O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.6K subscribers
30.2K photos
5.21K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Жорий йил 30-31 май кунлари Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаларининг тезкор ходимлари ва навбатчилари Мудофаа вазирлигининг Каттақўрғон полигонида мазкур вазирлик мутахассислари жалб этилган ҳолда жисмоний, саф ва жанговар тайёргарлик бўйича назарий ва амалий машғулотларда иштирок этдилар.

Назарий машғулотларнинг амалиёт билан уйғунликда ўтказилиши божхона органлари шахсий таркибининг жанговар шайлик даражасини оширишда ижобий самара беради.
Хабарлар дайжести

Қорақлапоғистон Республикаси, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида маъмурий ишларни юритишнинг янги тизими ҳақида ўқув машғулотлари ўтказилди.
“Энг фаол ҳудудий божхона бошқармаси ахборот хизмати” танлови таништиради!

Танлов иштирокчиси: Саидқулов Азизбек Аъзам ўғли, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи катта инспектори.

1992 йил 24 декабрда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган.

2015 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган

Божхона органларида 2018 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда.

Азизбек Саидқуловнинг ижодий ишларини ушбу каналлар орқали кузатиб боринг:

Facebook I Telegram
Кўксаройда Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

В резиденции Куксарой прошла церемония официальной встречи Президента Республики Таджикистан.
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон поднялись на трибуну. Прозвучали государственные гимны Узбекистана и Таджикистана. Рота почетного караула прошла перед главами государств торжественным маршем.
На церемонии присутствовали члены официальных делегаций двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар.
Давлат раҳбарлари биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели встречу в узком формате.
Лидеры обсудили вопросы дальнейшего расширения взаимовыгодного узбекско-таджикского сотрудничества, основанного на многовековых узах дружбы
и добрососедства между нашими братскими народами.
Состоялся обмен мнениями по региональной
и международной повестке, обсуждены вопросы обеспечения мира и стабильности в Центральной Азии.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter