O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.3K photos
6.68K videos
80 files
12.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Туркиялик кинологлар Ўзбекистонда

Жорий йилнинг июль ойида Туркияга амалга оширган ишчи ташрифи доирасида Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Туркиянинг Итларни ўқитиш кинология марказида бўлиб, кинология соҳасида тажриба алмашиш бўйича келишувга эришган эдилар.

Ниҳоят мазкур келишув амалга ошиб, Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида туркиялик халқаро экспертлар иштирокида амалий семинар ўз ишини бошлади.

БМТ Гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг “Афғонистон ва қўшни давлатлар учун” минтақавий дастури доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда бошқарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси координатори Кеннет Уильямсон, Туркия гиёҳвандликка қарши курашиш академияси директори Полаткан Акдаг ҳамда Туркиянинг Итларни ўқитиш кинология маркази директори Сулейман Чомерт иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази нафақат республикада, балки минтақада муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомига эга бўлган мазкур марказда ҳозирда нафақат Ўзбекистон республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари учун, балки қўшни давлатлар учун ҳам кинологлар тайёрланиб, хизмат итлари етиштириб берилмоқда.

Жумладан, ушбу халқаро семинарда ҳам мамлакатимиз кинологлари билан бир қаторда Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ташриф буюрган кинологлар ўз билим ва малакаларини оширишмоқда.

5 кун давом этадиган семинар кинология соҳасида ўқув услубий базани мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни фаол босқичга кўтаришда муҳим рол ўйнайди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” Фармони қабул қилинди.

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва Адлия вазирлигининг таклифига биноан Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилди.

Академияда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади.

Академиянинг тергов соҳасига ихтисослаштирилган кафедралари таркибининг 30 фоиздан кам бўлмаган қисми – ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг суриштирув ҳамда тергов тузилмаларида кўп йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар ҳисобидан шакллантирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эски машинани ҳужжатларда “ёшартириш” ҳисобига 515 млн. сўмлик божхона имтиёзларини суистеъмол қилишга уриниш фош бўлди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 29 000 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга уринишлар фош бўлди.
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Хориждан юк контейнерида келтирилган ва божхона расмийлаштирувида давомида автоматик тарзда “қизил” йўлакка йўналтирилган 2 турдаги синтетик ва тўқимачилик мато товарлари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ўтказилган божхона кўриги давомида умумий қиймати 1,8 млрд. сўмлик салкам 6.5 тонна матолар ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги, шунингдек божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча миқдорда эканлиги аниқланди.
Агарда мазкур товарлар қонуний йўл орқали олиб кирилганида 160 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилар эди.

Яна бир ҳолатда хориждан келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилганида, юк контейнерида ҳужжатларда қайд этилмаган умумий қиймати 1 млрд. 633 млн. сўмлик 13 турдаги тиббий техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон делегациясининг Давлат божхона қўмитасига ташрифи тафсилотлари
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Фарғонада олмахонларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Фарғона туманида аниқланган ҳолатда чегарадош маҳаллалардан бирида шубҳа остига олинган шахсга тегишли 2 та ёғоч яшик божхоначилар ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда кўздан кечирилди.

Натижада, махсус ясалган ва бўлмаларга ажратилган яшикларда қўшни давлатдан ноқонуний равишда олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 бош олмахонлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, уларнинг иккитаси қониқарсиз шароитдан нобуд ҳам бўлган эди.

Қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 30 млн. сўмга баҳоланган ушбу жониворлар ҳозирда Фарғона хайвонот боғига топширилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кураш олиб борилмоқда.

@yangidavr_rasmiy
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Бошқалардан афзал бўлишни эмас, аввалги ҳолингдан афзалроқ бўлишни хоҳла! Ақллар бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўз соҳиби билан машғул бўлганда катталашади.

Вилям Шекспир