Chinoz tumani hokimligi
2.09K subscribers
18.3K photos
2.19K videos
22 files
4.86K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Ободонлаштириш
#Чиноз

Аслида ободлик кўнгилдан бошланади. Кўнгли тоза инсон атроф мухитни, хонадону кўчаларни тозалаб дилларга ёруғлик бахш этади. Туманимизнинг Ободонлаштириш бошқармаси томонидан маҳаллаларда, кўчаларда, манзилларда бир қатор ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, Оби ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини худудида тўпланиб қолган чиқиндиларни трактор тиркамаси ва чиқинди ташиш махсус автоулови ёрдамида 8 нафар бўлим ишчилари иштирокида 12 тонна чиқинди олиб чиқилди.
Чорвадор МФЙ худудида йиғилиб қолган чиқиндиларни 2 дона юк ортиш автоулови ва 6 нафар ишчилар иштирокида 37 тонна чиқиндилар олиб ташланди.
Янгиобод МФЙ худудида бир дона махсус чиқинди ташиш автоулови ва 15 нафар ишчилар иштирокида 6 тонна чиқинди чиқарилди.
Бажарилган ишлар фото суратларда илова қилинади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ободонлаштириш

Чиқинди муаммоси бартараф этилмоқда

Чиноз туманида 2023 йил январ ойидан бошлаб "Зангиота ободон" МЧЖ Чиноз тумани филиали хизмат кўрсатишни бошлади. МЧЖ мутасаддилари томонидан хозирги кунга келиб аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқилиши билан боғлик камчиликлар бартараф этилмоқда.Хусусан, Чиноз туманидаги "Бунёдкор", "Хамза" ва " Навоий" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ҳамда дехқон бозори атрофида тўпланиб қолган маиший чиқиндиларни олиб чиқилиши ташкиллаштирилди.

Келгусида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш масаласида ахолининг мурожаатларига ва таклифларига доимий эътибор берилади. Шунингдек, бугунги кунга келиб "Зангиота ободон" МЧЖ Чиноз тумани филиали томонидан тасдиқланган жадвал асосида шартномага мувофиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқилиши йўлга қўйилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати