Chinoz tumani hokimligi
2.13K subscribers
18.1K photos
2.18K videos
22 files
4.81K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Билдириш

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида ахборот хизматларини ташкил этиш жараёни изчил давом этмоқда

Шу муносабат билан жойларда ҳокимликларнинг расмий каналлари ўз фаолиятини бошлаяпти. Айни вақтга қадар Тошкент ва Зангиота тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан расмий телеграм канали фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳурматли фуқаролар! Сиз бу ресурслар орқали ҳудуд ҳаётидаги янгилик ва ўзгаришларни, ОАВ да чоп этилган танқидий мақолаларга мутасаддиларнинг тезкор жавобларини ўқишингиз мумкин.

Тошкент вилояти жамоаси ҳудудда кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, шахдам қадамлар ташлашни бошлади. Ҳурматли мутасаддилар! Ҳар бир сўзингиз ва ишингизни халқимиз, кенг жамоатчилик синчиклаб кузатиб турганини асло ёдддан чиқарманг!

Зангиота тумани ҳокимлигининг расмий канали:
@Zangiotatumanihokimligi

Тошкент тумани ҳокимлигининг расмий канали:
@toshkenttumanihokimligi


Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Билдириш

❗️Тошкент вилоятидаги бошқарма ва ташкилотларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари билан танишмисиз?

Ахборот маконида ресурслар кўпайган бир пайтда ҳар қандай хабарни расмий манбалар билан солиштириб кўриб, тўғри ёки нотўғри эканини билиб олишнинг энг яхши йўли расмий каналларга аъзо бўлишдир.


💻 Карантин шароитида қайси ташкилотлар ўз аудиторияси, мижозлари, маслакдошлари билан онлайн ишлашни йўлга қўйди?

🌍 Демак, бошладик, вилоят миқёсидаги бошқарма ва ташкилотларнинг расмий саҳифалари
:

♻️Тошкент вилояти прокуратураси

🚔Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

🏪Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси

💰Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси

⚖️Тошкент вилояти Адлия бошқармаси

🏛Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси

📊Тошкент вилояти Статистика бошқармаси

🏦Марказий банк Тошкент вилояти Бош бошқармаси

🏢Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси

🏫Tошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси

🤼‍♂️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

🏆Миллий олимпия қўмитаси Тошкент вилояти бўлими

🔰Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали

Олмалиқ кон-металлургия комбинати расмий телеграм канали

💵Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси

📚Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педагогика институти

🧰Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси

🤝Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши

🕋Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги

Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази

🇺🇿Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши

🇺🇿Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши

🇺🇿Ўзбекистон Либерал демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши


P.S. Ҳурматли корхона ва ташкилот раҳбарлари! Телеграм ва бошқа мессенжерларда онлайн режимда иш олиб бораётганингиз яхши. Аммо мулоқот ва саволлар учун ботлар очиб, виртуал диалог ўрнатишга ҳам аҳамият беришингиз лозим бўлади.

©️ Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича матбуот штаби

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​#БИЛДИРИШ

⁉️Айрим ҳолатларда карантин шароитида хизмат қилаётган тиббиёт ва бошқа соҳа ходимларига кунлак 6 фоизлик қўшимча тўловлардан ташқари махсус қўшимча рағбатлантириш тўланмаётганлиги юзасидан эътирозлар вужудга келмоқда.

❗️
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни келтириб ўтмоқчимиз.

🔰Маълумки, Тошкент вилоятида карантин зоналари ташкил қилиниб, короновирус инфекциясини юқтирганлиги гумон қилинган фуқаролар карантин назоратига олинган ҳолда тиббий кузатув ишлари ташкил қилинган.

Вилоятдаги карантин муасассаларига жалб қилинган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даври учун ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар тўлаб келинмоқда.

💰
Бугунги кунгача, ушбу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан – 934,9 млн.сўм ва маҳаллий бюджет ҳисобидан – 2,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди.

🦠Карантиндаги фуқаролардан санитария-эпидимиология хизмати ходимлари томонидан лаборатор намуналар олиниб, таҳлил натижаларига кўра, короновирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар Республика вирусология илмий текшириш маркази ҳамда коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун мўлжалланган (Тошкент шаҳридаги) бошқа муассасаларга ўтказилмоқда.

⭕️ Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорига мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни махсус қўшимча моддий рағбатлантириш белгиланган.

❗️
Қарорда, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (махсус тўлови) амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Махсус тўловлар коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасаси негизида ташкил қилинган даволаш муассасаларида, шунингдек, Агентлик ва санитария-эпидемиология осойишталик марказлари коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ҳамда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган, касалланган шахслардан лаборатор намуналарни олишда ва уларни рўйхатини шакиллинтиришда қатнашаётган врачлар, ўрта тиббиёт ва кичик тиббий ходимлари, ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардан жалб қилинган мутахассислар, шунингдек, бевосита коронавирус инфекциясини юқтирган беморни даволашда узвий ишлайдиган, улар билан мулоқотга киришадиган ходимларга тадбиқ этилади.

✳️ Шу боис, Тошкент вилоятида махсус тўловлар фақатгина коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ҳамда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган, касалланган шахслардан лаборатор намуналарни олишда ва уларни рўйхатини шакллантиришда қатнашаётган ходимларга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан – 3,6 млрд.сўм маблағ тўлаб берилди.

⚖️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги мураккаб шароитда коронавирус пандемиясига қарши курашишда беминнат хизмат қилаётган тиббиёт ва бошқа барча соҳа ходимларига миннаддорчилик билдирамиз.

Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Билдириш

Вилоят ҳаётига доир турли ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган танқидий-таҳлилий мақолаларга, ижтимоий тармоқ орқали йўлланган мурожаатларга жавоблар эълон қилиб бориладиган каналга уланинг.

"Мурожаат ва натижа" каналига уланиш
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Forwarded from Alisher Mavlonov
#билдириш

⚠️ЧИНОЗ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ
ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

“Chinoztumangaz” газ таъминоти бўлими огоҳлантиради! Чиноз тумани ахолисини бир маромда ва узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида Чиноз ГТСда оловли ишлар олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 20 август соат 08-00 дан 21 август 18-00 га қадар вақтинчалик газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА МЕЪЁРИДАН ПАСАЙИШИ КУЗАТИЛМОҚДА

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, 2022 йил 26 январь куни соат 06:00 дан истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларида меъёрий босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Магистраль газ қувурларида газ босимининг тушиб кетиши оқибатида газ таъминотида ўчиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Газ ўчиш ҳолати кузатилган тақдирда газ жиҳозларини ўчириб, керакли чораларни кўришингизни сўраймиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Чиноз_тумани
#билдириш

Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб боради.

📌Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилинади.

Мазкур хайрли ташаббусдан келиб чиқиб, Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари туман аҳоли вакиллари олдида илк ҳисоботини беради.

📃 Шу муносабат билан туман тиббиётига доир масала ва муаммоларга дуч келаётган фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари мазкур ҳисобот жараёнида бевосита иштирок этишга таклиф қилинади.

Тадбир жойи: Чиноз тумани Эшонобод ёшлар боғи.
Ҳисобот вақти: 2022 йил, 15 апрель, соат 10.00

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/chinozpressa
#билдириш

⚡️Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун ўтказиладиган депутатлик сайловига марҳамат!

▫️Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига асосан, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов ўтказилади.

▫️Хусусан, бўшаб қолган ўринлар учун жами 6 та округ — яъни, 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шахри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатлар сайланиши кўзда тутилган.

📌Сайлов 2022 йил 17 апрель, якшанба кунига белгиланган.

▫️Юқоридаги округларга қамраб олинган ҳудудларда рўйхатга олинган сайловчиларни мазкур муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришга чақирамиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти бўйлаб сайёр қабуллар давом этади: навбатдаги сайёр қабул жойи ўзгарганини маълум қиламиз

📌
Хабар берганимиздек, вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирокида жойларда оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Қабулларда имкон қадар кўпроқ аҳоли вакилларини қамраб олиш мақсадида сайёр қабуллар ҳудудий тус олмоқда.

Эртага Қуйи Чирчиқ туманида режалаштирилган навбатдаги оммавий сайёр қабулнинг жойи маълум сабабларга кўра ўзгарганини билдирамиз.

Демак, Қуйи Чирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон туманлари аҳолиси учун мўлжалланган қабуллар эртага — 2022 йил 20 май, соат 10:00 дан бошлаб Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Билдириш

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси! Кейинги пайтда телеграмда турли сохта канал ва ботлар пайдо бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги ягона расмий саҳифаси: @toshvilpressa.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Bildirish

⚡️Hurmatli Toshkent viloyati aholisi! Keyingi paytda telegramda turli soxta kanal va botlar paydo boʻlmoqda. Eslatib oʻtamiz, Toshkent viloyati hokimligining telegramdagi yagona rasmiy sahifasi: @toshvilpressa.