Chinoz tumani hokimligi
2.09K subscribers
18.3K photos
2.19K videos
22 files
4.86K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Сайёр қабул
#Чиноз

"Тиллатопган", " Чинмасжит", "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким бошчилигида Сайёр қабул бўлди. Унда Коронавируснинг оғир асоратлари, комунал тўловлар, тўйларни ихчамлаштириш ҳамда пахта мавсумининг бошланиши муносабати билан одамларни теримга жалб қилиш масалаларига тўхтаб ўтилди. Ўз ўрнида фуқаролар ҳам муаммо ва камчиликлар ҳақида мурожаатлар қилишди. Кўтарилган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топширқлар берилди.

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати.
#Сайёр қабул
#Чиноз

Фуқаролар билан бўлган учрашувларда Чиноз тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигора Муҳамадиева янги ташкил этилган вазирлик ҳақида тўлиқ тушунтириш берди.
Учрашувларда газ, свет, сув масалалари бўйича тизимдаги янгиликлар мавжуд муаммолар ҳақида соха мутахассислари гапириб ўтишди. Бош вазир қабулхонасининг тумандаги бўлими бошлиғи Асқар Баҳромов тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришда ҳеч бир тўсиқ йўқлиги ва яратилган шароитларга тўхталиб ўтди.
Туман ҳокими Акмалхон Мадиев карантин қоидаларига амал қилиш муҳимлиги, 30 кишилик тўйларнинг афзаллиги, бандлик ва пахта масаласи ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтиришлар берди. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари мавзуларга доир мутасадди ташкилотлар бошлиқлари иштирок этишди. Фуқаролар томонидан берилган муаммоли саволлар ечимини топиш учун тегишлилиги бўйича эгаларига йўналтирилди.

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from А.С.М
#Сайёр қабул
#Чиноз

Сайёр қабулда туман хокими Акмалхон Мадиев мактаб директорлари билан йил бошидан аччиқ ва очиқ гаплашди. Олий таълимга битирувчиларнинг қамрови, фан олимпиадаларининг сустлиги, ёшларни бандлик масалалари, болаларнинг психологик портрети йўқлиги ва мактаб ёшидаги қизларнинг ибо ҳаёси ҳақида сўз борди. Шунингдек, 2021 йил давомида нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳам айтиб ўтилди.
Чиноз тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи Муҳаббат Алимова тизимдаги камчиликларни бартараф этиш, янги йилни зўр шижоат ва иштиёқ билан бошлаб, айтилган топшириқларни аъло даражада бажариш учун кўрсатма ва йўл йўриқлар берди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Сайёр қабул
#Чиноз

Чиноз тумани ҳокими 1-сектор раҳбари А.Мадиев томонидан аҳоли муаммоларини маҳаллабай ўрганмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Мухамадиева ва туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари хамкорликда 1-сектор таркибидаги Навоий, Хўжа, маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказди. Унда фуқаролар билан индивидуал тартибда уларнинг ҳар бирини муаммоларини эшитиб унинг ечими бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Қабулга келган фуқаролар бандлик, тадбиркорлик учун банк кредитлари ажратиш, ижтимоий-тиббий ҳимоя олиш масалаларида мурожаатлар қилишди. Фуқаролар маҳаллий фермер хўжаликларига ва тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштирилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Сайёр қабул
#Чиноз

Чиноз тумани ҳокими 1-сектор раҳбари А.Мадиев томонидан аҳоли муаммоларини маҳаллабай ўрганмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Мухаммадиева ва туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамкорликда 1-сектор таркибидаги Ёллама, Чинмасжит маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказди. Унда фуқаролар билан индивидуал тартибда уларнинг ҳар бирини муаммоларини эшитиб унинг ечими бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Қабулга келган фуқаролар бандлик, тадбиркорлик учун банк кредитлари ажратиш, ижтимоий-тиббий ҳимоя олиш масалаларида мурожаатлар қилишди. Фуқаролар маҳаллий фермер хўжаликларига ва тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштирилди.
Масалан, Ёллама МФЙда яшовчи фуқаролар Сайёра Абдужалолова, Маъмура Дўстназарова, Ширин Жўраевалар “Файзуллаев Исматилла” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилдилар.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Сайёр қабул
#Чиноз

Маҳаллабай ишлаш тизими Дехқонобод МФЙда.


