Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18K photos
2.16K videos
22 files
4.78K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#жараён

ЭНГ ЯХШИ СОВҒА - КИТОБДИР

Эшонобод маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан тумандаги 55 та маҳалла кутубхоналари учун 28 турдаги китоблар совға қилди.
Репродуктив саломатлик, қариндошлар ўртасидаги никох, тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш каби мавзулардаги китоблар маҳалла кутубхоналари фондини бойитадиган бўлди.
Илмий - тадқиқот институтининг профессори Нодира Эгамбердиева ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг онгига репродуктив саломатлик ва жинсий тарбияни сингдириш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
Ушбу тақдимот Эшонобод ва Қир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди.
Йиғилишда Чиноз тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигора Мухамадиева иштирок этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахорот хизмати.
#ободлик
#жараён

⚡️Навбатдаги манзил Чиноз: Зойир Мирзаев чекка маҳаллаларда аҳоли учун яратилаётган шароитлар билан танишди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#жараён

Тадбиркорлар билан мулоқотларимиз сайёр форматда ҳам давом этмоқда: бугунги манзил — Юқори Чирчиқ тумани

👉
Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Жараён
#Чиноз_тумани

Туманда ижтимоий-маънавий муҳитни мустахкамлаш

❇️ Яна бир инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат борки, фуқароларда ҳам ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳисси шаклланиши керак. Ана шундагина кўзлаган мақсадларга эришиб, олдимизга қўйилган вазифаларнинг тўлиқ уддасидан чиқамиз. Бу жараёнда кучли ва таъсирчан жамоатчилик назоратининг ўрни беқиёсдир.

❗️Оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли иллатларга барҳам бериш, оилавий ажрашишлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалаларда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ниҳоятда аҳамиятлидир.

🛑 Хусусан, Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Миргазиева Зухра Тўраевна бошчилигида тумандаги фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари ўртасида оилавий ажрашишлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш тамойили асосида семинар бўлиб ўтди.

➡️ Семинарда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи В.Мансурова ва тегишли ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#жараён

Хотин-қизлар эътиборда

Юртбошимизнинг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида, Президент Администрациясининг ишчи гуруҳи Чиноз туманида бўлди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, соҳага тегишли мутасаддилар иштирок этган йиғилишда мавжуд 55 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва масъул ходимлар иштирок этишди. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш масалалари йиғилишнинг асосий мавзуси бўлди. Бу борада мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш ҳақида сўз юритилди. Келгусидаги янги вазифалар белгилаб олинди.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Жараён

Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари доим эътиборда!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар ҳимоясида бўлган шарқ аёлларининг қадр-қиммати ҳамиша эъзозу, эътироф этилган.

Шунингдек, сўнги йилларда мамлакатимиз хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий ва соцыал фаоллигини янада ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириш борасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, куни кеча Тошкент вилояти Чиноз туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи - хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи У.Абдуллаева, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари З.Миргазиевалар бошчилигида тумандаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари билан "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида амалга оширилган ишлар, миграциядаги хотин-қизлар, 7 йўналиш бўйича аниқланган муаммолар билан яқиндан танишди.

Қўмита раиси дастлаб "Каттатепалик" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази фаолиятини кўздан кечирди.

Кейинги манзил эса Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассаси бўлди. З.Маҳкамова муассасада тарбияланаётган қизлар билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари эканлигини таъқидлаб ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Жараён
#Чиноз_тумани
 
Амалий ишлар вақти келди.

Тошкент вилояти Чиноз туманининг 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ҳамда турфа гуллар экилди.

Дарахтлар. Улар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва бизнинг нафас олишимизга ёрдам беради. Улар иссиқда салқинлик беради, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади.

Чиноз тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.iss.one/chinozoilavaxotinqizlar
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#Жараён
Чиноз туманида Болаларни соғлом овкатланиши хамда гигиена қоидаларига амал қилинаётганлигини ўрганиш мақсадида туман Ҳокимлиги ва Прокуратура томонидан туманда 47 та умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган буфетлар ўрганилди.Ўрганиш натижаларига кўра 18 та умумтаълим мактабларида 13 та тадбиркорга бириктирилган бўлиб танқидий муҳокама ўтказилди.Мухокамада туман ҳокими Б.Алимбеков қатнашди.Туман Прокурорининг ўринбосари ,бундан ташқари давомат тадбирлари туғрисида айтиб мухокама натижасига кўра умумтаълим мактабларида ўкувчилар соғлигига зарар келтирувчи маҳсулотлар сотилишига кескин чек қуйишга ,ота оналар билан гаплашиб фарзандини соғлигига зарар етказадиган озиқ овқатлар сотиб олмаслиги тушунтирилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#жараён
#Чиноз_тумани

Тумандаги Исломобод МФЙ худудида жойлашган Nº485  трансформатор пунктидан 0,4 кв ли хаво тармоғида узилган сим уланди, нуқсон бартараф этилиб, аҳоли хонадонларига электр энергияси етказиб берилиши қайта тикланди.
Туман электр тармоғи идораси қишки мавсумни беталофат ўтказиш учун бор куч имкониятларини ишга солади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Жараён

Тошкент вилоятида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда "Аёллар дафтари"нинг бешинчи босқичи жараёнини таҳлилий ўрганиш, амалий-услубий ёрдам бериш бўйича вилоят режа графигига асосан Чиноз туманида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмасидан бириктирилган вакил Э.Байниязов, Тошкент вилояти Касаба уюшмаси раиси ўринбосари Ў.Рашидовлар қатнашдилар.

Чиноз туманида "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш мақсадида ўтказилаётган хатлов жараёнларини таҳлил қилиш, хатлов жараёнида тўлдирилаётган анкета-сўровномаларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Чиноз тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.iss.one/chinozoilavaxotinqizlar
#Чиноз_тумани
#жараён

Ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғиши натижасида транспорт қатнови йўллари ҳам қор билан қопланди. Бу эса ҳайдовчилар ва пиёдалар қатновига ноқулайлик туғдиради.

⚡️Шу боис Чиноз тумани Ободонлаштириш бошқармаси ва "Туман йўллардан фойдаланиш" Корхонаси Давлат Муассасасининг техникалари орқали туманимизнинг марказий ҳамда ички кўчаларига қум ва туз аралашмаси сепиб чиқилиб, йўлдаги қорлар тозаланмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.