Chinoz tumani hokimligi
2.09K subscribers
18.3K photos
2.19K videos
22 files
4.86K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Онлайн
#Ёшлар бандлиги
#Чиноз

ЕРНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

Президентнинг видеоселектордаги топшириғини бажариш мақсадида туман раҳбарлари ёшларга ер ажратиб бериш масаласини хал этдилар.Туман бўйича "Темир дафтар"да, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган 543 нафар йигит-қизларга хосилдорлиги юқори бўлган, мехнат қилса арзийдиган, бири икки бўладиган 136 гектар ер ажратиб бериладиган бўлди.
Куни кеча Мевазор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Турсуной ая"фермер хўжалигининг (раҳбари Абдусамат Акромов) унумдор ерларидан 15 нафар ёшларнинг хар бирига 0,25 гектардан ер берилди.
Топшириқку бажарилди, бироқ ёшлар ишончни оқлай олишармикан. Буни вақт кўрсатади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

НАЗМ ВА НАВО

Тадбир Чиноз шахридаги Навоий маҳалласида бўлди.
Кечада Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди. Навоий ғазаллари билан айтиладиган мумтоз қўшиқлар янгради.
Туман маданият бўлими, Ёшлар агентлиги, Мусиқа ва санъат мактаби, ХТБ, "Чиноз ҳаёти" газетаси тахририяти ҳамда 1-сонли умумтаълим мактаби ҳамкорликда ўтказилган тадбир сценарийсини туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Карим ака Орзиқулов тайёрлади.

Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Навоий ғазалларидан тузилган викторинада фаол бўлганларга ғолибларига совғалар тақдим этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати