Chinoz tumani hokimligi
2.83K subscribers
22.4K photos
2.72K videos
24 files
6.19K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#ЯНГИ_ЎҚУВ_ЙИЛИ_ОЛДИДАН
🟢ЖОЙЛАРДА II-УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ ТУМАН ВА ШАҲАР БОСҚИЧЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
📍ЧИНОЗ ТУМАНИ
🔰“СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-КУЧЛИ ЖАМИЯТ”

➡️Жорий йилнинг 26 август куни Чиноз тумани мактабгача ва мактаб таълими томонидан иккинчи Устозлар Миллий Форуми бўлиб ўтди.
Туманнинг мутасадди раҳбарлари, илғор педагоглар, фан ўқитувчилари, Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

➡️Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н.Қорабоева, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Д.Исаковлар ўз табрикларида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлашди. Ҳамда яқинлашиб келаётган “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами ва “Устозлар миллий форуми” байрамлари билан табриклашди.

➡️Тадбир давомида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими шўъба мудирлари ҳамда тренер-ўқитувчилардан ташкил топган ишчи гуруҳ шоъбалари фанлар йўналишлари кесимида ташкил этилди ва улар ўқитувчиларга турли мавзулар бўйича илғор педагогик тажрибаларни жорий этиш учун платформа вазифасини бажарди.

Чиноз тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими расмий канали
👇👇👇
t.iss.one/Chinoz_maktabgacha_va_maktab