O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.9K photos
5.05K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона қўмитасининг Божхона институтида бир қатор янги ўқув ва услубий қўлланмалар нашр қилинди.

----------------

В Таможенном институте Таможенного комитета издан ряд новых учебно-методических пособий.
Божхона институти хабарлари

Божхона институти Жаҳон божхона ташкилотининг “CLiKC” (Customs Learning and Knowledge Community) таълим порталидаги онлайн ўқув курси ва семинарларида фаол қатнашиб, нуфузли ташкилотнинг сертификатлари билан тақдирланишди.

Шунингдек, институтнинг бир гуруҳ курсантлари Жаҳон божхона ташкилоти Шанхай божхона коллежининг инглиз тилидаги онлайн академик форумида ҳам фаол қатнашиб, махсус сертификатларни қўлга киритишди.

“14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан институтда курсантлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида шахмат, ҳарбий эстафета ҳамда пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича, шунингдек, курсант қизлар ўртасида эса арғимчоқда сакраш, стол тенниси ва пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақаларга старт берилди.
733-қарор.pdf
2.9 MB
2023 йил 1 январдан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 733 сон қарори билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 31 декабрда “Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 737-сон қарори билан

Транзит декларациясининг божхона расмийлаштируви босқичлари, транзит декларацияси тақдим этилиши талаб этиладиган ва этилмайдиган ҳолатлар, транзит декларациясини расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатлар турлари белгиланди.

Транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг “E-Tranzit” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Эндиликда божхона органларига дастлабки ахборот тақдим этилган ҳолларда халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси ҳамда АТА карнети транзит декларацияси сифатида қабул қилинади.

Божхона органига транзит декларацияси товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар тақдим этилганда, қонунчиликда белгиланган дастлабки электрон шаклдаги ахборотни тақдим этиш талаб этилмайди.

Эндиликда декларантлар гаров таъминоти ҳамда хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзит ўтиши учун рухсатнома (дозвол) бўйича маълумотларни тизим орқали кўришлари мумкин.

Божхона транзити божхона режими якунланган пайтдан эътиборан транзит декларациядаги божхона ҳудудида турган товарни “вақтинча сақлаш” божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини тақдим этиш ҳам талаб этилмайди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди... Шундай экан, фақат яхшиликларни ўйланг, яхшиликларни изланг, яхшиликларни кўринг, яхшиликларга интилинг ва боридан бахт яратишга харакат қилинг...
💊 Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш меъёрларини биласизми?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тартибга солинади.

Қарорга мувофиқ: яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқилади:

- турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

- 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

Бунда бир ўрамда:

- қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

- эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун —
500 граммдан ортиқ эмас;

- гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун —
50 граммдан ортиқ эмас;

- инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

- инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки
10 флакондан ортиқ эмас;

- ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак!

Кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этишлари лозим.
💊 Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?

Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.

Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.

Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.

Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун психотроп моддаларни яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилади.

Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт, бунда гиёҳвандлик воситалари учун — божхона органига жисмоний шахснинг яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган, дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиши керак.

Жисмоний шахслар томонидан тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#bojxona_PR
#tezkor_xabarlar

Божхоначилар қиймати 1 млрд. сўмдан зиёд бўлган товарларнинг ҳужжатларда кодлари ўзгартирилганини аниқлашди.

Хориждан келтириладиган товарларнинг божхона тўловлари тўғри ва тўлиқ ундирилишида товар кодини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан юк автотранспорт воситасида келтирилган товарлар Хавфларни бошқариш тизимида қизил йўлакка тушгани боис божхона кўригидан ўтказилди.

Қиймати 1 млрд. 33 млн. сўмлик товарларни юк эгаси ҳужжатларда нур таратувчи пешлавҳа сифатида кўрсатган бўлса-да, аслида товар ҳаракатланувчи матнларни ифодалувчи электрон қурилма ҳисобланади.

Яъни ушбу товарлар ўртасида бир қарашда яққол фарқ кузатилмаса-да, аслида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасида бошқа бошқа кодлар билан таснифланади.

Товар коди тўғри белгиланганида, давлат бюджетига 95 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Одоб кичик ёшдагиларни улуғлар дуосига сазовор этади ва у бу баракотдин умрбод баҳраманд бўлади.

Алишер Навоий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона қўмитаси Марказий аппарати маъмурий биносига 150 кВт.лик қуёш панеллари ўрнатилди.