Chinoz tumani hokimligi
2.26K subscribers
18.6K photos
2.23K videos
22 files
4.97K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Хатлов_жараёни
#Чиноз_тумани

Аёллар дафтарига кимлар киритилмайди

"Аёллар дафтари"ни юритиш ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича аниқ тизим яратилишига асос бўлади.

Айни вақтда республикамиздаги барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. 2022 йил 31 январига қадар давом этиши белгиланган мазкур жараёнлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилган Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилади.

Хусусан, Тошкент вилояти Чиноз тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб, хатлов жараёнлари олиб борилмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.