O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.4K subscribers
30.4K photos
5.3K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида долзарб йўналишларда турли ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Аёл ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган курсларда республикамизнинг турли ҳудудларидан божхоначи аёлллар таҳсил олиб, гендер тенглигини таъминлаш, жамиятда ва оилада аёлнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган янги билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Даромадлар ва божхона статистикаси йўналиши бўйича ташкил этилган ўқув курсида эса божхона тўловлари, товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти яқиндан етказилди.

Шунингдек, йўловчиларни профайлингдан ўтказиш, радиациявий назоратни амалга ошириш ва назорат воситаларидан фойдаланиш каби махсус ўқув курслари ҳам қизиқарли ва фаол тарзда кечди.

Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тинловчиларга сертификатлар топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди.

@yangidavr_rasmiy
БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бошқармаси ва Жаҳон божхона ташкилорти ҳамкорлигидаги “Контейнерда ташувлар назорати” глобал лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон-Туркманистон божхона хизматлари ходимлари учун амалий семинар ташкил қилинди.

Ўзаро тажриба алмашишга асосланилган тадбирда дастлаб туркманистонлик божхоначилар “Олот” чегара-божхона постига ташриф буюришган бўлса, сўнгра ўзбекистонлик божхоначилар қўшни давлатнинг “Фарап авто йўллари” божхона постида бўлишди.

Томонлар божхона расмийлаштируви ва назорат турларининг қўлланиши билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, “Контейнер ташувларда назорат” глобал лойиҳаси ташаббуси билан мазкур чегарадош божхона постлари ўртасида ўзаро маълумот алмашинувни йўлга қўйиш имкониятлари ўрганиб чиқилди.

Бундан ташқари, икки давлат чегарасидаги “нейтрал” ҳудудлар кўздан кечирилиб, автотранспорт воситаларининг тирбандликларини юзага келтириши мумкин бўлган сабаб ва оқибатлар ўрганилди ҳамда буни олдини олиш бўйича аниқ таклифларга асосланган ягона тўхтамга келинди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Инсонни ҳайвондан тил эмас, номус ва виждон фарқлайди.
Forwarded from OVOZA | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#buxoro #qurol #oq
Qurol-yarog' va o'q-dorilar kontrabandasiga chek qo'yildi

Jurnalist: Nurullo Rasulov
◀️ Efir: 06.12.2022

Ko'rsatuvni ushbu havola orqali to'liq holda tomosha qilishingiz mumkin!

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
🕊Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Youtube 🌐 TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Божхона институтида Конституция билимдонлари аниқланди

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция билимдони” кўрик танлови ўтказилди.

Танлов курсантларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг келажакка ишончини мустаҳкамлаш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаб, рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинди.

Иштирокчилар таништирув, Асосий қонун бўйича савол-жавоблар, ижодий чиқишлар бўйича иштирок этиб, ўз иқтидор ва билимларини намойиш қилишди.

Ғолибларга фахрий ёрлиқ, Институт кубоги ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раисининг маслаҳатчиси Ҳ.Азизов иштирок этди.
Сиз Конституцияни биласизми?

Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги арафасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларида айни шу мавзуда сайёр викториналар ўтказилди.

Юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва темир йўл орқали хориждан юртимизга кириб келаётган фуқаролар ўртасида ўтказилган савол-жавобларда фаол қатнашиб, ўз билимдонлигини намоён қилган иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва эсдалик совғалари улашилди.
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда йиғилганларни байрам билан қутлар экан, ДБҚ Раиси А.Мавлонов Конституция бу ҳар бир мамлакатнинг суверенитетини, миллий давлатчилиги ривожини, фуқаролари ҳаётини, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берувчи асосий Қонун эканлигини таъкидлади.

Байрам муносабати билан республикамиз бўйлаб хизматда юқори натижалар кўрсатиб келаётган 130 нафар ходимлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Шунингдек, 45 нафар ходимларга навбатдаги унвонлар берилди.

Тадбир давомида божхона органларига бириктирилган мактаб ўқувчилари ўртасида “Конституцияни ўрганамиз”, “Конституция – менинг тақдиримда” шиори остида ўтказилган интеллектуал танловда ғолиб деб топилган 14 нафар ўқувчилар “Ёш божхоначи” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг.