Chinoz tumani hokimligi
2.84K subscribers
22.3K photos
2.72K videos
24 files
6.15K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт
#Кураш
#Тайинлов

Спорт нафақат соғлиқ гарови, балки ватанни биринчи бўлиб дунёга танитадиган соха.
Спортнинг кураш тури Чиноз туманида кундан кунга ривожланиб бормоқда.
Туман прокурори Улуғбек Ғаниев жамоатчилик асосида Кураш федерациясининг раиси этиб тайинланди ва Чиноздан жахон чемпионлари чиқишига ишонч билдирди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Спорт
#Чиноз

СОҒЛИҚ УЧУН
5000 ҚАДАМ

Чиноз туманида жисмоний тарбия спорт бўлими ва БЎСМ томонидан тизимли равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида барча Мфй ларда спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, Чиноз туманида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" спорт марафони, бадан тарбия машғулотлари бўлиб ўтди.Унда халқ таълими бўлими фаолликни қўлдан бермади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Таълим #Спорт

Чиноз туманининг чегара қишлоғида ёшларнинг таълим олиши ва спорт билан шуғулланиши учун қулай шароит яратилди

▶️Батафсил UzA сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Таълим #Спорт

Чиноз туманининг чегара қишлоғида ёшларнинг таълим олиши ва спорт билан шуғулланиши учун қулай шароит яратилди

▶️Батафсил UzA сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Спорт

♻️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқнинг умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари (аёллар) ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича "Иттифоқ кубоги - 2020" га старт берилди.

🏆 Жорий йилнинг 19 декабъ куни Тошкент вилояти янги йўл туманида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида Тошкент тумани, Янгийўл тумани, Чиноз тумани ҳамда Янгийўл шаҳардаги таълим муассасаларида фаолият юрутувчи ёшлар етакчилари (аёллар) ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.

❇️ Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган ушбу мусобақада фаҳрли биринчи ўрини Чиноз туманида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг фаол қизлар жамоаси ғалаба қозонди.

📗 Маълумот ўрнида финал босқичи 4 та ҳудудлардан ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирокида Тошкент туманидаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

🥇 🏆 Ушбу спорт мусобақасида фаол иштирок этаётган ёшлар етакчиларга омад тилаб қоламиз.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Ёшлар_дастури
#Спорт

🥋Спорт соглиқ гарови, айниқса хозирги коронавирус пандемияси билан курашаётган бир пайтда спорт билан шуғулланиш инсон саломатлигига анчагина ижобий таъсир кўрсатади.

🇺🇿"Соғломҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида бугун Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

📈Тадбирда 150 нафарга яқин ёшлар ва бўлим, ташкилотлардаги ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#Спорт_ҳафталиги

Чиноз туманида туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан жисмоний тарбия ва спорт, мудофаа ишлари бўлимлари ҳамда ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда жорий йил 4-13 январ кунлари 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида "STREET WORKOUT" (кўча спорти) мусобақасининг саралаш босқичлари юқори савияда ўтказилди.

🏋 13 январ куни Бунёдкор МФЙдаги "STREET WORKOUT" майдонида турникда тортилиш, тош кўтариш, стритбол, армрестлинг ва паралел брусларда машқ қилиш турлари бўйича финал босқичи бўлиб ўтди.

🥇🥈🥉🏆 Кескин ва қизиқарли курашларга бой ўтган мусобақада ғолиб бўлган ёшларга туман ҳокимининг эсталик совғалари ва дипломлари топширилди.
👏👏👏👏👏👏👏👏
Бу каби мусобақаларни доимий равишда юқори савияда ўтказилиши белгилаб олинди.

ЧИНОЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#Спорт

"Универсиада-2020": Тошкент вилояти жамоаси биринчи марта чемпионликни қўлга киритди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#спорт

Олға, депутатлар!

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Спорт

Ангрен шахрида "Бутунжахон шахмат куни" муносабати билан 17 ёшгача бўлган болалар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди.
🏆 Тошкент вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилган ушбу мусобақада Чиноз тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шахматчиси Барно Бакирова фахрли🥇🥇🥇🥇 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб қизимизга Тошкент вилояти ҳокими қимматбахо совға топширди.
Яшавор Барно, омад сенга ёр бўлсин.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#спорт

🥊 Бугун Чиноз туманида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан бокс мусобақаси ўтказилди.

