Chinoz tumani hokimligi
2.84K subscribers
22.3K photos
2.72K videos
24 files
6.16K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Онлайн
#Шукуҳ

❗️Айни вақтда Тошкент туманидаги "Зуҳринисо" тантаналар мажмуасида юртимиз ҳаётидаги қутлуғ сана - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

⚡️Маросимни вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов кириш сўзи билан очиб берди, ҳамда соҳа вакилларини байрам билан самимий табриклади.

👏Байрам давом этмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Шукуҳ
#Онлайн

👏Байрам маросимида сўз олганлар ўқитувчи ва мураббийларнинг заҳматли меҳнати ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқ эканини мамнуният билан таъкидлашди.

❗️Ўз навбатида, вилоятимиз таълим-тарбия тизимида ибрат ва фидойилик намуналарини кўрсатиб келаётган устоз ва мураббийларни Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

📌Танатанали тадбир эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий дастурларга уланиб кетди.

➡️Тафсилотлар фоторепортажда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#таассурот

⚡️Тошкент вилоятида катта халқ сайли бўлиб ўтди

Пискент туманида Тошкент вилояти ҳокими соврини учун катта улоқ-кўпкари мусобақаси ўтказилди.

Вилоят меҳнаткашларининг бу йилги қишлоқ хўжалиги мавсуми якунларига бағишлаб, халқ сайли сифатида ташкил этилган ушбу байрамда 45 минг нафардан ортиқ ҳудуд аҳолиси ва бошқа жойлардан келган меҳмонлар иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Улоқ-кўпкари Федерацияси, Пискент тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган оммавий улоқ-кўпкари мусобақаларида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари билан бирга, қўшни Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан жами 2 минг нафардан зиёд чавандоз полвонлар қатнашди.

Венгрия ва Исроил давлатининг мамлакатимиздаги элчилари, Венгрия от спорти федерацияси раҳбари ҳам оммавий сайлда меҳмон бўлди.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#шукуҳ

Аёллар ҳаёт абадияти тимсоли, жамиятнинг гултожи, оиланинг бахти, хонадонларимизнинг файзи ва фариштасидир

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#айнидам
#шукуҳ

🌸Нурафшон катта байрам сайли оғушида

Айни дақиқаларда вилоятимиз маркази — муаззам шаҳримиз узра ёқимли бир куй — "Баҳор валси" янграмоқда.

Катта шодиёна сайлига гувоҳ бўлиш ва Наврўз тарофатини дил-дилдан ҳис этишга ошиқаётган вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб сайилга ошиқмоқдалар. Чеҳраларда баҳорий кайфият, нигоҳларда Наврўз ҳайратлари.

Икки йиллик танаффусдан сўнг бундай умумхалқ сайилларида дийдор кўришиб, бир-бирларини Наврўзи олам билан қутлаётган замондошларимизнинг ўзаро гурунгларида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси.

Наврўз сайлига марҳабо, азизлар!
Хуш келибсан, Наврўзи олам!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#шукуҳ

Нурафшонда Наврўз сайли...

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

⚡️Ўзбекистон - нурли умидлар, бахтиёр болалар мамлакати!

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Шахмат оламининг ёш султонлари,
Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари

Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири, сенатор.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#сана

⚡️Бугун - тадбиркорлар куни

🔹
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таянчидир. Сўнгги йилларда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#онлайн
#шукуҳ

⚡️Байрам майдонига йўл... кутубхонадан бошланди

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#репортаж
#шукуҳ

⚡️⚡️⚡️Финал. Саҳнада санъаткорларимиз Тошкент вилоятини мадҳ этувчи янги тарона билан.

🔹
Дарҳақиқат, Тошкент вилояти шарафимиз. шонимиз. Унинг гўзал шаҳар ва қишлоқларида, мард ва олийжаноб инсонлари даврасида бўлган одам бутун диёримизнинг ҳақиқий файзи ва тароватини юрак-юракдан тўла ҳис эта олади. Она табиат юртимизга ўз неъматларини улашаётганида Тошкент воҳасига алоҳида сахийлик қилган бўлса керак, деган шоирона бир ҳаёлга ҳам борасиз.

🔹Негаки, Яратган мана шу фусункор ва муқаддас юртимизга нимаики ато қилган бўлса, қандай бойликлар, қандай неъматлар билан сийлаган бўлса, уларнинг ҳамма-ҳаммасини айнан бизнинг Тошкент вилоятида кўриш мумкин.

