O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.4K photos
5.28K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Сирдарё вилоятида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши ва “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими афзалликларини тарғиб қилиш мақсадида Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари У.Тўйчиев ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказди.

Сирдарё туманида жойлашган “Sirdaryo-Mega-Luks” МЧЖда вилоят Савдо-саноат ва инвестиция бошқармаси вакиллари билан ўтказилган учрашувда ушбу тумандаги “Baxtteks-Farm”, “Sayxun Karwan”, “Arimex”, “Polypack”, “Sayxun Flour Trade”, “Sof Plast” ва “Qadrli” МЧЖ вакиллари ҳам иштирок этишди.

“Sirdaryo-Mega-Luks” МЧЖ жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 13,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган тайёр маҳсулотларни 10 дан ортиқ давлатларга экспорт қилишга эришган.

Масъуллар томонидан иштирокчиларга товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш доирасида божхона тўловлари ундирилмаслиги ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Сирдарё туманида жойлашган “Eurasia Gaz Beton” МЧЖда газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасида корхона томонидан 2023 йил давомида жами 2,4 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши таъминланган.

Учрашув давомида, Гулистон шаҳридаги кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш орқали олинган ёғ маҳсулотини экспорт қилишга ихтисослашган “Баққол дон савдо” МЧЖ ва Янгиер шаҳридаги “Intergrain” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида қурилаётган янги тегирмон ўрганилди.

Ташриф давомида, Сирдарё туманидаги “Мурувват” аёллар интернат уйида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишилди, шунингдек, муқобил энергия манбаларини ўрнатилиши бўйича Марказий Банкнинг Сирдарё вилояти бошқармасига ўрнатилган 50 кВт. қувватга эга қуёш панеллари кўздан кечирилиб, якунда божхона бошқармасига Гулистон туманидан бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи соврини учун «Шахмат» мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 августдаги «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижроси доирасида ташкиллаштирилган бўлиб, унда вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия ва Божхона бошқармалари ходимлари спортнинг шахмат тури бўйича куч синашди.

Беллашувларда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходими Жўрабек Қурбонов фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Территория, свободная от таможенных платежей: преимущества, возможности и удобства

В Ташкентском городском таможенном управлении организован семинар на тему "Переработка на таможенной территории - оказание практической помощи субъектам предпринимательства".
Бухоро вилояти божхона бошқармаси мутахассислари томонидан "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимининг афзалликларини вилоят ҳудудида қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига етказишга қаратилган навбатдаги сайёр учрашуви “Buxoro gypsum” МЧЖга қарашли хусусий корхонада бўлиб ўтди.

Сайёр кўринишдаги мулоқот жараёнида икки томон вакиллари ўртасида мазкур божхона режими ва ундан фойдаланиш асносида ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салмоғини ошириш масалалари таҳлил этиб борилди.

Маълумот учун, мазкур корхона томонидан жорий йил ҳисобида 2672 минг тонна хом ашё импорт тариқасида олиб келиниб, ушбу хом ашёлар учун жами 1 млрд. 380 минг сўм миқдорда божхона тўловлари тўланган бўлса, шундан қайта ишлаш натижасида 3,8 млн. долларга тенг маҳсулотлар экспортга йўналтирилган.

Учрашув давомида, корхона вакиллари келгусида божхона ҳудудида қайта ишлаш режими имкониятларидан фойдаланган ҳолда импорт қилинаётган хомашёларга божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар натижасида ўзларида қолган маблағ ҳисобидан ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишлари мумкинлиги таъкидланди.
Марказий Осиё ва Хитой: божхона соҳасидаги мулоқотнинг янги формати

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга бўлган амалий ташрифи доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳам иштирок этди.

Хитойга амалий ташрифнинг энг самарали платформаси бу Марказий Осиё ва Хитой божхона хизматлари раҳбарларининг “С5+1” форматида навбатдан ташқари учрашуви бўлди.

Бундай форматдаги учрашув илк бор ўтказилаётганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Йиғилишда томонлар “Бир макон, бир йўл” ташаббусини самарали амалга оширишда божхона органлари зиммасига юкланадиган вазифалар ва уларни биргаликда амалга оширишнинг механизмларини атрофлича муҳокама қилишди.

Марказий Осиё минтақасининг Хитой билан тобора ривожланиб бораётган савдо-иқтисодий алоқалари божхона тартиботларини ўзаро уйғунлаштириш ва соддалаштиришни тақозо этади.

Шу боисдан ташқи савдо юкларининг трансчегаравий ҳаракатида “Ягона ойна” тамойилини кенг қарор топтириш, хафвларни бошқариш, ноинтрузив ва интеллектуал картогрофик кўрикларни амалга ошириш, ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш йўналишларида ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалалари учрашувда алоҳида ва атрофлича муҳокама қилинди.

Бу форматдаги учрашувларни мунтазам ташкил қилиш таклифи илгари сурилди ва бу ҳамкорликдаги чора-тадбирларни тезкор ва самарали амалга оширишни рағбатлантириши қайд этилди.
Бугун Архитектура ва қурилиш институтида Божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги Кинология марказлари ҳамда Халқаро полиция ассоциацияси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонни янги авлод билан қурамиз” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ўқитувчилари ҳамда 2000 га яқин талабалар иштирок этишди.

Тадбирда белгиланган вақтда қуролни сочиб-йиғиш, газга қарши ниқобни кийиш ва ечиш ҳамда арқон тортиш бўйича танловлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, кинологларнинг чиқишлари ташкил қилинди.

Тадбир якунида танлов ғолиблари ва иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.