O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
29.8K photos
5.01K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Иқтисодий интеграция жараёнларини чуқурлаштириш шароитида ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Юридик университети, Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ академияси, Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти олимлари, Давлат божхона қўмитаси соҳавий бошқармалари етакчи мутахассислари, ОАВ вакиллари, шунингдек Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари ҳамда магистрлар иштирок этди.

Конференцияда асосий эътибор ташқи иқтисодий фаолиятни таҳлил этиш, шунингдек иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини халқаро стандартлар ва хорижий мамлакатлар тажрибалари асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.

Конференция иштирокчилари ўз маърузаларида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг бугунги ва истиқболдаги ҳолатини таҳлил қилиб, тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишди.
Келаси йили ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқариши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда, уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва янги вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан Президентга ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Пресечена попытка ввоза электронных сигарет с содержанием наркотических веществ
#15dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхонадан телефонлар, маиший жихозларнинг ноқонуний олиб ўтилиш ҳолатлари фош этилмоқда. Шунингдек яширинча қурол олиб ўтилиши ҳолатлари ҳам учраяпти.

@yangidavr_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз божхоначилари пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения энергоснабжения регионов и повышения занятости населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #energetika #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 16 декабрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонун мазмуни
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Давлат божхона хизмати органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б.

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» кўчат экиш тадбирлари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Абдурашид Содиқов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Вақтингизни назорат қилиш ҳаётингизни ва ўзингизни бошқариш демакдир.

Брайан Трейси