Chinoz tumani hokimligi
2.25K subscribers
18.5K photos
2.21K videos
22 files
4.94K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from А.С.М
#сессия
#Чиноз

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда 10 та масала мухокамага қўйилди.

Депутатлар кўтарилган масалалар юзасидан ўз фикр- мулохазаларини билдиришди.

Кун тартибида туман аҳолисини хохиш-истакларини инобатга олган холда 2021 йилга мўлжалланган туманда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги масала ҳам бор.
Ушбу масала бўйича маърузада сўзга чтққан туман ҳокими ўринбосари Тохир Тожибоев туман аҳолисини транспорт бўйича қамрови 90 фоизни ташкил этишини, автошох бекат мавжуд эмаслигини, туманда охирги тўхташ бекати йўқлигини, мавжуд 58 та оралиқ бекатлари етарли эмаслиги, яна 34 та оралиқ бекатлар зарурлиги хақида айтиб ўтди.

Сессияда кўтарилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Сессия ишини депутат Фарход Ибрагимов олиб борди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#сессия
#Чиноз

ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Олтинчи чақириқ Чиноз тумани Кенгашининг 24 сессияси бўлиб ўтди.
Унда олтита масала мухокамага киритилди.
Маҳаллий кенгаш раисини ўрни бўшаб қолганлиги сабабли 13-сайлов округидан сайланган депутат Фарход Ибрагимов сессия ишини олиб борди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Сессия
#Чиноз
ҲАҚИҚАТ БАХСЛАРДА БИЛИНАДИ . Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутатлари, Кенгашнинг котибияти, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Туман ҳокими Ботир Алимбеков раислигида ўтган сессия кун тартибига кўриб чиқиш учун 11 та масала киритилди. Хар бир масала юзасидан депутатлар бефарқ бўлишмади. Ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан фаол иштирок этишди. Икки кун давом этган сессия иши савол жавобларга, кенг муҳокамалар ва мунозараларга бой бўлди.Шу ўринда қувонч билан таъкидлаш жоизки депутатларнинг фаоллиги тобора ортиб бораётгани бироз вақтни олсада жуда кўп масалаларга ойдинлик киритмоқда. Улар туман тақдирига энди бефарқ эмаслар. Бу қувонарли хол. Залдаги ўзаро бахслар, тортишувлар хақиқатни юзага чиқишида мухим рол ўйнайди. Фақат бу жараён шаффоф ва беғараз ўтмоғи лозим.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#сессия
#Чиноз


Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари,тумандаги бўлим ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Алимбеков Ботир Боходирович раислик қилди.

Кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 октябрдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли қўшма қарорининг тумандаги ижроси юзасидан 2021 йилнинг апрель ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
2. Чиноз туманида “Аёллар дафтари” доирасида секторларда амалга оширилаётган ишлар таҳлили, нотурар жойларда истиқомат қилаётган ва яқин қариндошларининг уйларига кўчирилган аёлларга моддий ёрдам бериш ҳамда “Аёллар дафтарига,, киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланганлиги сабабли рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
3. 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури доирасида прогноз кўрсаткичларни тумандаги секторлар бўйича ойлар ва чораклар кесимида тасдиқлаш тўғрисида.
4. Чиноз туманида коммунал соҳани яхшилаш, ободонлаштириш, кўп қаватли уйларнинг томларини таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида.
5. Ёшларга оид давлат сиёсати сохасида давлат назоратини ўрнатиш ва мувофиқлаштириш юзасидан 2021 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар ҳамда “Ёшлар дафтаридан,, ёшларни чиқариш тўғрисида.
6. Чиноз туманида “темир дафтардаги,, эҳтиёжманд оилаларни иқтисодий-моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли рўйхатдан чиқариш ҳамда оғир шароитга тушиб қолган оилаларни “темир дафтарга,, киритиш тўғрисида.
Савол жавоб, кенг муҳокама ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Сессия (онлайн)
Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг Олтинчи чақириқ ўттиз бешинчи масофавий ( онлайн) сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида битта масала депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи тумандаги участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш юзасидан туман ҳокимининг жамоатчилик масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Тожихонов маърузаси тингланди.

Шунингдек, сессияда 10-округ сайлов комиссияси аъзоси Ж.Ахроров иштирок этди.
Сессия ишида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши котибият мудирининг тавсиясига биноан Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши котибиятига бош мутахассис лавозимига Турсунахмадов Зохиджон Шухрат ўғли тайинланди.
Сессияда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чиноз туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
#сессия
#Чиноз

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Унда қуйидаги масалалар муҳокамага қўйилди.

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 октябрдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 528-IV/ҚҚ-145-IV сонли қўшма қарорининг тумандаги ижроси юзасидан 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида.;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги 6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш тўғрисида”ги СҚ-359–VI сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан 2021 йилнинг октябрь ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 3 март куни ўтказилган 13-сонли йиғилиш баёнининг (№ 02-РА1/4-394) 3.1-бандига асосан туман ҳокимлиги қурилиш ташкилотлари билан биргаликда уй-жой қурилишига ер ажратиш, имтиёз оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш жараёнларининг шаффофлиги ва қурилишлар сифати масалалари юзасидан жорий йилнинг октябрь ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида “Ҳалқпарвар” комиссияси раисининг ҳисоботи тўғрисида;
- Чиноз туманида “Темир дафтар” рўйхатидаги эҳтиёжманд оилаларни иқтисодий-моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш, туманда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, оғир шароитга тушиб қолган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ҳамда
Темир дафтар”га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш графигини тасдиқлаш тўғрисида;
- бошқа масалалар кўрилди.
Сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Асқар Баҳромов,
Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши котибият мудири.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#сессия
#мурожаат
#онлайн

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятда 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисидаги маълумот бермоқда.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими:
- Туман ҳокимлари ёзиб олсин. Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманида сутни қайта ишлайдиган технологиялар йўқ. Чорвачилик учун барча шароит ва имконият бор ҳудудларда шу ишни амалга оширасдан туриб қандай қилиб одамларни ҳаётини яхшилашни ўйлаш мумкин?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сессия
#онлайн

⚡️Халқ депутатлари Оққўрғон туман кенгашининг сессияси

Айни пайтда Халқ депутатлари Оқўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда.

Сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маъруза қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сессия
#онлайн

⚡️Оққўрғон тумани ҳокими Фарҳод Омонов энди вилоят миқёсида фаолият юритади

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сессия
#онлайн

⚡️Оққўрғон туманининг янги ҳокими тасдиқланди

Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алишер Каримжонов Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

А. Каримжонов 1983 йилда Янгийўл туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

Маҳаллий ҳокимлик тизимларида, молия ва статистика соҳаларида самарали меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from Alisher Mavlonov
#Чиноз
#сессия

Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг Олтинчи чақириқ ХХХХlll сессияси бўлиб ўтди. Сессияда 10 та масала кўриб чиқилди. Йиғилишни котибият мудири Асқар Бахромов очди. Дастлаб давлатимиз матҳияси янгради ва сессия ишига котиблик қилиш 13 сайлов округидан сайланган депутат Фарход Ибрагимов зиммасига юкланди. Сессияда туман ҳокими ўринбосари Мурод Зуфаров "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш тўғрисида"ги қарорнинг тумандаги ижроси юзасидан 2022 йилнинг февраль ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилди. Туман ҳокими ўринбосари Равшан Норбўтаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20 сонли қарорининг ижроси тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, сессияда Хакимжон Аюпов, Адхам Икромов, Шухрат Эргашов кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот бердилар.. Муҳокама этилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#сессия

ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯ ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАДИ

Илгари ҳабар берганимиздек бугун Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ олтинчи сессияси ўз ишини бошлади.
Сессия ишида 26 нафар депутатлар, корхона ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясидан сўнг депутатлар ишчи ҳолатига киришди.
Сессияда ўн тўртта масала депутатлар муҳокамасига ҳавола этилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#сессия

⚡️Вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси "хонадонбай" ўрганилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok