O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.5K photos
5.32K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият24 | Божхона назорати: ноқонуний уринишлар бартараф этилди
#4oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият24 | Божхона назорати: ўйма нақшинкор ёғоч эшиклар музейга топширилди
#4oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам республикамизга вақтинча муддатга олиб кирилган хорижий автотранспорт воситасини қолдириб, ўрнига бошқасини олиб чиқиш мақсадида содир этилган найрангга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилди.
Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгаши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар раҳбарлари Қўмитасининг навбатдаги мажлиси доирасида ишчи учрашувлари бошланди.

Асосий тадбир - мазкур қўмитанинг 21-мажлиси жорий йилнинг 7 октябрь куни бўлиб ўтади.

Тафсилотларни каналимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги "Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонига биноан, Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;

нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;

белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;

ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;

дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар.

➡️Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади:

белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;

тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.
Музокаралар кенгайтирилган таркибда давом этди.
Давлат раҳбарлари товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.
Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятини янада тўлиқ ишга солиш муҳим экани қайд этилди.
Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Переговоры продолжились в расширенном формате.
Главы государств договорились задействовать все имеющиеся ресурсы и возможности для дальнейшего наращивания объемов двустороннего товарооборота.
Стороны условились активизировать взаимодействие в сфере транспорта и развития транзитных коридоров. Подчеркнута важность наиболее полного задействования потенциала регионов двух стран.
Обсуждены также вопросы сотрудничества в культурно-гуманитарной сфере.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда божхона органлари фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида жорий йил 5 октябрь куни “Термиз аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ўтказилди.
Мазкур тадбирда журналистлар ва блогерлар божхона органлари ходимларининиг хизмат фаолиятини айни хизмат олиб борилаётган жойдан кузатиш имконига эга бўлдилар. Унда тадбир иштирокчилари божхона назоратини амалга оширилиш жараёнлари, уларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар, божхона назорати техник воситаларини қўлланилиши ҳамда хизмат итининг ишлаш жараёнларининг гувоҳи бўлишди.
Медиа-тур иштирокчиларига “Термиз аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи Ҳолиддин Самадов божхона пости орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Пост ходимлари томонидан журналист ва блогерларга хизматда фойдаланилаётган замонавий божхона техник воситалари ҳақида маълумот берилди.