🔹Назаримизда, серқуёш она диёримизда ҳар тонг саховатли бобоқуёш айнан кўҳна ва азим Угом-Чотқол тоғлари ортидан бош кўтариб, бутун заминимизга шуъла сочадигандек. Айнан шунинг учун ҳам бу муқаддас заминга хос танти ва меҳнаткаш, юксак маърифатли одамларнинг эзгу ташаббус ва интилишлари, бой ҳаётий тажриба ва юксак тафаккури бутун мамлакатимизнинг барча нуқталари узра таралиб, акс-садо бериб туради.

🔹Бугун Тошкент вилояти аҳли ҳар қанча байрам қилишга ҳақли. Шундай бўлаяпти ҳам...

Дастур якунида катта байрам салюти берилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#репортаж
#шукуҳ

⚡️⚡️⚡️Навқирон Нурафшон оқшоми. Унинг тинч ва мусаффо осмонида мушаклар рақси.

🔹Байрамингиз муборак!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#табрик
#шукуҳ

⚡️Хабар қилганимиздек, Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔹Тантанали маросимда
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев байрам тадбири иштирокчилари ва улар тимсолида вилоят аҳлини байрам билан табриклади.

🔹Қуйида ана шу табрик матни эълон қилинмоқда.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Мактабдаги ҳокимлар. Битирувчи-2024

🔔 Сўнгги қўнғироқ. Бу шунчаки якун эмас, балки катта ҳаёт сари дадил қадамлар, юксак марралар, янги орзулар, янги натижалар дебочасидир.

Оқ йўл сизга, азиз битирувчилар!

📌Видеода Тошкент вилояти туман-шаҳар ҳокимлари ва ёшлар.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

🤩ЯНГИ ЙИЛ АРЧАЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗНИНГ ҚАЕРЛАРИГА ЎРНАТИЛАДИ?

Янги йил яқинлашмоқда. Байрам арафасида Тошкент вилоятининг марказий ҳудудларида ўрнатилган янги йил арчаларининг манзиллари билан таништирамиз.

🎄Янгийўл тумани. Гулбаҳор шаҳарчасининг марказий кўчасида
📍Локация

🎄Чиноз тумани. Ҳокимлик рўпарасидаги майдонда
📍Локация

🎄Пискент тумани. Заҳириддин Муҳаммад Бобур кўчасида (янги истироҳат боғи)
📍Локация

🎄Чирчиқ шаҳри. "Кимёгарлар" маданият саройи олдида
📍Локация

🎄Қибрай тумани. Ҳокимлик биноси олдида
📍Локация

🎄Оҳангарон тумани. Нуробод қўрғони (туман ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда)
📍Локация

🎄Ангрен шаҳри. "Истиқлол" майдонида
📍Локация

🎄Янгийўл шаҳри. "Алишер Навоий Гулшани" истироҳат боғида
📍Локация

🎄Паркент тумани. Туман марказидаги "Ёшлар боғи"да
📍Локация

🎄Зангиота тумани. Ойбек маҳалласи, Ойбек кўчаси (марказий маданият боғида)
📍Локация

🎄Олмалиқ шаҳри. 5/3 даҳа. Спорт мактаби рўпарасида жойлашган "Ёшлар боғи" да
📍Локация

🎄 Тошкент тумани. Файзобод маҳалласи, Боғи Эрам кўчаси (марказий Маданият саройи олдида)
📍Локация

🎄Бўка тумани. А.Қодирий кўчаси (туман ҳокимиятининг олди тарафидаги майдонида)
📍Локация

🎄Бўстонлиқ тумани. Ғазалкент шаҳри Мустақиллик кўчаси (ҳокимлик рўпарасида)
📍Локация

🎄Бекобод тумани. Марказий сайилгоҳда
📍Локация

🎄Бекобод шаҳри. Шаҳар марказидаги "Ёшлар боғи"да
📍Локация

🎄Оҳангарон шаҳри. Шаҳар марказий стадионида
📍Локация

🎄Қуйи Чирчиқ тумани. Дўстобод (туман ҳокимлик биносининг ёнида)
📍Локация

🎄Юқори Чирчиқ тумани. Мустақиллик кўчаси (Алишер Навоий майдони)
📍Локация

Yoshlar kundaligi