора-тадбирларни тезкор ва самарали амалга оширишни рағбатлантириши қайд этилди.
Бугун Архитектура ва қурилиш институтида Божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги Кинология марказлари ҳамда Халқаро полиция ассоциацияси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонни янги авлод билан қурамиз” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ўқитувчилари ҳамда 2000 га яқин талабалар иштирок этишди.

Тадбирда белгиланган вақтда қуролни сочиб-йиғиш, газга қарши ниқобни кийиш ва ечиш ҳамда арқон тортиш бўйича танловлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, кинологларнинг чиқишлари ташкил қилинди.

Тадбир якунида танлов ғолиблари ва иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bojxona_servis

Божхона қўмитасининг Божхона-сервис давлат муассасаси - ҳамиша сизнинг хизматингизда!

Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишинг: @BojxonaService
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве обсуждены экономические итоги за 9 месяцев текущего года, ожидаемые показатели на период до конца года и макроэкономические прогнозы на 2024 год.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #yakunlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Истеъдодсизликнинг белгиларидан бири – кўп гапиришдир.

Жан де Лабрюйер
Қиймати 6 миллиард сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш  масканида тўхтатилиб кўздан кечирилганида автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 5 млрд. 788,9 млн. сўмлик жами 24 турдаги 550 га яқин  уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.