O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Божхона институтини имтиёзли диплом билан тугаллаган бир гуруҳ курсантлар билан учрашди

Яқинда Божхона институтини тугаллаган 149 нафар курсантларга кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали равишда дипломлар топширилди. Уларнинг 13 нафари олий ўқув юртини имтиёзли диплом билан тугаллашди ва дипломларни Давлат божхона қўмитаси Раиси шахсан топширди.

- Сизларнинг нигоҳингизда, ёниб турган кўзларингизда келажакка ишонч, Ватанга мухаббат ва касбингизга нисбатан садоқатни ҳозирдан кўриб турибман. Барчамиз Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз” деган улуғвор мақсадлари атрофида жипслашиб, мамлакатимизнинг тинчлиги, фаровонлиги иқтисодий хавфсизлиги йўлида кечаю кундуз хизматда туришимиз шарт. Бу йўлда Сизларга улкан зафарлар тилайман, - деди қўмита Раиси Акмалхўжа Мавлонов.

Таъкидлаш жоизки, Божхона институтининг аълочи битирувчилари билан бундай форматдаги учрашув илк бор ташкил қилинмоқда. Шу сабабли учрашув битирувчиларда ҳам ёрқин таассурот қолдирди.

Ишонамизки, бу ёшлар божхона тизими тараққиёти учун хизмат қиладиган юқори малакали ходимлар бўлиб етишадилар.
Рақамлаштириш дунёни шунчалик ихчам қилиб қўйдики, Марказий Осиё чегара хизматлари ўз жойларини тарк этмасдан туриб бир куннинг ўзида ҳам Латвияга, ҳам Грузияга ташриф буюришга муваффақ бўлишди.

Жорий йилнинг 20 июнь куни Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган Савдога кўмаклашув бўйича миллий қўмиталарнинг минтақавий йиғилиши доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлат идоралари ва бизнес вакиллари учун Грузия ва Латвия давлатларига виртуал танишув сафари уюштирилди.

Ушбу тадбирда Давлат божхона қўмитасининг бир гуруҳ ходимларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.

Яратилган видеоматериаллар ёрдамида иштирокчилар чегарадаги тартиботларни ўз кўзлари билан кўришди.

Тадбирга қўшилган Грузия ва Латвия божхона хизматлари вакиллари чегарадаги жараёнларни шархлаш асосида таҳлил қилиб беришди ва иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоблар беришди.

Бундай виртуал ўқув сафари келгусида Болтиқбўйи ва Кавказ илғор тажрибаларини тарғиб этишга ҳам қаратилади.
Цифровизация сделала мир настолько маленьким, что пограничные службы Центральной Азии смогли посетить и Грузию, и Латвию - в один и тот же день, не покидая своих кресел.

20 июня в рамках Региональной встречи Национальных комитетов по упрощению процедур торговли в Алматы (Казахстан) представители из государственных органов и бизнеса Казахстана, Кыргызстана, Узбекистана и Таджикистана приняли участие в виртуальной учебной поездке к своим коллегам в Грузию и Латвию.

В мероприятии также принимает участие делегация Государственного таможенного комитета.

Созданные для этой цели видеоматериалы позволили им увидеть своими глазами, процедуры на границе.

Представители таможенных служб Грузии и Латвии, которые присоединились к мероприятию помогали анализировать и сопровождали комментариями процессы на границы, так же отвечали на вопросы участников.

Такой виртуальный ознакомительный тур также будет направлен на популяризацию передового опыта стран Прибалтики и Кавказа в будущем.
Ушбу виртуал ўқув сафари Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ), Европа Иттифоқининг BOMCA 10 ҳамда Латвия ва Грузия давлатларининг даромадлари хизматлари кўмагида амалга оширилди.

Ўқув сафари услубий тавсиялар билан бирлаштирилган махсус яратилган видеоматериаллардан иборат бўлди.

Марказий Осиёлик ҳамкорларга ушбу икки давлатга исталган қулай вақтда ташриф буюриш имконини берувчи тўлиқ материаллар тўплами тақдим этилди.

Гарчи ушбу виртуал формат ҳақиқий ўқув саёҳатларининг ўрнини босолмаса ҳам, иштирокчилар исталган вақтда исталган миқдордаги иштирокчилар билан машғулотларни ташкил этишлари мумкин.

Амалга оширилган ушбу ташриф, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида давлат чегараларини назорат қилувчи органларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир.
Виртуальная учебная поездка стала возможной благодаря поддержке GIZ в сотрудничестве с программой Европейского союза BOMCA 10 и Службами государственных доходов Латвии и Грузии.

Учебный тур состоял из специально созданных видеоматериалов в сочетании с методическими рекомендациями.

Партнеры из Центральной Азии получили полный пакет материалов, что позволит им посещать эти две страны в любое удобное время.

Хотя этот виртуальный формат не заменяет реальные учебные поездки, но партнеры смогут проходить его не ограниченное количество раз с неограниченным количеством участников.

Этот визит также является частью более широких усилий по наращиванию потенциала государственных контролирующих органов на границе в странах Центральной Азии.
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хоразм вилоятига келди. Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев, находящийся в нашей стране с государственным визитом, прибыл в Хорезмскую область. Его встретил Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев.
В международном аэропорту Ургенча, украшенном государственными флагами двух стран и цветами, исполнены национальные песни и танцы.
Лидеры ознакомятся с достопримечательностями Хивы.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Ичан қалъада

Президенты Узбекистана и Азербайджана - в Ичан кале

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг Женевада ўтказилаётган бешинчи йиғилишида Давлат божхона қўмитаси делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг 60 дан ортиқ делегациялари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар иштирок этаётган мазкур йиғилишда ташқи савдо режимига оид ҳужжатлар, шу жумладан республиканинг иқтисодий ва божхона-тариф сиёсати юзасидан аниқ хулоса ва маълумотлар муҳокама қилинмоқда.

Ишчи гуруҳ йиғилишининг очилишида ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси — бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сўзга чиқиб, мамлакат ташқи иқтисодий сиёсатидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг муҳимлиги ва мутлақ устуворлигини таъкидлади.

Музокараларда Давлат божхона қўмитаси Раиси биринчи ўринбосари Илхом Мухторов иштирок этиб, Жаҳон савдо ташкилотининг Савдони соддалаштириш ва божхона ислоҳотлари тўғрисидаги Битим бўйича Ўзбекистон божхона органларида амалга оширилган чора-тадбирлар, хусусан амалдаги қонунчилик нормаларини халқаро стандартларга уйғунлаштириш, Хавфларни бошқариш ахборот тизими, товарлар ҳақида олдиндан маълумот тақдим этиш, божхона қийматини белгилаш тартиблари ҳақида маълумот берди.

Йиғилишда сўзга чиққан барча 25 аъзо-давлат, жумладан, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Россия, Туркия, Индонезия, Корея Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқалар бир овоздан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилди.