Chinoz tumani hokimligi
2.26K subscribers
18.5K photos
2.21K videos
22 files
4.93K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз
#саховат

🌙 Рамазон кунларида одамларга яхшилик қилиш, саховат кўрсатиш,кўмак бериш савобнинг энг олий даражаси бўлса керак.
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Чиноз тумани сектор раҳбарлари тасдиқланган рўйхатга асосан, кам таъминланган, вақтинчалик ишини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишни давом эттирмоқдалар.
Каттатепалик маҳалласидаги 7 та, Йўлтушган маҳалласидаги 13 та хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдилар. Уларга "Евросиё транспорт ва логистика" компанияси хомийлик қилди.

Бу каби саховат ва кўмак тадбирлари туманда давом этмоқда.

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати хамда
chinozhayoti
#Чиноз
#саховат

Чиноз туман ҳокими А. Мадиев бошчилигидаги 1- сектор ҳудудида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ''Саховат ва кўмак'' акциялари давом этмоқда.

✳️Бу савобли ишга туман тадбиркорлари ҳам бефарқ эмас. Кечанинг ўзида "Қир", "Очамайл" ҳамда "Яллама" МФЙларида яшовчи жами 21 та хонадонга хайрия қилинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Саховат
#Чиноз

Тикув машиналари эҳсон қилинди

Республика ишчи гурухи Тошкент вилоятини ўрганиб, ногиронлиги бор, қийналган, камбағал оилалардан тикишни биладиган 15 нафар аёлларга сўнгги русумдаги замонавий тикув машиналарини беғараз ёрдам қилиб тарқатишди.
Тадбирда Тошкент вилояти оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озода Парпибоева ҳамда Вилоят касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носировлар иштирок этишди.

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати
#Саховат
#Чиноз

Гўштини бир кун, тухумини минг кун ейсан

Паррандачиликнинг етти хазинага қиёсланиши бежиз эмас. Оддий уй шароитида товуқ парвариш қилган ҳар бир оила унинг хусусияти ва имкониятларини яхши билади. Чунки у нафақат озиқ-овқат, балки саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун фойдали жиҳатлари билан ҳам ажралиб туради.
Шу боис юртимизда мазкур соҳани ривожлантириш, замонавий ва инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда
Жумладан, Чиноз тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари кам таъминланланган, камбағал оилалардан 84 нафарига 3800 дан ошиқ жўжа тарқатиб, турмуш даражасини яхшилашлари учун кўмак бермоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from А.С.М
#саховат #Чиноз
Расмларда орзулар рўйёби акс этди.
Болалар зўр кайфиятда ўзларига ва келажакка ишонч рухияти билан уйга қайтишди." Bright Future" фонди билан дўстона алоқалар ўрнатилди.
Туман Халқ таълими бўлими ушбу тадбир ташкилотчиларига, Тошкент вилояти ҳокими маслаҳатчиси Озода Парпибоевага, Чтноз тумани ҳокимлигига ,туман ИИБ, Тиббиёт, Ободонлаштириш бўлимларига тадбирда болаларимиз иштирокини таъминлашда кўмакдош бўлганлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради.
Яхшиям мехр бор, мухаббат бор.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#саховат
#Чиноз

-Улуғ айём кунларида кам таъминланган, камбағал оилаларнинг холидан хабар олиш савобнинг энг каттаси хисобланади.-дейди Чиноз тумани хайрия жамоат фонди раиси К. Арзикулов, Шу боис Ёллама МФЙ раиси А. Пирназаров ва раис уринбосари З. Эрматова Очамайли МФЙ раиси Б.Усмоновлар билан биргаликда қишлоқдаги "Темир дафтар"да рўйхатда турган ёлғиз аёллар хонадонида бўлиб, улардан кўнгил сўрадик.
Ёллама маҳалласи "Устозлар" кўчаси 6-уйда яшовчи Парида Эгамбердиева ҳамда "Ўзбекистон" кўчаси 37-уйда яшовчи Муҳаббат Исломовалар, Очамайли маҳалласи "Янги хаёт"кўчаси 11-уйда яшовчи Андакулова Шахноза "Ўқитувчилар" кўчаси 14-уйда яшовчи Эгамбердиева Нафисаларнинг хонадонига кириб борилганда уларнинг қувончдан кўзлари порлаганини кўрдик. Бу қувонч берилган совғалар, озиқ-овқат маҳсулотларидан эмас аслида, кўнгилда.
Онахонлар узундан узоқ дуолар қилиб миннатдорчилик билдиришди, шукроналар айтишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон
#саховат
#эзгулик

⚡️Улуғ кунларда бир-биримизга саховат, меҳр, яхшилик улашишга улгурайлик! Улуғларимизнинг дуосини олишга ошиқайлик! Биргина эзгу сўз, эзгу амал билан кўнгилларни шод этиш - энг олий бахт!

