Chinoz tumani hokimligi
2.25K subscribers
18.5K photos
2.21K videos
22 files
4.93K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз
#Ёшлар_дастури_амалда
#Ёшларга_имконият

🇺🇿Сектор рахбари ва ёшлар учрашувларида ёшлар муаммолари ўз ечимини топмоқда.

📋Гулзарабод МФЙ да яшовчи Рахмонов Жафар ушбу учрашувда кредит масаласи бўйича мурожат қилган эди. Тез фурсатда уларнинг муаммолари ўз ечимини топди. Агробанк томонидан 25 млн имтиёзли кредит евазига "Real moto" харид қилиб хизмат кўрсатиш сохасини бошлаб юборди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Ёшлар_дастури
#Спорт

🥋Спорт соглиқ гарови, айниқса хозирги коронавирус пандемияси билан курашаётган бир пайтда спорт билан шуғулланиш инсон саломатлигига анчагина ижобий таъсир кўрсатади.

🇺🇿"Соғломҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида бугун Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

📈Тадбирда 150 нафарга яқин ёшлар ва бўлим, ташкилотлардаги ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Alisher Mavlonov
#ЧИНОЗ
#Ёшлар_хафталиги


👩‍🦽"Ҳеч ким меҳр-мурувватдан четда қолмайди"


🎁 Чиноз туманида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган 59 нафар уйда якка тартибда таълим олаётган болаларнинг холидан хабар олинди.

👨‍👦‍👦Туман ҳокими А.Мадиев ташаббуси билан туман ҳокимининг ўринбосари Н.Қорабоева, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Д.Қодиров, Ёшлар иттифофи туман кенгаши, халқ таълими бўлими томонидан ушбу тоифадаги болаларга янги йил байрами совғалари тарқатилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Ёшлар_хафталиги

🎁🎁👨‍👧‍👦👩‍👧‍👧🎁🎁 "Хеч ким мехр-мурувватдан четда қолмайди!"

🏛 Чиноз тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва халқ таълими бўлимлари томонидан сил ва нафас олиш органлари сурункали касалликлари бўлган болалар гуруҳи учун санатория турдаги иҳтисослаштирилган 4-сон мактаб интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.

🎁 Тадбирда ушбу мактаб интернатининг 78 нафар тарбияланувчиларига туман ҳокими А.Мадиев, туман прокурори У. Ғаниев, туман ҳокими ўринбосари Н.Қорабоева, ёшлар ишлари агентлиги, халқ таълими бўлими ва ёшлар иттифоқи томонидан янги йил байрам совғалари тарқатилди.

Бу каби тадбирлар хали давом этади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз тумани
#Ёшлар дастури_амалда

🏠Чиноз туманида бугунги кунда 40 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Жумладан, 24 та давлат, 1 та нодавлат, 2 та давлат хусусий шерикчилик асосида ва 15 та оилавий мактабгача таьлим ташкилотлари томонидан жами 7420 нафари ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган ва бу кўрсаткич 69,2 фоизни ташкил этади.

🏘Туманда 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамровини ошириш мақсадида янги йилга янги тухфа сифатида 4 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тантанали очилди.
👉Чиноз тумани А.Навоий МФЙ, А.Навоий кўчаси 7-уйда тадбиркор Исматуллаева Хатира Бахтияровна томонидан “Дилбандим” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти.
👉Сарбозор МФЙ, Сарбон кўчаси 23-уйда тадбиркор Далиева Гулнора Турабжановна томонидан “Афсона” ОНМТТ;
👉Каналобод МФЙ, Наврўз кўчаси 20-уйда тадбиркор Ғайбуллаева Жанғилой томонидан “Юлдузча” ОНМТТ;
👉Афғон МФЙ, Дийдор кўчаси 16-уйда тадбиркор Каримова Навола томонидан "Super star" ОНМТТ ташкил этилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Ёшлар дастури_амалда

Чиноз тумани Очамайли МФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган, 3-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси Ғаитбоева Зебо Фатхулла қизи Гулистон тиббиёт коллежига ўқишга кирганлиги ва ҳозирги кунда тўлов-контрактига қийналаётганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ғаитбоева Зебо мурожаати сектор раҳбари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан тумандаги "Яллама миришкор даласи" фермер хўжалиги рахбари У.Қаршибоев томонидан тўлов-контракти ҳомийлик асосида тўлаб берилди.

