O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.6K subscribers
30.2K photos
5.22K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Кун нафаси: 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан божхона органлари томонидан "Саховат" ва "Мурувват" уйларида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан “Саховат” интернат уйида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, ўзининг эзгу тилакларини йўллади.

Сирдарё вилоятида божхона ходимлари сана муносабати билан қатор тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва вилоят қўғирчоқ театри ҳамкорлигида Қумқўрғон туманидаги ногиронлиги бўлган болалар учун “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан Оҳангарон “Мурувват” интернат уйида сана муносабати билан тадбир ташкил қилинди.

Сана муносабати билан Фарғона “Мурувват” болалар интернат уйи тарбияланувчилари томонидан Фарғона давлат университетида “Биз бир сафдамиз” шиори остида тайёрланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари фаол иштирок этишди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Қарши шаҳрида жойлашган Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида ҳам маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги ногиронлиги бўлган аёллар “Мурувват” интернат уйида бўлиб, у ерда аёллар ҳолидан хабар олишди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан сана муносабати билан вилоятнинг Қоракўл туманида ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Меҳр қолур, мухаббат қолур!

Куннинг яхши хабари: 3 декабрь - Халқаро ногиронлар кунида Фарғона шаҳридаги "Саховат" уйида ногиронлиги бўлган 2 нафар юртдошимиз оила қурди.

Бахтли бўлинг, азиз юртдошлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимизни пиротехникадан асрайлик!
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Энг муҳими – муваффақиятга эришиш учун нимадир қилиш ва бунга ҳозироқ киришиш. Жуда оддий бўлишига қарамай, муваффақиятнинг энг асосий сир-синоати шу. Ажойиб-ғаройиб ғоялар ҳар кимда бор, бироқ уни ҳаётда татбиқ этаётганлар, айниқса, айни дамда шу иш билан шуғулланаётганлар жуда кам. Эртага ёки кейинги ҳафта эмас, ҳозироқ ишга киришиш керак.

Нолан Бушнелл
Кумуш қиш зийнати!

Биринчи қор билан, азиз юртдошлар!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситалари яхшилик келтирмайди!