Chinoz tumani hokimligi
2.1K subscribers
18.2K photos
2.19K videos
22 files
4.85K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
#қарор_ижроси

Жорий йилнинг 25 апрель санасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шахридаги Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мажлислар залида Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дилшод Кенжаев иштирокида Президентимиз томонидан 26 март куни қабул қилган "Маънавий ва маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш" тўғрисидаги ПҚ 5040-сонли қарори ижроси юзасидан учрашув ўтказилди.

📍Йиғилишда сенатор, вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Махмуд Тоиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази маъсул ходимлари қатнашди.


🔰Ушбу учрашув Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда шаҳар ва туман бўлинма раҳбарлари билан соҳадаги муаммо ва камчиликлар ҳамда таклифлар юзасидан савол жавоблар тарзида бўлиб ўтди .

Чироз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Чиноз_тумани
#Қарор_ижроси

Юртимизда Мактабгача таълим муассасаларида ватанимиз келажаги бўлмиш болажонларимизнинг қандай ўқитилаётгани ва яратилаётган имкониятлардан қай даражада фойдаланаётгани барча учун қизиқ.
"Узлуксиз маънавий тарбия консепцияси" тўғрисидаги Вазирлар Махкамасининг 1059-сонли қарори баённомасининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида туманидаги МТБ мудира ва методистлари билан ҳамкорликда "Узлуксиз маънавият концепцияси" мазмун моҳияти тўғрисида суҳбат ўтказилди.
Тадбирда боғчаларда кўпроқ миллий қадриятларга эътиборли бўлиш, болажонларга ўзбек халқ эртаклари қахрамонлари билан учрашиш ва сўз бойлигини бойитиш хақида айтиб ўтилди.
Тадбир қизиқарли савол жавоблар билан ўтказилди ва методистларга катта тажриба мактаби бўлди десак муболаға бўлмайди.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.