Chinoz tumani hokimligi
2.38K subscribers
18.8K photos
2.24K videos
22 files
5.02K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Alisher Mavlonov
#Янги Ўзбекистон- Янгича дунёқараш
#Чиноз

🇺🇿Юртимиз бўйлаб
ўтказилаётган "Янги
Ўзбекистон - янгича дунё
қараш" ғоясини ўзида акс
эттирган маънавий- маърифий
тарғибот тадбирида бугунги ислохотлар, ўзгаришлар ва ёшларга яратилган шарт-шароитлар эътибор марказида бўлмоқда."Чорвадор" МФЙ 15чи умумий ўрта таълим мактабида ўтказилаётган тадбирда Чиноз тумани
ҳокимлиги, туман маданият
бўлими, Ҳалқ таълими бўлими,
спорт бўлими, Чиноз тумани кенгаши,
таълим муассасаларидаги бошланғич
ташкилот етакчилари,туман аҳолиси ва
спортчи ёшлар иштирок этди.
Маҳалла аҳолиси учун ҳалқ
хунармандлари ўз қўллари билан ясаган буюмлари,
амалий санъат ишланмалари,
ёш рассомлар ижодий ишлари
кўргазмаси ҳамда ёш спортчиларнинг
ютуқлари намойиш этилди.

Тарғибот лойиҳасининг бош
мақсади, туманимиз
аҳолиси орасида
олиб борилаётган ислоҳотларга
дахлдорлик ҳисси билан яшаш
туйғуларини мустаҳкамлашдан
иборатдир.

Тадбир давомида "Янгиланаётган Ўзбекистон "
лойиҳаси доирасида тайёрланаётган
бадий дастурлар намойиш этилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз

Чегара постида замонавий Aхборот маркази очилди

✳️Чиноз тумани ҳудудида жойлашган "Яллама" чегара постининг яқин кунларда очилиши кутилмоқда. Бу ерда замонавий Aхборот маркази барпо этилди. Бундан кўзланган мақсад келгусида юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга янада қулайлик яратиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган "Яллама" пости бугунги кунда пандемия шароити бўлганлиги учун вақтинча ёпилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Аграр соҳа #Чиноз КУЗГИ ШУДГОРЛАШ
Кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши, келгуси йил қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Буни яхши англаган Чинозлик деҳқонлар 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаган 6 минг 200 гектар ер майдонини сифатли шудгорлашга киришдилар.
Мазкур муҳим агротехник тадбирларда 51 та қишлоқ хўжалиги техникалари иштирок этиши режалаштирилган. Уларнинг 45 таси юқори унумдор техника воситаларидир. Бир кунда бир дона хайдов трактори билан 9-10 гектар ер майдонини сифатли шудгорлаш ишлари ташкил этилиб, бугунги кунга қадар 4707 гектар (75,9%) гектар майдонда шудгорлаш ишлари якунланган. Бугунги кунга қадар 41 та фермер хўжаликлари томонидан кузги шудгорлаш ишлари сифатли амалга оширилиб, якунига етказилди.
Шудгорлаш тадбирида қатнашадиган ҳайдов тракторларининг иши икки сменада ташкил этилиб,кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, судратма ёқилғи тарқатиш агрегати, кўчма дам олиш хонаси билан, шунингдек, механизаторлар ва шудгорлаш тадбирида қатнашувчи ходимлар икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланмоқда.
Мазкур кузги шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан кунлик мониторинг - таҳлил тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳайдов тракторларининг мавсум давомида тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, таъмирлаш материаллари захираси яратилди.
Шунингдек, шудгорланадиган майдонларга фосфорли минерал ўғитларнинг ажратилиши ва ишларни тўлиқ контурларда амалга оширилишини таъминлаш, дала четлари, симёғоч атрофларини шудгорлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Шудгорлаш ишлари вилоят агро инспекцияси ва туман бўлимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#2020
#Uzbekistan

WOMEN LEADERSHIP FORUM
Uzbekistan
2020

Press service of Public Service Agency

Join the channel: https://t.iss.one/argos_uz
#ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
#БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИ
Чиноз тумани УЎТМ ни 1835 нафар ўқувчи якунлади.
Туманда битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Акмалхон Мадиев ташаббуси ва иштироки билан таълим - тарбия самарадорлигини ошириш битирувчиларни олий таълим муассасаларига қабул қилиниши борасида олиб борилаётган фаолият ва амалга ошириш лозим бўлган вазифалар таҳлили юзасидан тақдимот - таҳлилий тадбирлари ўтказилмоқда. Тақдимот жараёнида мактаб фаолиятига бахо бериш билан бирга, туман ҳокими томонидан таълим сифатини ошириш борасида тавсиялар, топшириқлар берилмоқда. Ҳар куни туман ҳокими иштирокида 2 тадан мактабда танқидий - таҳлилий учрашувлар ўтказилиб таълим сифатини кўтариш бўйича йўл ҳариталари белгилаб олинмоқда. 24.11.2020 йилда 45- мактабда тақдимот ўтказилди. Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Alisher Mavlonov