O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Кун фотоси!

Божхоначилар стол тенниси мусобақаларида ғолибликни қўлга киритишди

Божхона органларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш ҳамда божхона органлари ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг XXXII Спартакиадаси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида бўлиб ўтган стол тенниси мусобақасида Р.Асқаров, Н.Рахматов, Ж.Саматкулов ва И.Нуровлардан ташкил топган Божхона қўмитаси терма жамоаси муносиб иштирок этишди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтказилган яккалик мусобақаларида Божхона қўмитаси терма жамоаси аъзоси Ж.Саматкулов фахрли иккинчи ўринга муносиб деб топилди.

Шунингдек, жуфтлик мусобақаларида Божхона қўмитаси терма жамоаси аъзолари барча рақиблардан устун келиб, мутлақ ғолиб – биринчи ўринни қўлга киритишди.

Турнир якунида ғолибларга фахрий ёрлиқ, медаллар, кубок ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхоначилар стол тенниси мусобақаларида ғолибликни қўлга киритишди
1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади.
Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ҳар йили ўтказиладиган фотосуратлар танловида ушбу ташкилотга аъзо давлатлар божхона хизматлари томонидан юбориладиган фотосуратлар сараланиб, ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилиб борилади.

Қувонарлиси, бу галги танловда Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида хизмат итлари билан олиб борилган амалий машғулотлар жараёнига оид фотосурат ҳам муносиб эътироф этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мамлакатимиз Миллий кинология маркази Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология маркази мақомига эга.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

Жалолиддин Румий
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан мулоқот қилиши, маҳаллалардаги ишларни кўздан кечириши ҳамда маданий тадбирда иштирок этиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди

Президент Шавкат Мирзиёев ввел в строй новые производственные мощности в Каракалпакстане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Меҳрли мактаб» филиаллари ташкил этилади

«Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (134–сон, 29.03.2023 й.) қабул қилинди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/75118

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/75118

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
КУННИНГ ЯХШИ ХАБАРИ!

Божхона қўмитаси Озон қатламини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун нуфузли Монреал баённомаси мукофоти билан тақдирланди!

Бу ҳақида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар берди.

Ўзбекистон БМТнинг Озон қатламини емирувчи моддаларни назорат қилувчи Монреал баённомаси бўйича ўз олдига қўйилган халқаро мажбуриятларни муваффақиятли тарзда бажариб келаётгани учун ушбу мукофот билан тақдирланмоқда.

Айниқса, озон қатламини емирувчи ва глобал исишга таъсир қиладиган фторли моддаларининг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича мамлакатимиз қатъий позициясини намоён қилди. Бунда божхона органларининг иштироки алоҳида ўрин тутади.

Хусусан, ҳозирга қадар божхона органлари Озон қатламини емирадиган 5,5 тоннадан ортиқ гидрохлорфторуглерод (Р-22), 608 дона цилиндрли контейнер ва 214 та турли ускуналарни ноқонуний олиб ўтишда тўхтатиб қолишди.

Дастурнинг Ўзбекистондаги ҳамкор ташкилотлари - Божхона қўмитаси ва Табиат ресурслари вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури томонидан Монреал баённомаси сертификати ва нуфузли медаллар билан тақдирланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва шундай фаолият билан шуғулланувчи “яширин цех”ларни фош этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Студия 24"нинг истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган навбатдаги сонида Божхона қўмитаси масъул ходимлари иштирок этишди.
Audio
Интервью Главного инспектора Пресс-службы Таможенного комитета Азизы Заировой для радио “Узбекистан 24, о таможенных льготах, предоставляемых при ввозе продовольственных товаров, предусмотренных Указом Президента Республики Узбекистан от 23 марта текущего года № УП-41 “О дополнительных мерах по обеспечению стабильности цен на потребительских рынках”.