O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.4K photos
6.68K videos
80 files
12.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#Bojxona_malikalari

Бухоро вилояти божхона бошқармасида тизимда фаолият юритаётган хотин қизлар ўртасида ташкил этилган “Божхона маликалари” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

🔰Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур танлов хам божхона тизимида фаолият юритаётган аёл ходимларни қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш касбий билим ва иқтидорларини юзага чиқариш мақсадини ўз олдига қўйган бўлиб, танловнинг вилоят босқичида 4 нафар опа сингилларимиз фаол қатнашишди.

♻️“Божхона маликалари”танловининг вилоят босқичи ғолиблигига «Олот» чегара божхона пости инспектори Шаҳодат Ғиёсова эришди ҳамда танловнинг Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Шу куни тадбирнинг барча иштирокчиларига бошқарманинг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.
#Bojxona_malikalari

Жиззахда “Божхона маликалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Бугун юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширишга юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимли, малакали касб эгалари бўлишлари устувор вазифалардан бири деб белгиланди.

Ушбу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Жиззах вилояти божхона бошқармасида “Божхона маликалари” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда бошқарма марказий аппарати ва божхона постларидан жами 4 нафар аёл ходимлар иштирок этишди.

Қизиқарли баҳс ва шартлар асосида ташкил этилган мазкур танловда “Учтўрғон” чегара божхона пости ходими Г.Рустамова ғолиб деб топилиб, бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
#bojxonamalikalari
Хоразмда “Божхона маликалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Юртимизда ёшариш – янгиланиш фасли баҳор байрамлар билан бошланади. Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда. Жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.

Яқинлашиб келаётган, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан куни кеча Хоразм вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган аёл ходимлари ўртасида “Божхона маликалари” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов шартлари кўра таништирув, савол-жавоблар, жанговар шайлик, пазандалик ва эркин мавзу йўналишларида 3 нафар аёл ходимлар иштирок этишди.

Қизиқарли баҳс ва шартлар асосида ташкил этилган ушбу танловда “Урганч аэропорти” чегара божхона пости инспектори С.Юлдашева ғолиб деб топилиб, бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбиркорликни ривожлантириш – божхона органларининг устувор вазифаларидан биридир