Chinoz tumani hokimligi
2.12K subscribers
18.1K photos
2.18K videos
22 files
4.82K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ФВВ
#Чиноз
Туман фавқулотда вазиятлар бўлими Санитария ва эпидимология осойишталик маркази билан ҳамкорликда Эшонобод худудида дизинфекция ишларини олиб бормоқда.
Айниқса шанба якшанба кунлари одамлар ёппасига уйдаликларида бу тадбирлар қизғин тус олмоқда.
ФВВ ходимлари кўчалар ва ташкилотларда, одамлар кўп тўпланадиган жойларда дизенфекция тадбирларини амалга ошириш билан бирга карантин қоидалар хақида тарғибот ишларини хам кучайтирмоқдалар

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Alisher Mavlonov
#ФВВ
#Чиноз
Фавқулотда вазиятлар вазирлигидан телефонимизга СМС келса ўқимай ўчириб ташлаймиз. Уч тўрт кундан бери тинимсиз ёғаётган ёмғир катта кўчалар ва ички кўчаларда сув тўпланишига олиб келмоқда.Тўпланган сув одамлар яшаш уйларига кириб, аҳоли хонадонларига зарар етказиши эҳтимолдан холи эмас. Туман ФВБ ходимлари туну кун мехнат қилиб бу салбий холатларни олдини олмоқда. Масалан, Чиноз туманидаги "Хўжа" маҳалласи А.Авлоний кўчасида кучли ёмғир ёғиши натижасида кўчадаги йиғилган сув хонадонларга сирғиб келиши юзага келган. Туман фавқулотда вазиятлар бўлими ушбу холатни олдини олиш мақсадида астойдил харакат қилди ва натижага эришди.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ФВВ
#Чиноз

Дарёдан Кобальт эгаси билан қутқариб олинди

2022 йил 19 май куни кечки вақт Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қутқарув хизмати телефон рақамига Сирдарё дарёси ўртасидаги оролда енгил автомобил машинаси сув кўтарилиб, кўпайиб кетиши натижасида қолиб кетганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди. Чақирилган манзилга Чиноз тумани ФВБ ходимлари тумани худудидан оқиб ўтувчи Сирдариё дарёсига етиб бордилар. Ҳақиқатдан ҳам аҳвол танг. Зудлик билан кўрилган чора-тадбир натижасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Зангиота тумани "Қоратош" МФЙ Гузар кўчаси 12-уйда яшовчи 1973 йилда туғилган Акмалов А.Ғ ва унга тегишли КОБАЛЬТ русумли транспорт воситаси оролдан чиқариб, ҳаёти сақлаб қолинди.

Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари ўз ҳаётларини хавфга қўйиб фавқулотда ҳолатларни олдини олишда тинмай мехнат қилишмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#ФВВ

Белгиланмаган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

Ёз мавсумида куннинг исиб бориши давомида, барчамиз чўмилиб, ҳордиқ чиқариш мақсадида бассейн ёки сув ҳавзалари томон ошиқамиз. Албатта сувда чўмилиш ёз фаслининг ўзига хос мароқли жараёнларидан биридир. Аммо, белгиланмаган жойларда чўмилиш инсонга қувонч, хурсандчилик эмас, аксинча ташвиш, қайғу олиб келиши мумкинлигини унутмайлик.

Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари ва мехмонлари, Бекобод шаҳри ҳудудидан ўтган дарё ва каналларда чўмилиш фуқароларда ҳар хил тери касалликларини келтириб чиқариши ҳамда фуқаролар ва ёш болаларни чўкиб ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.

Шу ўринда ота-оналардан, ўз фарзандлари ва яқинларини дарё, канал бўйларида назоратсиз қолдирмаслкларинини белгиланмаган ҳудудларда чўмилишларига рухсат бермасликларини, айниқса уларни катталар назоратисиз чўмилишига асло йўл қўймасликларини сўраймиз.

Чиноз тумани тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#ФВВ

Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман худудида мавжуд ижтимоий соҳа объектларида хамда ФВДқТ кирувчи ташкилотларда тунги текширувлар ўтказилди ва навбатчи ходимларнинг хизмат фаолияти текширилиб,  кунинг соовуқ вақтида хизматни ташкил этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.