O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
30K photos
5.1K videos
77 files
11.2K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Во Дворце Шандора в Будапеште состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Венгрии Каталин Новак.

#Mirziyoyev #tashrif #Vengriya #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кун фотоси: Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Қарши шаҳридаги "Мурувват уйи"да!
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Давлат божхона қўмитаси томонидан молиялаштирилган янги мактаб фойдаланишга топширилди.

Куни кеча республикамизда “1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами кенг нишонланди. Мазкур байрам Кўкдала тумани аҳолиси учун қўшалоқ байрам бўлди.

Сабаби, Аннаруз МФЙ ҳудудида Давлат божхона қўмитаси ҳиссаси билан янги 180 ўринли замонавий мактаб биноси барпо этилди. Шунингдек, мавжуд 180 ўринли ўқув бинолари қайтадан тўлиқ таъмирланиб, янги замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланди.

Ушбу ташаббус давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифлари чоғида илгари сурилган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ ижроси қисқа муддат ичида таъминланди ва бугун 4 октябрь куни, янги барпо этилган мактаб биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муносабат билан ташкил этилган тантанали очилиш маросимида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов иштирок этди.

- Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “Эртанги кунимиз, фаровонлигимиз фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборатдир” – деди ўз сўзида А.Мавлонов.

Тарихан, қисқа вақт ичида юртимизда таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор остида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, божхона хизмати органлари ҳам ижтимоий бунёдкорлик лойиҳаларида фаол иштирок этиб, бу борадаги ислоҳотлар доирасида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими М.Азимов ва сектор раҳбарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси масъул вакили, туман фаоллари, устозлар, ота-оналар ва ўқувчилар иштирок этишди.

ДБҚ Раиси мактабдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ушбу билим масканида мавжуд билимларни янада мустаҳкамлаб, билимли, олим, фидоий, Ватанимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшадиган етук инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Давлат божхона қўмитаси томонидан молиялаштирилган янги мактаб фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросими тафсилотлари юзасидан тайёрланган видеороликни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи доирасида божхона соҳасида ҳам ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Қашқадарё вилоятига амалий ташрифи доирасида Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйида бўлди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 30 августдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 365-сон қарорига биноан мазкур  муассасалар Давлат божхона қўмитасига бириктирилди.

Қарор билан “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

Қарши шаҳридаги “Мурувват” уйида ҳозирда 300 нафар ўғил-қизлар парваришланмоқда.

“Мурувват” уйи фаолияти билан танишар экан, Давлат божхона қўмитаси Раиси бу ердаги мавжуд шарт-шароитларни янада яхшилаш, бўш ер майдонларини худуд иқлимига мос ниҳолар экиш орқали кўкаламзорлаштириш, руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажалари учун зарур технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олди.

Қўмита Раиси тарбияланувчиларнинг бадиий чиқишларини  томоша қилди ва уларнинг хурсандчилигига шерик бўлди.
Айни пайтда Самарқандда "Солиқ ва божхона сиёсатидаги ислоҳотлар" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Давра суҳбатида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Россия Федерацияси экспертлари иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эртага яъни 6 октябрь куни Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов мазкур тадбирда ўз маърузаси билан иштирок этади.

Тадбирни "Youtube" платформасида қуйидаги ҳавола орқали тўғридан тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
https://youtu.be/gRN0Qx6kSI4