🎞Видеолавҳа шу ҳақда👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Онлайн
#Саховат #Чиноз

Юртимизда сахий инсонлар кўп. Буни камбағал, қийналган оилаларга кўрсатилаётган кўплаб ёрдамлардан ҳам билишимиз мумкин.
Байрам арафаларида мискинларни йўқлаш, уларнинг холидан хабар олиш қалбида иймони бор инсонлар учун одат тусига кирган.
Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков хамда "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими томонидан Темир дафтар, Аёллар дафтари ва Ёшлар дафтарида турувчи камбағал, ногиронлиги бор ва қийналган фуқаролар холидан хабар олинди, хайит дастурхони учун озиқ-овқат маҳсулотлари совға сифатида берилди.
Шунингдек, 15 нафар аёллар дафтарида турган хотин-қизларга Қувайт халқаро хайрия жамғармаси Осиё мусулмонлари қўмитасининг Ўзбекистон ваколатхонаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди. Уни туман ҳокимлиги ўз эгаларига етказиб берди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Саховат

Ўзбееистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг қарор, фармойишларига асосан- юртимиздаги эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган етимларни қўллаб-қувватлаш, соғлигини тиклаш ва якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳамда табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Чиноз тумани ҳисоб рақамига ҳайрия хашаридан келиб тушган маблағларни мақсадли ва манзилли сарфлаш бўйича туманимиздаги уч нафар якка ёлғиз фуқароларга беминнат ёрдам кўрсатилди. Булар: Яхши Ният махалласидан Ашурова Мамлакат ва Янги Ҳаёт махалласидан Джакаева Ўразгуллар ёлғиз қийналган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Саховат
#Чиноз

У́збекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Қурбон хайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ -5182 сонли қарорига асосан Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Чиноз тумани бўлинмаси ходимлари тумандаги эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олдилар.Жумладан Эски Тошкент ҳудудидаги Амир Темур маҳалласидан онкологик касаллигига чалинган Илхом Худойқулов, Яхши ният маҳалласидан 1-гуруҳ ногирони Нигора Аширқулова, Наврўз маҳалласидан онкологик касаллиги билан оғриган Лола Жўраева, Тиллаобод маҳалласида яшовчи икки маротаба жаррохлик операциясини ўтказган онкологик касаллигига чалинган Умид Раималиев, Аҳиллик маҳалласидан, боқувчисини йўқотган Шохида Теркашеваларнинг оилаларидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланма хайитлик сифатида берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Саховат
#Чиноз

Ҳалқимизда яхши урф-одатлар, бағрикенглик хислатлари бор.Ёрдам сўраганга имкон қадар саховат кўрсатилади.
Маҳалла ҳайрия жамоат фонди Чиноз тумани бўлинмаси томонидан "Гулзоробод" МФЙ фуқаросини уч нафар вояга етмаган фарзандлари бор, боқувчисини йўқотган Нигора Каримованинг бемор қизи Маликани дори дармони учун 500 000 минг сўм пул маблағи билан ёрдам берилди.
Шахноза Эргашова "Дўстлик" маҳалласида истиқомат қилади, эҳтиёжманд оила. Турмуш ўртоғи (юрак операцияси бўлган, ногирон) уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, ўзи буйрагини жарроҳлик амалиёти билан олдирган. Буни ўрганиб чиққан туман ҳокимлиги унга дори дармони ва моддий эҳтиёжи учун 1150000 сўм маблағдан ёрдам берди.

Бор бўлсин саховат, яшасин инсонпарварлик.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/chinozpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат
#Чиноз

Кўнгилларга ёруғлик улашиб

Халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари байрамлар арафасида янада ёрқин намоён бўлади.

Бугун Чиноз тумани ҳокимининг ташаббуси билан тўртта сектор раҳбарлари ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бор, етим-есир, боқувчисини йўқотган 110 та оилаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам тарқатдилар.

Фуқаролар хонадонига ҳайитлик сифатида 500 минг сўмдан манзилли етказиб берилгани улар томонидан дуолар, яхши тилаклар ила қарши олиниб, миннатдорлик ҳиссини туйдилар.

Бу ҳолат юзлаб инсонлар кўнглига ёруғлик, байрам кайфиятини улашди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Саховат_ва_кўмак

Етти хазинанинг бири

Маҳалла хайрия жамоат фонди Чиноз тумани бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун парранда харид қилиб, тарқатилди.

Туманда жорий йил парранда тарқатиш режаси 95 минг донани ташкил этди. Шундан июль ойининг ўзида бу кўрсаткич 19.4 минг донани ташкил этди.
2022 йил 17 июнда туман ҳокимлигида тегишли ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда ҳар бир йўналиш бўйича ишчи гурухлар бириктирилиб, вазифалар белгилаб олинди.
Шундан келиб чиқиб паррандачилик соҳасини ривожлантириш йўналишида туман аҳолисини парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички бозорларга маҳаллий парранда маҳсулотларини сотишни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек маҳалла фаоллари томонидан кам даромадли, иш билан банд бўлмаган, эхтиёжманд, парранда боқиш учун шароитлари бўлган хонадонлар ўрганилди.
Ўрганиш натижасида тумандаги 52 та маҳаллада “Темир дафтар” рўйҳатида турган ва кам даромадли 260 та оилага Чиноз тумани “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаб бериш мақсадга мувофиқдир.
Тарқатилиши учун режалаштирилган паррандалар “AZAMAT AZIZBEK FAXRIDDINOVICHLAR” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олиш таклиф қилинмоқда.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Alisher Mavlonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат va ko‘mak
#Чиноз


Bu galgi Saxovat va ko‘mak  yordamlari Chinoz tumanidagi "Chinmaschit" mahallasiga yo‘l oldi.
Bundan xabar topgan "Nurafshon.TV" viloyat telekalining jurnalistlari bu xayrli ishni kameraga muxrlashga ulgurishdi.

Batafsil videoda👆

Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.