O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
30K photos
5.08K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Қашқадарёда божхона ходимлари дала амалий машғулотида иштирок этди

Машғулотлар Жануби-Ғарбий Махсус Ҳарбий округига қарашли Нуристон ҳарбий полигонида ўтказилди.

Унда бошқарманинг Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш, Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Навбатчилик қисми ҳамда божхона постлари ходимлари иштирок этди.

Округ қўшинларининг масъул ходимлари ҳамроҳлигида ўтказилган машғулотда, ходимлар қурол ишлатиш техникаси, қисқа масофадаги жангларда инновацион тарзда қўллаб келаётган услублари, машғулотлар чоғида тезкорлик ва аниқликларига ҳамда руҳий ҳолатининг барқарорлигига эътибор қаратди.
Кун рақами: Жорий йил ўтган даврида Самарқанддан 556,4 минг АҚШ доллари қийматидаги 207 тонна гилос "экспорт" божхона режимига расмийлаштирилди.
Маҳсулотнинг асосий қисми қуйидаги давлатларга экспорт қилинган:

➡️ 🇷🇺 Россияга 188,4 тонна (91%)

➡️ 🇧🇾 Белоруссигая 11,8 тонна (6%)

➡️ 🇹🇲 Туркманистонга 6,9 тонна (3%)
Божхоначилар Самарқанд ва Хоразмда уйида кўкнор етиштираётган шахсларни фош қилишди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда кўкнор етиштираётган шахснинг қилмишларини фош қилишди.

Урганч туманидаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилаётган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечрилганида, бу ердаги томорқада ва боғда жами 532 туп “кўкнор” гиёвандлик ўсимлиги парваришланаётганлиги аниқланди.

Шундай ҳолат Самарқанд вилоятида ҳам фош қилинди.

Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимларининг давлат хавфсизлик хизмати билан хамкорликда Оқдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирда фукаролардан бирининг хонадонида етилиб, бошоқлаган 404 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги парваршиланаётганлиги фош қилинди.

Жорий йил 5 ойи давомида божхоначилар 164 та қонунбузарлик ҳолатларида 547 кг. зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
“Энг фаол ҳудудий божхона бошқармаси ахборот хизмати” танловининг навбатдаги иштирокчиси

ОДИЛОВ ОТАБЕК ОДИЛ ЎҒЛИ
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи катта инспектори

1994 йил 21 август куни Бухоро вилояти, Ғиждувон шаҳрида туғилган.

2017 йилда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтини "Ҳуқуқшунос" мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Божхона органларида 2013 йилдан бери хизмат қилиб келмоқда.

2022 йилда “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.

Отабек Одиловнинг ижодий ишларини ушбу каналларда кузатиб боринг:

Telegram I Facebook I Youtube
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлгинг келса, ҳар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойда бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер!

Абай
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотини яхшилаш чоралари
#5june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Божхона назорати: Товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
#6june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхоначилар Хоразм ва Самарқандда ўз уйида кўкнори етиштиратёган шахсларни фош қилишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда божхона ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкил қилинди.
Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари Ўзбекистонда

2021 йил ноябрда Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микуриа ва Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ўртасида имзоланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, 30 май – 3 июнь кунлари ушбу ташкилотнинг Божхона аудити котибияти раҳбари Шинго Танагами ва халқаро эксперти Абдул Рахман Фатима мамлакатимизга ташриф буюрди.

Меҳмонлар билан учрашувда ДБҚ Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов сўнгги йилларда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз бошчилигида божхона соҳасида кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Халқаро экспертлар иштирокида Божхона институтида божхона органларида божхона аудити йўналишида фаолият юритаётган ходимлар учун 5 кунлик семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда божхона аудитининг институционал асоси, концепцияси, “Божхона аудити” ахборот тизимнинг тузилмаси, мавжуд муаммо ва истиқболдаги режалари муҳокама қилинди.
Халқаро экспертлар “Aрк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Корея божхонаси Кинология маркази раҳбари Ўзбекистонда бўлди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил май ойида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида бўлиб, мазкур давлатнинг божхона хизмати раҳбари билан икки томонлама учрашув ўтказган эди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Корея ўртасида кинология соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Жумладан, Корея божхона хизмати кинология маркази делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилди.

Ниҳоят орадан 1 ҳафта ўтиб, ушбу келишув ўз самарасини берди. Корея Республикаси божхона хизмати Кинология маркази раҳбари Ким Йонг Сёп бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди ҳамда Миллий кинология маркази фаолияти билан танишди.

Дастлаб иккала мамлакат кинология соҳаси раҳбарларининг икки томонлама учрашуви ўтказилди.

Меҳмонлар марказдаги шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишишди. Улар учун хизмат итларининг кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.