O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.5K subscribers
30.2K photos
5.21K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
❇️Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида "Солиқ, божхона, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларининг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари" ҳафталигининг иккинчи куни бўлиб ўтди.

Тадбирни Божхона институти бошлиғи Р.Ҳабибов очиб берди. Шундан сўнг, Давлат божхона қўмитаси Ахборот коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи А.Дусмухамедов ўз тақдимоти билан тадбирни давом эттирди.


Йиғилишда Божхона институти ўқитувчилари Л.Пулатова, Ш.Азизов ҳамда М.Каримжоновалар ҳам ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.

Ҳафталикнинг иккинчи куни қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Давлат божхона қўмитаси Раиси кубоги финал босқичига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан футбол бўйича божхона органлари ходимлари учун Давлат божхона қўмитаси Раиси Кубоги мусобақасининг Республика босқичи Тошкент шаҳрида бошланди.

Ушбу турда ҳудудларда сараланган 8 жамоа мутлaқ ғолиблик учун муросасиз кечаётган мусобақаларда беллашадилар.

Жорий йилнинг 20 август куни эса – финал ўйини бўлиб ўтади.

Жамоаларга кейинги ўйинларида ҳам зафарлар тилаб қоламиз!
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўз иллатларингни сўз билан ниқоблашга эмас, аксинча, ошкора даволашга урун.

Пифагор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан футбол бўйича ўтказилаётган “Давлат божхона қўмитаси Раиси Кубоги”нинг навбатдаги бахслари ўз ниҳоясига етди.

Муросасиз кечган навбатдаги босқичда 4 жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эртага, яъни 18 август куни пойтахтимизнинг “Paxtakor Junior” футбол майдонида ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Навбатдаги босқичларда жамоаларга омад тилаб қоламиз.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Киши бекордан-бекор қуруқ гавдани кўтариб юриш учун эмас, балки улуғ ва кўламли вазифалар устида ишлаш учун дунёга келади.

Л. Альберти
Forwarded from ZAMON LAVHA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
09:00 18.08.2022

NOQONUNIY MAHSULOTLARNING SAVDOSI TO'XTATILDI

#Namangan

muxbir: Umida Qo‘shoqova

https://t.iss.one/zamon_lavhalar
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Виждонли ва виждонсиз одамни нима қилгани билангина эмас, нимани исташи билан ҳам билса бўлади.

Демокрит
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мулоқотлар-муаммоларнинг ечим калити

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Тошкент-товар" божхона постида тадбиркорларнинг муаммолари тингланди

@toshkent_bojxonasi
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўтган кун хақидаги: "Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдиму, нималарга улгура олмадим? деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларингиз уйқуга кетмасин.”
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 9 - 12 август кунлари Давлат божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилотининг мутахассислари билан “Божхона қийматини аниқлаш амалиёти” мавзусида ишчи учрашув бўлиб ўтган эди.

Ушбу бўлиб ўтган учрашув тафсилотлари билан қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.
Давлат божхона қўмитаси Раиси кубоги финал босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан футбол бўйича божхона органлари ходимлари учун Давлат божхона қўмитаси Раиси Кубоги мусобақасининг Республика босқичи ўз ниҳоясига етди.

Муросасиз кечган бахсларда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси жамоаси учинчи, Фарғона вилояти божхона бошқармасидан ташкил топган жамоа эса иккинчи ўринни эгаллади. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси эса мутлақ ғолиб – турнирнинг биринчи ўрнини ишончли ғалаба билан қўлга киритди.
Айни пайтда Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов мусобақа иштирокчиларини табриклаш учун сўз олди.

Маърузада мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланганлигига, спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда  катта аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, юртимизда спортга берилаётган эътибор доирасида божхона ходимларининг жисмонан соғлом, маънан етук бўлишлари, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, хизматдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида тизим ходимлари ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақалари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигига тўхталиб ўтилди.