#Чиноз
БОЛАЖОНЛАР ШОДЛИГИ БИР ОЛАМ
Чиноз туманидаги “Олтин балиқча” номли 10-давлат мактабгача таълим ташкилотида 220 нафар тарбияланувчилар қувнаб, яйраб ўсмоқдалар. Улар учун 5 та асосий, 4 та қисқа гуруҳлар фаолият юритади. 15 нафар тарбиячи опалар болажонларга тарбия беришмоқда. Шунингдек, 4 та мажбурий таълим гуруҳларида юзга яқин кичкинтойлар билим сабоқларини олишмоқда.
Айниқса, Ирода Холдорова, Дилдора Марайимова, Садоқат Аҳмедова, Дурдона Имомалиева сингари меҳридарё тарбиячилар ҳамда мусиқа ўқитувчиси Дилноза Раҳматиллаеваларнинг жонкуярликлари туфайли кичкинтойлар зерикиш нималигини билишмайди. Марғуба Шарифбоева, Муҳайё Раҳмонбердиева сингари қўли ширин ошпазлар тайёрлаётган бир-биридан мазали таомларни болажонлар севиб истеъмол қилишаётир.
— Замонавий, иссиқ, озода хоналарга эга бўлган, барча қулайликлар яратилган давлат мактабгача таълим ташкилотимизда кичкинтойлар қувнаб, яйраб ўсмоқдалар, дейди тарбия маскани мудираси Феруза Муҳаммедова.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотида “Янги йилни кутамиз!” номли бадиий кеча ташкил этилди. Янги йил арчаси безатилди. Болажонлар байрамга гўзал шеърлар, бир-биридан ажойиб “Арча”, “Безангандир арчажон”, “Қорбобожон” қўшиқларини ёд олишди. “Андижон полькаси”, “Мадина”, “Қуёнчалар”, “Масҳарабозлар”, “Айиқчалар” рақсларини айтмайсизми, уларни кўриб дилингиз яйрайди.
Кичкинтойларнинг “Қўлларни эҳтиёт қилинг”, “Қувламачоқ” давра ўйинлари байрамга янади файз киритди.
Келажагимиз эгалари бўлган кичкинтойлар бахтини, хурсандчилигини кўриш, ҳузур-ҳаловатидан баҳра олиш ҳар ота-онанинг олий орзуси. Бу йўлда меҳнат қилаётган, самимий меҳр бераётган тарбиячиларнинг мехнати тахсинларга лойиқ.
Турсунали ТЎҚЛИБОЕВ.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
ОЛДИНИ ОЛГАН МАЪҚУЛ
Чиноз туманида жойлашган дехқон бозорида фавқулотда вазиятлар туман бўлими, тумангаз идораси, ички ишлар бўлими ва санитария эпидемология осойишталик маркази ҳамкорликда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик ўрганишлар ўтказилди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.

#Профилактика
ИС ГАЗИ ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ
Чиноз тумани ҳокимининг махсус қарори билан тасдиқланган тезкор штабнинг ҳар бир соҳа ходимлари ўз фаолиятини тизимли ташкил этмоқда. Жумладан, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли хонадонларида ис газидан ҳимояланиш, ёнғинларни олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил қилмоқда.
Шу билан бирга электр ва газ тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш, носоз ускуналар ишлатишнинг инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги тушунтирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

тезкор
"Загран паспорт" Давлат хизматлари маркази орқали берилиши бошланди
2022 йил 1 январь кунидан бошлаб Ўзбекистонликлар хорижга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, хорижга чиқиш ва биометрик паспорт берганлик учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди. (Бундан аввал ушбу тўлов БҲМнинг 1,2 баравари бўлган) @chinozhayoti

#тезкор
ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ҚАЙСИ ДХМЛАРДА "ЗАГРАНПАСПОРТ" БЕРИЛМОҚДА?
🔘Оҳангарон, Нурафшон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зангиота тумани Давлат хизматлари марказларида биометрик паспорт ва шахсни тасдиқловчи ID-карта бериш жорий қилинди.
✅2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.
‼️Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори эндиликда БҲМнинг 1 баравари миқдорида этиб белгиланган.
@chinozhayoti

#Билиб қўйган яхши
"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ?
"Аёллар дафтари"нинг 3-босқич тоифалари бор.
Дафтарига киритиладиган хотин-қизларнинг эхтиёжмандлик даражаси 6 та бўлиб, улар қуйидагилар:
1-тоифа : ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромат манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар);
2-тоифа : тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, тадьиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар);
3-тоифа : боқувчиси бўлмаган эхтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси вафот этган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ёҳуд руҳий касалликка чалинган, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек боқувчиси бедарак йўқолган ҳамда никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда ФҲДЁ органларининг маълумотномаси асосида ёлғиз аёллар);
4-тоифа : ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар);
5-тоифа : уй-жойга муҳтож эхтиёжманд хотин-қизлар (нотурар жойларда истиқомат қилаётганлар яъни маъмурий бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа биноларда яшаётганлар, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, турар жойида яшаш учун шароити бўлмаган, бир хонадонда (кичкина ховли) 3 ва ундан ортиқ оила бўлиб яшаётган, бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган эхтиёжманд хотин-қизлар);
6-тоифа : қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эхтиёжманд хотин-қизлар (ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлаётган эхтиёжманд хотин-қизлар);
Қушимча тариқасида, тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамлар “Аёллар дафтари” га киритилган барча хотин-қизларга қўрсатилиши зарур.

#спорт
🥊 Бугун Чиноз туманида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан бокс мусобақаси ўтказилди.
🤝 Ушбу мусобақада жами 150 нафар ёшлар 10 та вазн тоифасида ўзоро беллашдилар.
🥇🥈🥉 Мусобақа якунларида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар.
👉Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.