Бу каби ёшларни қўллаб-қувватлаш 1-сектор раҳбари томонидан назоратга олиниб, ёшлар муаммолари мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ёшлар_дастури

Чиноз туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫Бугун 2-сонли мактабда туман сектор раҳбарлари, корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝45 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 18 та мурожаат ва таклифлар эшитилди.

🖇Учрашувда ёшлар томонидан 3 нафари иш, 3 нафари касбга ўқитиш, 8 нафар тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва 4 нафари бошқа масалалар сектор раҳбарлари назоратига олинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ёшлар_дастури

Чиноз туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫Бугун 17-сонли мактабда Дўстлик, У.Носир ва Мевазор МФЙ ёшлари билан туман сектор раҳбарлари, корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝32 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 12 та мурожаат ва таклифлар эшитилди.

🖇Учрашувда ёшлар томонидан иш, касбга ўқитиш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа масалалар сектор раҳбарлари назоратига олинди.

Учрашувда ёшларни муаммо ва таклифлари ижросини бажарилиши юзасидан "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди ҳамда масъулларга вазифа ва кўрсатмалар берилди.
#Чиноз #Ёшлар Бугун Чиноз тумани 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман прокуратураси, туман ҳокимлиги ва Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 2-сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар ва туман марказидан олисда жойлашган мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган "Шахмат тўгараги"нинг очилиш тадбири ва "Прокурор кубоги" илк очиқ мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбирда 100 га яқин ёшлар иштирок этиб, ҳар бири 5 нафар ёш шахматчилардан иборат 7 жамоа мусобақа биринчилиги учун курашишди. Кўтаринки руҳда ўтган ушбу мусобақада ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар тақдим этилиб, малакали мутахассислар иштирокида ташкил этилган бепул тўгаракда шахмат бўйича доимий ўз маҳоратларини ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Онлайн
#Ёшлар бандлиги
#Чиноз

ЕРНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

Президентнинг видеоселектордаги топшириғини бажариш мақсадида туман раҳбарлари ёшларга ер ажратиб бериш масаласини хал этдилар.Туман бўйича "Темир дафтар"да, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган 543 нафар йигит-қизларга хосилдорлиги юқори бўлган, мехнат қилса арзийдиган, бири икки бўладиган 136 гектар ер ажратиб бериладиган бўлди.
Куни кеча Мевазор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Турсуной ая"фермер хўжалигининг (раҳбари Абдусамат Акромов) унумдор ерларидан 15 нафар ёшларнинг хар бирига 0,25 гектардан ер берилди.
Топшириқку бажарилди, бироқ ёшлар ишончни оқлай олишармикан. Буни вақт кўрсатади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ёшлар дастури амалда

Чиноз туманида ёшлар томонидан қилинган мурожаатлар ўрганиб чиқилмоқда ва бугун ижроси ижобий хал этилмоқда.

Хусусан, А.Навоий МФЙда яшовчи фуқаро Жалолиддинов Бунёд тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилган эди ва қисқа муддат ичида имтиёзли кредит ажратилди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчимисиз? Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига мурожаат қилинг ва мурожаатингиз хал этилади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ёшлар
#Чиноз

Бутун юртимиз ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлашга алохида эътибор қаратилмоқда. Айниқса тадбиркор бўламан деган йигит -қизларга барча имкониятлар яратиб бериляпти. Хаттоки улар иш мобайнида қийналмасликлари учун тадбиркорлик сабоқлари хам берилмоқда. Куни кеча Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Чиноз тумани бўлинмаси томонидан бир гурух ёшларга 3-босқич сертификатлари топширилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н. Қорабоева ва Ёшлар агентлиги рахбари Д.Қодировлар ва туман кенгаши депутати И.Раджаповлар иштирок этишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

“Келажак лидерлари”га сертификатлар топширилди.

*Пискент тумани. Аёллар масаласи ҳамиша эътиборда.

*Бўстонлиқ тумани. Ички йўллар таъмирланмоқда.

*Қибрай тумани. “Иммунизация хафталиги” ўтказилмоқда.

*Нурафшон шаҳри. 🔹Ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси ўзгарди. 🔸Нурафшон шаҳрида Кореа университети қурилади.

*Олмалиқ шаҳри. Гижжа касаллигига қарши оммавий профилактика ишлари амалга оширилмоқда.

*Ўрта Чирчиқ тумани. «Аёллар дафтари»да турган Гулиса ферма директорига айланди.

*Тошкент тумани. Битирувчиларга дипломлар топширилди.

*Чиноз тумани. Сенатор, вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Махмуд Тоиров билан учрашув ўтказилди.

*Чирчиқ шаҳри. Ижтимоий тармоқларда “Бир йилга бормай машинамизнинг расвоси чиқяпти!” номи билан тарқалган мақола юзасидан расмий муносабат.

*Бўстонлиқ тумани. Халқаро Ер кунига бағишлаб экологик акция ўтказилди.

*Қуйи Чирчиқ тумани. 28 нафар ёшга ўз тадбиркорлигини бошлаши учун сертификатлар топширилди.

*Ангрен шаҳри. 🔹“Шараф лентаси” улашилмоқда. 🔸500 метр йўл асфалтланди.

*Бекобод тумани. Солиқ органи томонидан Бекобод тумани аёлларига амалий кўмак берилмоқда.

*Зангиота тумани. 25 нафар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшларга сертификатлар берилди.

*Оққўрғон тумани. Замонавий тикув машиналари тарқатилди.

*Янгийўл тумани. Хотин-қизлар бепул ўқув курсларда ўқитилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Чиноз

#Ёшлар

Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 30 апрел санасида Чиноз тумани Эшонобод қишлоғида жойлашган 20-сонли ўрта таълим мактабига "Ватанпарвар" ташкилоти Чиноз ўқув спорт техника клуби ходимлари ташриф буюрди. Улар ўз ташрифида 10-11 синф ўқувчилари билан учрашиб уларга "хаволи милтиқдан ўқ отиш" спорт тури бўйича машғулот тадбири ўтказилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз #Ёшлар

Ёшлар фестивали хақиқий ёшлик, шўх шодонлик рухида ўтказилди.

Шеърият кечасида қатнашган туманимизнинг ёш истеъдодлари кўплиги барчани қувонтирди.
Улар "Чиноз хаёти" газетаси қошидаги Сўз адабий тўгариги қатнашчиларидирлар. Тадбирда қатнашган йигирмадан ортиқ ёш қаламкашлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб бердилар. Уларни махоратини хакамлар хайъати бахолаб бордилар.
Якунга кўра хоким совғасига муносиб деб Эркиной Валижонова топилди.
Дилдора Болиева, Бобуржон Иброхимжонов, Наима Анварова, Рохатбу Толеноваларнинг машқлари барчага манзур бўлди.
Тадбирни Чиноз тумани ҳокими ўринбосари Насиба Қорабоева очди.
Ёшлар агентлиги томонидан қатнашчилар рағбатлантирилди.
Тадбирни Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Вазири Эракаева, "Чиноз ҳаёти" газетаси бош мухаррири Сурайё Ахмедова ва
Ахборот кутубхона маркази директори Махсуда Содиқовалар хамкорликда ташкил этдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз #Ёшлар

Ёшлар фестивали хақиқий ёшлик, шўх шодонлик рухида ўтказилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ёшлар_муаммолари ўрганилмоқда.

♻️Чиноз тумани,Гулзоробод маҳалласида яшовчи "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар муаммолари ўрганилди.

"Ёшлар дафтари - имкониятлар дафтари" лойиҳаси доирасида ишсиз бўлган устачилик ҳунари бўлган ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуна ажратиш белгилаб олинди.

Яқин кунлар ичида ушбу ёшлар Президентимиз томонидан берилган имкониятлар самараси кўзга кўринади.

Сизнинг ҳам муаммоингиз борми Ёшлар ишлари агентлигига ёки сектор штабига мурожаат қилинг.

Ёшлар ишлари агентлигининг кейинги манзили Яллама МФЙ.

✍️ Ёшлар ишлари агентлиги Чиноз тумани бўлими
#Чиноз
#Саёр_қабул
#Ёшлар_бандлиги

Бугун (23.08.2021) Чиноз туманидаги “Ашраф Рамазон” ишлаб чиқариш МЧЖда туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ёшлар учун саёр қабул ҳамда ушбу саёр қабул негизида меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди.

Унда тумандаги 18 та ташкилотлар 100дан ортиқ иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага асосан доимий иш билан банд бўлмаган ва таълим муассасасини тамомлаган ёшлар таклиф этилди. Иш берувчи субъектлар вакиллари корхоналарда ходимларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот беришди. Ёшлар саёр қабулида жами 50 га яқин ёшлар иштирок этиб субцидия ажиратиш, кридет ҳамда иш масалалрида 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Тадбир якунида ёшлар “Ашраф Рамазон” ишлаб чиқариш МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бандай учурашувлар 4 та сектор ҳудудида режа графиги асосида ўтказилиши режалатирилган.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.