Chinoz tumani hokimligi
2.09K subscribers
18.3K photos
2.19K videos
22 files
4.86K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#ободлик
#Чиноз

ЯНГИ ЙИЛГА ТУХФА
Ободлик бўлган жойда инсоннинг кўзи қувонада, қалби равшан тортади. Чиноз шахридаги Навоий мйф,Навоий кўчасини байрам кунларда асфальт ётқизилиши у ерда яшовчиларни бехад мамнун этди.
-Кўчанинг 0,818 км қисми маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан жорий таъмирланмоқда. Кенглиги 8 метр бўлган кўчага жами 750 991 317 сўм маблағ ажратилган-дейди туман йўллардан фойдаланиш бўлими бошлиғи Шавкат Тошматов.
Дархақиқат, энди мактабга, марказий шифоханага бориш анча қулай. Қиш кунларида бу йўлдан юрганлар қийналишмайди. Ушбу жорий таъмирлаш Навоий кўчасида яшовчиларга Янги йил совғаси бўлди десак муболаға бўлмас.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ободлик
ЯНГИОБОД ЯНГИДАН ОБОД ЭТИЛМОҚДА

Куни кеча туманимизнинг энг чекка худуди хисобланган Янгиободда мехнат байрами бошланди.

Дархақиқат, Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғининг бир қисми ва асосан Янгиобод қишлоғида бугундан бошлаб обод қилишга киришилди. Туман ташкилотлари ахоли билан бирга хашарга киришдилар.
Мехнат байрамига йиғилганларни Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Отахонович ва Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбековлар сўзга чиқиб, бугуннинг мақсади, ободлик, бахтли хаёт хақида гапириб, ушбу хашарда куч қувват тилашди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ободлик
#Чиноз
ЧИНОЗИМИЗ ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК

Чиноз шахрининг марказий кўчаларидан бири бўлган Самарқанд кўчасида 2 та бозор жойлашган.
Бозор атрофи, латоклар ичидаги маиший чиқиндиларни кўрган одамни албатта дили хуфтон бўлиши тайин. Гарчи ҳар тонг тегишли ташкилот одамлари ушбу чиқиндиларни тозалаб кетишсада кун давомида яна ва яна атроф ифлосланаверади.
Туман хокимлиги, айнан хоким Ботир Баходирович ва сектор рахбарлари, тегишли ташкилотлар билан хамкорликда Чинозимиз чиройини очиш,тозалик озодалик, ободлик қилиш мақсадида депутатлар, ва кенг жамоатчилик билан биргаликда хайрли ишни бошлашди. Ён атрофимизни тоза сақлаш хар биримизни бурчимиз эканлигини одамларга тушунтириш. Қўлидаги чиқиндини дуч келган ерга эмас, махсус қутиларга ташлашни ўрганишимиз керак.Айтиш жоизки ҳар биримиз озодаликка риоя қилиб ўзимизни ўзимиз назорат қилмас эканмиз кўзланган натижага эришиб бўлмайди.
Келинг, азиз чинозликлар кимдир сизга танбех берса унга жахл қилманг, зеро у сизни, бизни саломатлигимизни ўйлаб тартибга чақиряпти.

Хўш, "Чинозимиз ободлиги йўлида бирлашайлик"шиори остида харакат қиламизми ? Келинг, бизни сафимизда бўлинг, четдан биров келиб қилган ишларимизга хавас билан қарасин. Энг асосийси ўзимиз тоза хаводан нафас олиб, 80-100 ёшларга етиб юрайлик, Бизга эргашиб келаётган ёш авлод ҳам ўз масканини озода сақлашга ўрганади,
Келинг, бирлашайлик, Халқимиз бежизга "Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар"деган мақолни бекорга айтмаган.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ободлик
#жараён

⚡️Навбатдаги манзил Чиноз: Зойир Мирзаев чекка маҳаллаларда аҳоли учун яратилаётган шароитлар билан танишди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok