Chinoz tumani hokimligi
2.86K subscribers
20.1K photos
2.53K videos
22 files
5.55K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Alisher Mavlonov
#семинар
#Чиноз

Дала маданияти: у қандай бўлиши керак?

Чиноз тумани «Гулзоробод» қишлоғида фаолият юритиб келаётган «Эргашев Калман» фермер хўжалигида фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари иштирокида "Дала маданияти: у қандай бўлиши керак" мавзусида семинар йиғилиши бўлди. Мазкур семинарда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Норбўтаев сўзга чиқиб, 2022 йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, ҳар бир фермер хўжалиги экин майдонлари четларини тайёрлаб, 4 хил турдаги экинларни, яъни, ошқовоқ, ловия, маккажўхори ва мош экиши лозимлигини, дала майдонига кираверишга фермер хўжалиги паспортини яъни, ф/х номи, раҳбари, умумий ер майдони, пахта, ғалла, сабзавот экилган майдонлари тўғрисидаги маълумотни, енгил конструкцияли дала шийпони ва унинг атрофида ишчилар, чопиқчи ва механизаторларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратилган бўлиши кераклиги тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берди.
Бундан ташқари ҳар бир фермер хўжаликлари ариқ четларидаги тошларни текислаб ерга-ер қўшиш, ариқ четларига тут кўчат қаламчаларини экиши кераклигини ҳамда дала четларига ишком қилиб узум эксалар мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди.
Семинардан кўзланган мақсад экилган далаларни кўрган одамнинг баҳри дили очилиши ҳамда у ҳақидаги маълумотга эга бўлиши кераклиги, қисқаси дала маданияти қоидалари тушунтирилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.