Чистая Энергия ӏ Sof Energiya 🇺🇿
3.79K subscribers
1.51K photos
199 videos
3 files
1.16K links
Безуглеродная энергетика: Узбекистан и мировые новости ӏ солнце, ветер, атом и вода → наука, технологии, инновации

Сотрудничество @pr_clearenergy
Download Telegram
Яван ГЭСнинг қурилишига старт берилди

Тожикистон президентининг ташрифи доирасида, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиш орқали қурилишга старт беришди.

Бу энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг биринчи йирик лойиҳасидир. 140 мегаватт қувватга эга замонавий станция икки давлатнинг энергетика хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳандислик ишлари жаҳоннинг етакчи компанияларини жалб қилган ҳолда тўлиқ замонавий стандартлар асосида амалга оширилади.

Лойиҳани молиялаштиришга етакчи халқаро институтлар, жумладан, Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдирган.

Лойиҳа соҳанинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлайди, минглаб хонадонлар ва янги корхоналарни «яшил» энергия билан таъминлайди.

#Ўзбекистон #сувэнергияси
Ўзбекистонда фото-иссиқлик қурилмаси тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институтида қишлоқ жойларда ва экстремал шароитларда фойдаланиш учун фото-иссиқлик қурилмаси ишлаб чиқилди. Ўрнатилган қуввати — 300 Вт.

Тизим кристалл кремнийли фотоэлектр хужайралари асосида ишлайди ва қишлоқ жойларда йил давомида электр энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш учун фойдаланишга мўлжалланган. Қурилмани яратишда гелли батареялари, инвертер контроллерлари ва 300 литрли иссиқ сув сақлаш идиши бўлган замонавий дизайн тузилмалари ишлатилган.

Қурилма қишлоқ хўжаликлари аҳолисига ёзнинг иссиқ мавсумида, қишда ва экстремал об-ҳаво шароитида ҳам хўжалик ва маиший ускуналардан қулай фойдаланиш имконини беради.

#Ўзбекистон #қуёшэнергияси
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар борасида маълумотларни ўз сайтида эълон қилди. Мамлакат бўйича кўрсаткичлар 1,67 фоизга — 924,4 дан 909 минг тоннагача камайган.

Энг катта пасайиш Андижон вилоятида кузатилди, у ерда чиқиндилар 2020 йилдаги 11,5 минг тоннага нисбатан 56,52 фоизга – 5 минг тоннага камайган. Сирдарё вилоятида ҳам кўрсаткичлар сезиларли даражада (35,93 %) камайди – 2020 йилдаги 71,8 минг тоннага нисбатан 46 минг тоннани ташкил этган.

Шу билан бирга, Навоий, Наманган ва Бухоро вилоятларида эса атмосферага чиқувчи чиқинди газлар миқдори ортган.

#Ўзбекистон
​​Давлат муассасалари, корхоналар ва фермерлар қайта тикланадиган энергиядан фаол фойдалана бошладилар

Ўзбекистонда фермер хўжаликлари, давлат ташкилотлари ва йирик корхоналар қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни бошлади.

«Хуршидбек Абдуазимов даласи» фермер хўжалиги (Жиззах вилояти) томонидан қуввати 37 кВт бўлган қуёш батареялари ўрнатилди. Улардан фойдаланишнинг афзалликлари: қайта тикланадиган энергия манбаларини сотиб олиш ва улардан фойдаланишда давлат томонидан бериладиган имтиёзлар.

Мамлакатимиз иссиқлик электр станцияларида 50 та кам қувватли қуёш фотоэлектр қурилмаси, 42 та қуёш сув иситгичи, 246 та қуёш панелли чироқлар ва 914 та ёруғлик датчиклари ўрнатилди.
 
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ маъмурий биносининг том қисмига бинонинг мавжуд электр таъминоти тизимига уланган 40 кВт қувватга эга 116 қуёш панелли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бош биносига ҳам 200 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Станция йилига 296 400 кВт•с яшил электр энергия ишлаб чиқаради.

Шунингдек, Навоий вилояти солиқ хизмати органлари биноларида қуввати 40 кВт•с, Хатирча, Нурота, Қизилтепа вилоят давлат солиқ инспекциялари маъмурий биноларида эса 20 кВт•с қувватга эга қуёш батареялари ўрнатилган.

 #Ўзбекистон #қуёшэнергияси
20 июнь куни Ўзбекистонда ХАЭАнинг амалий семинари ўз ишини бошлади

Унинг доирасида мамлакатимизда атом энергетикаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унинг салоҳиятини оширишга оид қатор амалий ва назарий тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Батафсил маълумотни бу ерда ўқишингиз мумкин ⬇️
https://uza.uz/uz/posts/aes-qurilish-maydonchasining-xavfsizligini-baholashda-xalqaro-tazhriba-tavsiya-va-amaliyot_383069

#Ўзбекистон
Ўзбекистон 2030 йилга бориб уран қазиб олишни икки баравар оширади

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган қарорга мувофиқ, «Навоийуран» давлат корхонасига минерал-хом ашё базасини 100 минг тоннага кўпайтириш топширилди.

Президент уран хомашёсини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни икки баробарга ошириш бўйича ҳам кўрсатмалар берди. 2021 йилда 3526 тонна уран қазиб олинган бўлса, 2030 йилга келиб бу кўрсаткични 7100 тоннага етказиш кўзда тутилган. Агар бу мақсадга эришилса, Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.

Бутунжаҳон Ядро Ассоциацияси (WNA) маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда бешинчи ўринда туради.

#Ўзбекистон
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан умумий қиймати 34,1 млн доллар бўлган 1125 та электромобиль олиб кирилди.

Импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 донага (4,5 баробарга) ошди.

Батафсил маълумотни янги инфографикамизда ўқишингиз мумкин ⬆️

#Ўзбекистон #электромобил
«Ўзатом» агентлиги Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) билан биргаликда Ўзбекистонда биринчи АЭСни қуриш учун майдон танлаш бўйича тадқиқотда иштирок этган ташкилот ва идоралар ходимлари учун семинар ўтказди.

Семинар иштирокчилари нималарни ўрганишгани ва йил охиригача қандай ишлар бажарилиши лозимлиги тўғрисида маълумот олиш учун мақолани ўқинг.

#Ўзбекистон #атомэнергияси
Сирдарё вилоятида янги электр станцияси қурилади

Сирдарё вилоятида 1500 МВт қувватга эга янги электр станцияси қурилмоқда. Станция Ширин шаҳри ва Боёвут туманида жойлашган бўлиб, 2023 йил охиридан электр энергиясини етказиб бера бошлайди.

Электр станциясининг ишга туширилиши туфайли энг илғор энергия тежовчи технологияларни қўллаш ҳисобига йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газни тежаш кўзда тутилган.
Бугунги кунга қадар лойиҳа 44 %га бажарилган.

Ўтган 7 ойда мамлакатимизнинг 4 та ҳудудида умумий қуввати 1154 МВт бўлган 5 та ИЭС ва 100 МВт қувватга эга ҚЭСлар ишга туширилди.

Самарқанд вилоятида Ўзбекистонда саноат миқёсида иккинчи қуёш электр станцияси ишга туширилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

#Ўзбекистон