O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.6K subscribers
30.2K photos
5.21K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев приняли участие в торжественной церемонии запуска крупных совместных инвестиционных проектов.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона туманидаги дала ўқув полигонида 6 кун давомида Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда дала амалий ўқув машғулотларини ўтказишди.

Йиғинда дастлаб ходимларга ўқ отар қуроллардан фойдаланиш, жанговар ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, граната улоқтириш, қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш шунингдек, ходимларга жанговар ҳолатларда ўқ-дори етказиб бериш бўйича назарий тушунчалар берилди.

Ўқув машғулотининг иккинчи қисмида ходимлар томонидан ўқ отиш, граната улоқтириш ҳамда жанговар ҳолатларда ярадор ходимларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Ташкилотчилар томонидан бу каби амалий машғулотлар давомли тарзда ўтказилишига келишиб олинди.

Фарғонада 63 510 қути тамаки воситалари ёқиб юборилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими
ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ҳамда суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган умумий қиймати 538,5 миллион сўмлик 63 510 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилиш комиссияси ва кенг жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди.

Таъкидлаш жоизки, хорижда ишлаб чиқарилган мазкур тамаки маҳсулотларининг сифати кафолатланмаган бўлиб, акциз маркалари ва рақамли маркировка кодлари билан ҳам қадоқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.