O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келажак режаларингиз ҳақида иншо ёзинг, мен албатта ўқиб, жавоб бераман

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактаби ва оилавий поликлиникани бориб кўрди.
- Ҳар дақиқа - бойлик. Бу бойликдан фойдаланиб, чуқур билим олишингиз керак. Ҳамма ислоҳотларимизнинг асоси, ишончи - билимли ёшлар, - деди Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатда.
Талаб кўп бўлаётган йўналишларни туманлараро даражага тушириб, хизматларни аҳолига яқинлаштириш, Тошкент вилоятида тиббиёт бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент посетил общеобразовательную школу и семейную поликлинику в Алмалыке.
- Дорога каждая минута. Цените свое время и спешите получить глубокие знания. Образованная молодежь - основа всех реформ, наша надежда, - сказал Шавкат Мирзиёев в беседе со школьниками.
Подчеркнута необходимость организации наиболее важных направлений медицинской помощи на межрайонном уровне, приближения услуг к народу, разработки трехлетней программы здравоохранения в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #tanishuv #talim #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Барча тақсимланган ризқнинг охирги томчисию, ушоғигача еганидан кейингина дунёдан ўтади. Сўфи Аллоҳёр ҳазратлари “Саботул ожизин” номли китобида бундай зикр қилган: Қидирғон бирла ризқинг қатра тошмас, кетар қадринг, қадардан ҳаргиз ошмас.

“Ҳидоятут толибийн шарҳу саботул ожизин” китобида бу байтга қуйидагича шарҳ берилган: “Қидирган, ризқ орқасидан ҳар тарафда юрган ва талаш этган билан ризқинг тўлиб-тошмас ва зиёда бўлмас. Ва ё ҳар қанча ахтарган бирла ризқинг қадри (қозони) тўлиб-тошмас ва кўпаймас. Халқ олдида иззату ҳурматинг, қадринг кетар. Лекин қадардан (тақдирда ёзилган ва тақдир этилган ризқдан) ҳаргиз ошмас”.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 767-сон қарори билан "Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди.

Низомга кўра, халқаро почта жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.

Халқаро курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш:

- темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда – махсус белгиланган божхона постларида;

- ҳаво транспорти орқали етказишда – халқаро аэропортлар ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан транспорт ташкилотлари вакилларига жўнатмалар топширилиши божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.

Келтирилган жўнатмалар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади.

Жўнатмалар орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.

Жўнатмаларни божхона назоратидан ўтказмасдан қабул қилувчиларга бериш ёки божхона ҳудудидан ташқарига жўнатиш таъқиқланади!

Мазкур Низом қоидалари ёзма хат-хабарларга (майда пакетлардан ташқари) нисбатан татбиқ этилмайди.