O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Айни кунларда Жаҳон банки мутахассисларидан иборат делегация “Ўзбекистон божхона постларида товарларни чиқариб юборишнинг ўртача вақтини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш” мақсадида юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Янги Ўзбекистонда янги Божхона хизматини ташкил этиш жараёнида бу каби нуфузли ташкилотлар амалга оширадиган тадқиқот соҳанинг келгусидаги тараққиётига хизмат қилади.

Жорий йилнинг 27 март -14 апрель кунлари Божхона қўмитасида Жаҳон банки мутахассислари иштирокида семинар кун тартибидан бир қатор божхона постларига ташриф ҳамда ахборот тизимлари билан танишув тадбирлари ҳам ўрин олган.

Тафсилотларни Телеграм каналимиз орқали кузатиб боринг.
📢 27 март, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Брифинг

Мавзу:
Ваколатли иқтисодий операторларнинг соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори

〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Божхона қўмитаси брифинги
#27mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Ваколатли иқтисодий операторларнинг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши ҳозирда 1,1 млрд АҚШ долларини ташкил этади

АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев ваколатли иқтисодий операторлар институти ҳақида маълумот берди:

Ваколатли иқтисодий операторлар институти божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш билан бир қаторда бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини қўлга киритиш учун тадбиркорлик субъекти раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахслари сўнгги 1 йил давомида маъмурий ва сўнгги 5 йил давомида жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши, солиқлар, мажбурий тўловлар, жарима ва пеняларни тўлаш юзасидан қарздор бўлмаслиги , шунингдек, камида уч йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши талаб этилади.

Ҳозирда республикамизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сони 24,6 мингдан ошмоқда ва уларнинг умумий ташқи савдо айланмаси салкам 30 млрд АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Батафсил
✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ZAMON LAVHA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16:00 27.03.2023

NE BALO KELSA BOSHINGGA, TILINGDAN KELUR...

muxbir: Ixtiyor Siddiqov

https://t.iss.one/zamon_lavhalar
КУН МАВЗУСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 мартдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-41-сон Фармонига биноан 2024 йил 1 январга қадар 36 турдаги товарлар божхона божидан озод этилди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, Фармон қабул қилиниши ҳисобига 1200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 500 млрд. сўм пул маблағлари ўз ихтиёрларида қолиши кутилмоқда.

Шунингдек, 23 турдаги товарларга нисбатан 2023 йил 1 июлга қадар божхона божларининг ноль ставкалари қўлланилиши 2024 йил 1 январга қадар узайтирилди.

2022 йилда ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 431 та тадбиркорлик субъектларининг хориждан олиб келган ушбу 23 турдаги товарлари (оғирлиги: 301,2 минг тонна) учун божхона божидан 905,4 млрд. сўм имтиёзлар қўлланилган.

Яна бир муҳим жиҳат: Ўзбекистон ҳозирга қадар 47 та давлат билан савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини жорий қилган. Мазкур рўйхатига кирмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар республикамизга олиб кирилганида божхона божининг икки баравар ставкасини қўллаш белгиланган бўлиб, ушбу амалиёт ҳам 2023 йил 1 июлга қадар бекор қилинган бўлса, энди бу муддат 2024 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби ҳам вақтинчалик тўхтатилди.

Буларнинг барчаси ички бозорида озиқ-овқатларнинг миқдор жиҳатдан ҳам, нарх жиҳатдан ҳам барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция, экспорт
ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам инвестиций, экспорта и международного сотрудничества.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Комментарий к Указу Президента
#27mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Қайсар одатни енга олган иродадан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.

Р. Роллан
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Андархон” чегара божхона постига қуввати 30 кВтга тенг 60 дона қуёш панеллари ўрнатилиб пост ва постга ёндош ҳудудлар учун муқобил энергия манбаи яратилди.

Шунингдек, қуёш панеллари ишлаб чиқараётган электр энергиясини божхона пости эҳтиёжидан ортиб қолган қисмини туман электр тармоқлари корхонасига узатилиши йўлга қўйилди.
«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси енгил автомобиль ҳайдовчиси ва комендант лавозимларига ишга таклиф этади

Ушбу лавозимларда ишлаш истагидаги номзодлар ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 10:00дан соат 17:00га қадар «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбасига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 55-502-86-35
Мўлжал: Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти