#Чиноз
#Хорижда ишлаш истагида бўлганлар диққатига.
Ишсиз фуқароларни хорижда хавфсиз тартибли қонуний мехнат миграцияси, мехнат мигрантларига микроқарзлар бериш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан Чиноз тумани ҳокимлигининг катта залида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи Сардор Махамадалиев, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси Сайфиддин Хўжабеков, Тошкент вилояти ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси Қобилжон Рахматовлар қатнашиб тумандаги чет элда ишлаш истагида бўлган 76 нафар ишсиз фуқаролар ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларга жавоб олдилар. Тадбирда "Русский Минтай" балиқни қайта ишлаш компанияси вакили Алексей Юрейвич Максимов жаноблари ўз корхонаси тўғрисида маълумотлар берди, корхонанинг иш фаолияти бўйича 10 дақиқалик видеоролик кўрсатилди. Тадбирдан сўнг 35 нафар "Русский Минтай" балиқни қайта ишлаш компаниясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан бошланғич савол жавоблар ўтказилди. Компания вакили томонидан ташкиллаштирилган тадбир учун туман хокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларига ўз миннадорчилигини билдирди.
Хорижда ишлаш фақат балиқчилик йўналишида эмас. Мехнатнинг бошқа турлари ҳам мавжуд. Хорижда ишлаш истагини билдирган ишсизлар қонуний, хавфсиз холда Россияга бориб ишламоқчи бўлганлар туман Бандликка кўмаклашиш марказига (Биржага) мурожаат қилсалар тўлиқ маълумот оладилар.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати