#Чиноз
#РАСМИЙ_БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган Чиноз тумани прокуратураси олдида ўзи ва 3 нафар фарзандини ёқмоқчи бўлган Г.Ходжанованинг иши Чиноз тумани прокурори бошчилигида туман ИИБ ХПБ бошлиғи, профилактика катта инспектори, болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг масъул котиби, кадастр бўлими бошлиғи, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассис, "Каттатепалик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда фуқаро С.Ходжанов ва Г.Ходжановлар иштирокида масала жойида ўрганилди:
Асли Сирдарё вилояти Сирдарё тумани фуқароси хисобланган Г.Ходжанова Тошкент вилояти Чиноз тумани Каттатепалик маҳалла фуқаролар йиғини, Файз кўчасида яшовчи С.Ходжанов билан қонуний никоҳдан ўтиб 3 нафар фарзанд кўришади. 2019 йил оилавий келишмовчиликлар туфайли суд орқали ажрашиб кетишади.
Турмуш ўртоғи Ходжанов Сайфулла бошида норасмий ишлаб, яхшигина даромад қилган пайтлари болалари учун 932.000 сўм миқдорда алимент пули тўлаб келган. Бироқ, 2021 йил “Равнақ файз агро” фермер хўжалигига расмий ишга киргандан сўнг у иш ҳақидан почта орқали ҳар ой 550.000 сўмдан алимент пулини 2022 йил 1 февраль ҳолатигача тўлаб келган. Шунингдек, суд қарорига асосан Ходжанов Сайфулла Ботировичга тегишли бўлган уйдан бир хонасини ажратиб берган бўлишига қарамай Г.Ходжанова бу хонадонда яшамаган. Ишчи гуруҳи томонидан фуқаро унга ажратилган уйга киритиб қўйилди. Ҳозирда мутахассислар томонидан Г.Ходжанованинг руҳий ҳолати ўрганилмоқда.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.