Chinoz tumani hokimligi
2.84K subscribers
22.3K photos
2.71K videos
24 files
6.14K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Аграр соҳа #Чиноз КУЗГИ ШУДГОРЛАШ
Кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши, келгуси йил қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Буни яхши англаган Чинозлик деҳқонлар 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаган 6 минг 200 гектар ер майдонини сифатли шудгорлашга киришдилар.
Мазкур муҳим агротехник тадбирларда 51 та қишлоқ хўжалиги техникалари иштирок этиши режалаштирилган. Уларнинг 45 таси юқори унумдор техника воситаларидир. Бир кунда бир дона хайдов трактори билан 9-10 гектар ер майдонини сифатли шудгорлаш ишлари ташкил этилиб, бугунги кунга қадар 4707 гектар (75,9%) гектар майдонда шудгорлаш ишлари якунланган. Бугунги кунга қадар 41 та фермер хўжаликлари томонидан кузги шудгорлаш ишлари сифатли амалга оширилиб, якунига етказилди.
Шудгорлаш тадбирида қатнашадиган ҳайдов тракторларининг иши икки сменада ташкил этилиб,кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, судратма ёқилғи тарқатиш агрегати, кўчма дам олиш хонаси билан, шунингдек, механизаторлар ва шудгорлаш тадбирида қатнашувчи ходимлар икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланмоқда.
Мазкур кузги шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан кунлик мониторинг - таҳлил тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳайдов тракторларининг мавсум давомида тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, таъмирлаш материаллари захираси яратилди.
Шунингдек, шудгорланадиган майдонларга фосфорли минерал ўғитларнинг ажратилиши ва ишларни тўлиқ контурларда амалга оширилишини таъминлаш, дала четлари, симёғоч атрофларини шудгорлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Шудгорлаш ишлари вилоят агро инспекцияси ва туман бўлимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#аграр_хўжалик

Чигит экиш бошланди

"Эрта эксанг, эрта ўрасан"- дейди ишни кўзини билган бободеҳқонлар. Буни яхши билган чинозлик аграр соҳа ходимлари чигит экиш ишларини бошлаб юборишди. Ерга барака уруғи қадашдан аввал семинар ташкил этилиб, кекса деҳқонларнинг дуолари олинди. Улар ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ёш деҳқонларга ўгитлар бердилар.

Деҳқончилигимизнинг баракасини берсин, дея қўй сўйиб қуръон тиловатлар қилинди. Яхши ниятлар қилиниб, бу йилги деҳқончилигимиз мўл-кўл бўлишини сўрашди.
Ҳар бир механизаторга мавсум бошланишидан олдин озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда нақд пул маблағи тарқатилди.
Йил бошидан қилинган дуолар ижобати амалга ошиб, ҳалқимиз дастурхони тўкин бўлишини тилаб қоламиз.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.