🔰Жорий йилнинг 27 январ куни туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Мадиев, туман ҳокимининг ўринбосари Н.Муҳамадиева ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Дехқонобод маҳалласида яшовчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди.

♻️30 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган қабулда фуқаролар томонидан даволаниш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, яшаш хонадони учун кадастр хужжатларини расмийлаштириш, касбга ўқитиш ва бошқа мурожжат ва таклифлар эшитилди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни белгилаган муддатларда бажарилиши юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#сайёр қабул
#Чиноз

Чиноз тумани хокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва туман адлия бўлими хамкорликда маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказишмоқда.
Гулзаробод, Каналобод, Ёввош, Наврўз маҳаллаларида ўтказилган учрашувда корхона ташкилотлардан туман газ идораси,электр тармоклари, Ижтимоий таъминот бўлими, ,Банклар ходимлари,туман йўл қурилиш ва таъмирлаш корхонаси ва бошкалар қатнашди.Муаммолар юзасидан савол жавоблар бўлиб ўтди.Аҳолини сарсон қилмаслик уларнинг муаммоларини жойига чиқиб эшитиш ва хал этиш мақсадида бўлаётган Сайёр қабуллар давом этмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#сайёр қабул
#Чиноз

Чиноз туманининг биринчи сектор штабида судьялар ташаббуси билан ахолини хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Учрашув Адлия, Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими хамкорлигида ташкил этилди.
Унда корхона ташкилотлар рахбарлари ечимини кутаётган муаммоларни ўз йўналишлари бўйича тинглаб, амалий ёрдам бериш чораларини кўрдилар.
Сайёр қабулда Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди, фуқаролик суди, туман адлия бўлими мутасаддилари сўзга чиқиб, фуқароларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари хақида тўлақонли гапириб ўтишди. Халқ қабулхонаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими савол жавобларда фаол иштирок этишди.
Ушбу учрашув бошқа секторларда хам рўйхат бўйича давом этади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Сайёр қабул

Чиноз туманида ,,Аёллар дафтари''га киритилган хотин-кизлар билан секторлар кесимида учрашувлар у́тказилмокда. Жумладан, 4-сектор биносида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Адлия бу́лимлари ҳамкорликда қабулга келган аёллар билан суҳбатлар ўтказилди. Улар кўтарган муаммолар хал этилиб, хуқуқий маслаҳатлар берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Сайёр учрашув
#Чиноз туман

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Ш.Абдиев, Чиноз туман прокуратураси 2- даражали юристи Б.Абдумажитов, томонидан Чиноз туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағаликни қисқартириш бўйича 1- ўринбосари У.Юлдашев, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари В.Мансурова ва МФЙлар раислари ва масъул ходимлари иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.

♻️ПФ-6277 ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловлари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали тайинланиши ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

🚫Пенсия (нафақа)лар, болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича огохликга чақирилди.

Учрашув мобайнида Наврўз, Хамза, Афғон, Чинмасжид МФЙ ходимлари томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан керакли жавоб ва маслаҳатлар берилди, уларни қийнаб келаётган баъзи муаммолар ўз ечимини топди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Сайёр қабул
#Чиноз

Бугун Чиноз тумани хокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими, туман жиноят ишлари бўйича суди ва Адлия бўлими ҳамкорликда сайёр қабул ўтказди. Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб кўпгина масалалар шу жойнинг ўзида ечимини топди.Шунингдек, сайёр қабулга келганларга хуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бу йилги Президент сайлови тўғрисида тушунчалар Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари тўғрисида тушунтирилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Сайёр_қабул
#Чиноз_тумани
МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ МЕНИНГ СУДЬЯМ

Чиноз тумани катта мажлислар залида Тошкент вилояти маъмурий суди судьяси Г.Рахимова, Нурафшон туманлараро маъмурий суди судьяси М.Тошпулатов, Чиноз тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Мухамадиева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси В.Мансуровалар бошчилигида туман аҳолиси, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ва хуқуқий маслахатга мухтож аёллар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабулга туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Мухамадиева раислик қилди.

