Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18.2K photos
2.18K videos
22 files
4.83K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Саҳоват ва кўмак
#Чиноз

Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Тошкент вилояти Чиноз туманида аниқланган эҳтиёжманд оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Туманда оила аъзоларининг сонига қараб 500 минг сўмдан ва оила аъзоларининг сони 4 кишидан ортиқ бўлган оилаларга 1 млн. сўмдан пул маблағи хайитлик сифатида тарқатилди. Қурбон ҳайити арафасида ушбу оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами туман бўйича 653 миллион сўм нақд пуллар тарқатилди.
Чиноз туманида жами 818 та эҳтиёжманд оилалар мавжуд.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Саҳоват #Чиноз Саҳоват. Бу сўзнинг замирида қанчадан-қанча яхшиликлар, мурувват ётибди. Маълумки, инсонга берилган яхшилик, хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо соҳибига зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Ана шундай инсонлар Чиноз тумани Сарбозор МФЙ худудида яшовчи Мирзахаким ота Махмудовни хонадонида бўлиб унинг холидан хабар олишди.
Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўўлаб-қувватлаш бошқармаси томонидан берилган ногиронлик аравачасини туман маҳалла ва оилани қўўлаб-қувватлаш бўлими биргаликда отага топширишди. Мирзахаким отанинг қувончи чексиз. Мурувват кўрсатганларни узундан узоқ дуолар қилди.
Агар яхшилик қилган инсонга яхшилик қилинса бу — вафодорлик, Агар яхшилик қилмаган кишига яхшилик қилинса, бу — саҳоватдир. Агар ёмонлик қилган кишига яхшилик қилинса бу — айни инсонийликдир дейилади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Саҳоват ва кўмак
#Чиноз

Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг 2022 йил 27 январдаги VI-42-2-10-144-К/22 сонли қарорига асосан Чиноз туманидаги ўнта маҳалла фуқаролар йиғинларининг "Темир дафтар" да турувчи йигирма нафар фуқароларига жарроҳлик амалиётлари, дори-дармон ва моддий эҳтиёжлари учун жами 154 млн 775 минг сўм маблағ "Саҳоват ва кўмак" жамғармасидан берилди. Фуқаролар ҳам ўз ўрнида давлатимизга, сектор раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Саҳоват

Мурувватдан кўнгиллар шод

Чиноз туманидаги "Қози" маҳалласи энг кичик маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобланиб, тўртинчи-ДСИ секторига қарайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги 258-сонли қарорига асосан, туманнинг барча маҳаллалари қатори ушбу маҳалладаги "Темир дафтар" рўйхатига киритилган, бир марталик ёрдам пули олмаган оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан ун маҳсулоти етказиб берилмоқда.

-Маҳалламизда 2-нафар "Темир дафтар" рўйхатида турган фуқароларга ун маҳсулоти хонадонларига етказиб берилди. Қўшимча рўйхат бўйича эҳтиёжманд оилалар сифатида берилган 18 нафар фуқароларга ҳам навбати билан ун маҳсулоти тарқатилади-деди маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
Очиғи бу мурувватдан ҳеч ким четда қолиб кетмайди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.