🤝 Ушбу мусобақада жами 150 нафар ёшлар 10 та вазн тоифасида ўзоро беллашдилар.

🥇🥈🥉 Мусобақа якунларида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар.

👉Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Спорт
#Чиноз

Чинознинг чемпион ўғлони

⚡️Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасида финал жанглари якунланди, Чинозлик Шахбозов Жафар олтин медаль соҳибига айланди.⚡️

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасида финал жанглари ўз ниҳоясига етди.

Мусобақа якунига кўра, ўсмирлар ўртасида ҳамюртларимиз 11та олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза билан жами 23 та медальга эга бўлди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги совринлар Ҳиндистон ва Қозоғистон боксчиларига насиб этди.

Тошкент вилояти Чиноз тумани А.Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи 1 ИДУМ ўқувчиси Шахбозов Жафарбек-70кг вазн тоифасида мезбон боксчи устидан ғалаба қозониб,
🥇Олтин медальни қўлга киритди.

ЧИНОЗЛИК ЎГЛОН🥊
ЯШАВОР ЖАФАР
💪👍

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#спорт
#бокс

🥊Чинозлик ёш боксчи Осиё чемпиони бўлди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Чиноз
#Спорт

Саралаш босқичи

“Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан Инспекциянинг Чиноз тумани бўлими ходимлари орасида спортнинг стол тенниси тури бўйича саралаш босқичи ўтказилди!
Мусобақага Чиноз тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқитувчиси А.Минатов хакамлик қилди. Муросасиз тарзда ўтган мусобақада инспекциянинг Чиноз тумани бўлими катта инспектори Иззатилла Юлдашев ходимларни мағлуб этиб вилоят босқичига йўлланма олди.

Б.В.Алижанов
“Ўзагроинспекция”нинг Чиноз туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Спорт

Устозлар шатранжда беллашдилар

Тошкент вилояти Чиноз туман 3-сон умумий ўрта таълим мактабида туман миқёсида мактаблараро ўқитувчилар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Мусобақа якунига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди.
Аёллар ўртасида:
1-ўрин соҳибаси 34-мактаб ўқитувчиси Мусахўжаева Улжан Султанахмад қизи
2-ўрин соҳибаси 3-мактаб ўқитувчиси Хўжамуродова Замира Абдусаломовна
3-ўрин соҳибаси 12-мактаб ўқитувчиси Жаманбаева Зарифа Анваровна.

Эркаклар ўртасида:
1-ўрин соҳиби 46-мактаб ўқитувчиси Б.Абдуманнопов
2-ўрин соҳиби 34-мактаб ўқитувчиси Баходиров Пўлат Ахатович
3-ўрин соҳиби 12 -мактаб Б.Қурбановлар бўлди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Чиноз_тумани
#Спорт

Ҳумо маҳалласи яна чемпион бўлдими?

🏀Инсон ҳаётида керак бўладиган  нарсалардан бири бу спорт. Спорт  билан барча инсон шуғулланиши  лозим. Чунки спорт билан шуғулланган инсон доимо соғ, тетик, бардам ва бақувват бўлади, ахир бекорга ҳам спорт-соғлик гарови дейилмаган.

Куни кеча, Чиноз тумани Ҳумо маҳалласи ёшлари баскетбол спорт тури бўйича Тошкент вилояти ҳокими кубогининг 13-16 ёш тоифасида туман босқичини якунлаб вилоят босқичини қўлга киритишди.

Ҳумо маҳалласининг кичик спортчиларига вилоят босқичида омад тилаймиз!

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, спорт мусобақалари маҳалладаги ёшлар ўртасида 13-16; 17-20 ва 21-30 ёш тоифаларида ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида ташкил этилди. Баскетбол спорт турининг сўнгги 21-30 ёш тоифасида мусобақалар якунланди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт
#Чиноз_тумани

ВEЛОМАРАФОН МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Чиноз тумани "Тиллаобод"  маҳалласидан "Яхши ният" маҳалласи кўчалари бўйлаб веломарафон мусобақаси ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган спорт мусобақасида 200 нафардан зиёд спортсевар ўғил ва қизлар иштирок этишди.

Ушбу ташкил этилган мусобақада спортчилар Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси томонидан 1-2-3 даражали дипломлар шунингдек қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.