Chinoz tumani hokimligi
2.12K subscribers
18.1K photos
2.18K videos
22 files
4.82K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Сайлов

Сайлов кампанияси пайтидаги асосий тадбирлар ва муддатлар

Биз билан қолинг
👇👇👇
https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Чиноз
#Сайлов

МАЙ ОЙИДА МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Маълумки, жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим тадбирлардан бири - Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган.
Бу муҳим сиёсий тадбирнинг намунали ўтказилишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши комиссияси, унга кўмаклашувчи комиссия ва бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Бу йил туманимиздаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтган йиллардаги сайловлардан сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизи миқдорида фуқаролар йиғинлари кесимида вакиллик нормасини белгилаш, сайлов бюллетенида номзодларнинг суратлари қўйилиши, сайлов тўлиқ яширин овоз бериш орқали ўтказилиши билан фарқ қилади. Шунигдек, комиссия аъзолари туман ҳокимлиги вакиллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва сайлов ўтказишга дахлдор бўлган туман ташкилотлари раҳбарларидан ташкил топган. Ишчи гуруҳи таркибида номзоднинг яқин қариндошлари бўлмаслиги керак. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва кўмаклашувчи комиссияси белгиланган вакиллик нормаси асосида сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг ўн икки фоизидан кам бўлмаган миқдорида мавжуд кўчалар ва уйларга тақсимлайди.
Жойларда фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳи аъзолари ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар, гузарларда бўлиб, фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича умумий йиғилишларни ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Ишчи гуруҳи аъзолари номзодларни танлашда уларнинг яшаш жойларидаги ўтказиладиган турли тадбирлардаги фаол иштироки, маҳалладаги обрў-эътибори, ташкилотчилиги, шу ҳуддудда камида беш йилдан ортиқ яшаганлиги сингари ижобий фазилатларга эга бўлганлигига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Ишчи гуруҳи томонидан тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифлар ва уларнинг ҳужжатларини тайёрлаш номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилигини илова қилган ҳолда уларнинг ҳужжатларини туман ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этиш лозим. Бундан ташқари сайловдан камида беш кун олдин тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида хабар бериш, номзодлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйиш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборотни вилоят Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштириш каби муҳим вазифалар ҳам ишчи гуруҳи аъзолари зиммасида.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Сайлов

Маҳалла раислигига ўтказилаётган сайловлар давом этмоқда.

Чиноз туманида ҳам жорий йилнинг 16 май кунидан 31 май кунига қадар фуқаролар йиғини раислигига сайловлар ўтказилиши белгиланган. Мазкур жараёнга пухта тайёргарлик кўрилган.
Сайловда фуқаролар фаол иштирок этиб, ўзлари маъқул деб билган номзодларга овоз беришмоқда. Албатта бу каби тадбирлар маҳалламиз обод бўлиши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлардир. Маҳалла обод бўлса, юрт обод бўлади.
Маълумотларга кўра бугун туманимиздаги "Бирлик" ҳамда "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинларида сайлов жараёнлари қизғин тус олган. Фуқаролар ушбу сиёсий жараёнга бефарқ эмас. Чунки бугун сайланадиган яхши номзод эртага маҳалла тақдирини ҳал этади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Сайлов

"Мевазор" маҳалласида навбатдаги сайлов жараёни

Бугун Чиноз тумани "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. Сайлов жараёни шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилгани айтиб ўтилиб, сайлов очиқ деб эълон қилинди.

Ҳар икки номзодлар йиғилганларга ўзларининг маҳалла ободлигига бағишланган дастурлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг, фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим этилди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони ҳисоблаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Жўраев Хурсанали Қурбоналиевич "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.


Чиноз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#сайлов
#конференция

📌Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими қайта ташкил этилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Чиноз туманида сайлов жараёнлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Чинозлик ёшлар етакчилари ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришда фаол иштирок этишмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Ҳар бир номзод бир овозга эга. Шундай экан, чинозлик сайловчилар конституциявий ҳуқуқларидан унумли фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида мамлакатимиз тараққиёти учун шахсан иштирок этган ҳолда ўз овозларини беришмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Ҳар бир участка сайлов комиссияси тўлиқ таркибда сайлов ишларини амалга оширишмоқда. Комиссия аъзоларига қулай шароитлар таъминлаб берилган!

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида чинозликлар ўз оила аъзолари билан бирга иштирок этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун овоз беришмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Сайловда Навоий маҳалласи фаоллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Марказий сайлов комиссиясида аккредитациядан ўтган журналистлар, жумладан, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Абдужалол Раҳимов, "Чиноз ҳаёти" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Шаҳбоз Низомиддинов ҳамда фото мухбир Азимхўжа Жўрахўжаевлар сайлов жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритишда фаол иштирок этишмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар бардавомлиги учун мен ҳам овоз бердим!

Шаҳбоз НИЗОМИДДИНОВ,
"Чиноз ҳаёти" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Чиноздаги ҳар бир сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Чинозлик ёшлар ва ёш оила вакиллари сайловда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Таниқли ёзувчи ва журналист, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Абдужалол Раҳимов юрт тинчлиги, ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун овоз бермоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Мунис онахонлар, оила раҳбари бўлган катта авлод вакиллари ўз оила аъзолари билан бирга овоз беришда фаол иштирок этишмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Чинозлик нуронийлар ва ўқитувчилар ҳам сайловда фаол иштирок этиб, она юртимизнинг ёруғ келажаги, ёшларнинг бахту камоли учун овоз бердилар!

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
Forwarded from "CHINOZ HAYOTI" / rasmiy kanali (Shahboz Nizomiddinov)
#Сайлов_2024

Сайлов жараëнида чинозлик хотин-қизлар ҳам ўзлари муносиб деб билган номзодга Ватанимизнинг ободлиги, тинчлиги, келажаги, равнақи учун овоз бердилар.

Биз хотин-қизлар фаоллари ўз сиёсий ҳуқуқимиздан фойдаланиб сайловда фаол иштирок этдик. Сизчи?

Барча хотин-қизларни сайловда фаол иштирок этишга чақирамиз.

@chinoz_hayoti_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов

⚡️⚡️Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салихов 8-сайлов участкасида фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, овоз берди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2024

⭕️ Тошкент вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди

Бугун эрталабдан Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига қарашли 1006 та сайлов участкасида “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида овоз бериш жараёнлари белгиланган тартибда ташкил этилди.

🔰 Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 853 минг 879 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 4 минг 800 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида қулайликлар яратилди. Жумладан, уйда овоз берувчи шахслар учун яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди.

📑 Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари, сиёсий партияларнинг вакиллари сайлов жараёнларини кузатиб борди.

 📎 Соат 20.00 га қадар барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди. Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига сайлов бўйича қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмади.

📍 Ҳозирги вақтда бюллетенларни санаш жараёнлари давом этмоқда.

Абдулазиз Мусаев,
Тошкент вилояти ҳудудий
сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари

@tosh_vil_saylov