Chinoz tumani hokimligi
2.12K subscribers
18.1K photos
2.18K videos
22 files
4.82K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#ФВВ
#Чиноз

Дарёдан Кобальт эгаси билан қутқариб олинди

2022 йил 19 май куни кечки вақт Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қутқарув хизмати телефон рақамига Сирдарё дарёси ўртасидаги оролда енгил автомобил машинаси сув кўтарилиб, кўпайиб кетиши натижасида қолиб кетганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди. Чақирилган манзилга Чиноз тумани ФВБ ходимлари тумани худудидан оқиб ўтувчи Сирдариё дарёсига етиб бордилар. Ҳақиқатдан ҳам аҳвол танг. Зудлик билан кўрилган чора-тадбир натижасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Зангиота тумани "Қоратош" МФЙ Гузар кўчаси 12-уйда яшовчи 1973 йилда туғилган Акмалов А.Ғ ва унга тегишли КОБАЛЬТ русумли транспорт воситаси оролдан чиқариб, ҳаёти сақлаб қолинди.

Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари ўз ҳаётларини хавфга қўйиб фавқулотда ҳолатларни олдини олишда тинмай мехнат қилишмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Чиноз туманида Ёшларнинг ҳаётга бўлган қизиқиши ва мустақил ҳаёт остонасига кимни ўрнак қилиб қадам қўйсам экан деган қараш ва ғояларини янада мустаҳкамлаш учун 28-умумий ўрта таълим мактабида 3,8,18,23,28 мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда бугунги кунда ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар кенг тушунтириб берилди.
Олий таълимга ёшларни янада қизиқтириш мақсадида турли ҳаётий мисоллар берилди.
Тадбир якунида 14 нафар битирувчиларга намунали хулқи ва эришган ютуқлари учун Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан китоб совға қилинди.
Бундан ташқари хорижий тиллар бўйича бўлиб ўтган Республика миқиёсидаги танловда фахрли 2 ўринни эгаллаган 28 мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида ёшлар учун тайёрланган мусиқий чиқишлар намойиш этилди ва барча маданий ҳордиқ олди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани

Тикув машиналари ўз эгаларига топширилди

Чиноз туманининг "Самарқанд", "Ачамайли", "Ёллама", "Тиллатопган" маҳалларида истиқомат қилаётган ёшлар дафтарига киритилган 4 нафар ёш аёлларга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ажратилган тикув машиналари топширилди.
Ушбу жараёнда хонадонларга бориб суҳбат ўтказилганда уларнинг кўзларидиги қувонч ёшларини кўриб ўзимиз ҳам хурсанд бўлдик.
Орзулари бир дунё аёллар ҳаммаси тикувчилик қилиб оиласига даромад киритишларини, ногирон отасига ёрдам беришларини, болажонларига турли кийим-кечаклар тикиб беришларини айтдилар.
Ёшларга шундай шариотларни яратиб бераётган Президентимизга катта раҳмат айтиб ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
Маҳаллий аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
#ким бўлсам экан?

ЖУРНАЛИСТ БИЛАН УЧРАШУВ

Чиноз шахридаги 40-сонли мактабда Касблар ҳафталиги доирасида чинозлик таниқли журналист, "Чиноз ҳаёти" газетаси бош мухаррири Сурайё Аҳмедова билан битирувчи синф ўқувчиларининг учрашуви бўлди.
Тадбирни мактаб директори Исроил Қурбонов очди.
Болалар ўзлари қизиққан касблар ҳақида, танлаган йўллари, қизиқишлари тўғрисида ҳаяжон билан сўзлаб беришди.
Навбат журналист С. Аҳмедовага берилганда касблар хилма хиллиги, уларни қайси бирини танлаш ҳар кимнинг ўз ихтиёрига боғлиқлиги ва журналистика касбини машаққатли ҳамда масъулиятли томонлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан гапириб берди.
Учрашувни шу мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси ҳалқ ўқитувчиси Раъно Фозилова ташкил этди.

@chinozhayoti
Forwarded from Chinoz tumani hokimligi (Alisher Mavlonov)
#Чиноз_тумани

ДЕПУТАТЛАР ДИҚҚАТИГА

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессиясига чақириш тўғрисида


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси 2022-йил 24-май (сешанба) куни соат 15:00 да Чиноз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залига чақирилади.

Сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Чиноз туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жорий йилнинг май ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Чиноз туманида “Темир дафтар” рўйхатидаги эҳтиёжманд оилаларни иқтисодий-моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш, туманда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, оғир шароитга тушиб қолган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ҳамда “Темир дафтар”даги оилаларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш графигини тасдиқлаш тўғрисида;

- Чиноз туманида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Чиноз тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022-йил 1-март куни “Хотин-қизларнинг ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 18-сонли баённомасида берилган топшириқлар ижроси тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони ижроси бўйича Чиноз туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-5152-сонли қарорининг ижроси бўйича туманда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони ижроси жумладан, жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ва туманда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисида 2022-йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Чиноз тумани Адлия бўлимининг 2022-йил 11-майдаги 1-10/2-7/182-сонли тақдимномасига асосан Чиноз тумани ҳокимининг 2022-йил 26-мартдаги 124-10-144-Қ/22-сон қарорини бекор қилиш тўғрисида;

- бошқа масалалар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/chinozpressa
#Чиноз_тумани
#Сайлов

"Мевазор" маҳалласида навбатдаги сайлов жараёни

Бугун Чиноз тумани "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. Сайлов жараёни шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилгани айтиб ўтилиб, сайлов очиқ деб эълон қилинди.

Ҳар икки номзодлар йиғилганларга ўзларининг маҳалла ободлигига бағишланган дастурлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг, фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим этилди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони ҳисоблаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Жўраев Хурсанали Қурбоналиевич "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.


Чиноз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.