📌 Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент вилояти маъмурий суди судьяси Г.Рахимова сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислохотларнинг асосий йўналишларига тўхталиб, эндиликда судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилиши билан боғлиқ ташаббусни илгари сурганлиги, жумладан, бундан буён иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга таллуқли бўлишидан қатъий назар, ариза “ягона дарча” асосида қабул қилиниши, бу орқали фуқаро ва тадбиркорларнинг эшикма эшик сарсон бўлишига чек қўйиши таъкидланганлигини, республика Олий суди томонидан ушбу масалага доир лойиҳа ишлаб чиқилиб, айни пайтда судьялар, адвокатлар ҳамда кенг жамоатчиликка ҳавола этиш, фикр-мулоҳазаларни умумлаштириш жараёнлари олиб борилаётганлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида фуқароларга қулайлик яратиш, судларга мурожаат қилишда ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш масаласига катта эътибор қаратилаётганлиги, 2021 йилдан бошлаб жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича вилоят судлари бирлаштирилиб, битта вилоят суди сифатида иш бошлаганлиги, туманларда ҳам судлар битта бинода фаолият кўрсатаётганлиги, судга мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаро эшикма-эшик овора бўлиб юрмаслиги, масаласи шу ернинг ўзида тегишли суд орқали ҳал этилаётганлиги, эндиликда фуқаро, корхона ва ташкилот ҳуқуқшуноси тушунмасдан ёки билим тажрибаси етмай даъво аризасини тааллуқли бўлмаган судга тақдим қилса, суд “бу иш бизнинг ваколатимизга кирмайди” деб қабул қилишни рад этмасдан даъво аризани тааллуқли бўлган судга ўзи тўғридан-тўғри юбориш чорасини кўриши лозимлиги ҳақида гапирди.

🔗📝 Сайёр қабулга йиғилган жами 215 нафар хотин-қизлар ўзларини қизиқтираётган саволларига жавоб олдилар.

⁉️ Мазкур сайёр қабул хотин-қизларнинг кескин бахс-мунозараларига бой тарзда ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Сайёр_қабул

Бугун Чиноз туманининг энг чекка худуди Каналобод МФЙ да сайёр қабул бўлиб ўтди.Қабулда туман ҳокимининг 1-ўринбосари, ва туман ҳокимининг ўринбосари, махалла ва оилани қу‌ллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, барча корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди. 60 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 9 нафарини муаммоси жойида ҳал бўлди. 12 нафарига тушунтириш берилди.Қолган фукароларнинг мурожаатлари ечими юзасидан ташкилот раҳбарларига муддат берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 9 февраль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент йўли қўчаси, Қорасув МФЙ биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Сайёр_қабул

Олий Мажлис депутати "Бешкапа" да бўлди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербоев Чиноз тумани Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Қабулда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Депутат сўзининг аввалида қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунтирди. Сўнгра фуқароларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглаб, ушбу муаммоларни масъуллар билан бирга
ижобий ҳал қилиш чораларини кўрди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Сайёр_қабул
#Чиноз

Тадбиркорликни ривожлантиришдаги қатор ислоҳотлар

Тумандаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта мажлислар залида Чиноз тумани ҳокими Б.Алимбеков ҳамда Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Н.Халилов иштирокларида тадбиркорликни ривожлантиришдаги тўсиқлар тўғрисида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда тадбиркорлар томонидан уларни қийнаб келаётган муаммолар рўйи-рост очиб берилди.
Жумладан, тендер орқали ютиб олинган ерлардаги муаммолар, кадастр, банк кредитлари, электр энергия ҳамда ичимлик суви каби долзарб масалалар кўриб чиқилди ва уларнинг кўпчилиги шу жойнинг ўзида масъуллар иштирокида ўз ечимини топди.
Сайёр қабул давомида фаол тадбиркорлар ўзларининг келгусидаги режалари тўғрисида бир қанча таклифларни билдирдилар. Жумладан, "Янги ҳаёт" маҳалласида ичимлик суви муаммо бўлганлиги сабабли, тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш корхонасини қуриш таклифи билан чиқилди.
Мазкур сайёр қабул тадбиркорларнинг қизғин бахс-мунозараларига бой тарзда ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#эълон #сайёр_қабул
⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Чиноз тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Чиноз тумани фуқаро ҳамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 15 май куни соат 11-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Чиноз тумани, Қир МФЙ, Қўрғон кўчаси, Ҳоким сектори биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/Jasur_Axrorov